Қадария, жабария, муржиия ва мушаббиҳа оқимлари Режа



Download 27,08 Kb.
bet4/4
Sana31.05.2022
Hajmi27,08 Kb.
#622530
1   2   3   4
Bog'liq
3-mavzu

3. Мушаббиҳа таълимоти. Мушаббиҳалар ҳам тарихда катта из қолдирган ақидавий таълимотлардан бири бўлиб, аслида бошқа ақидавий таълимотлар негизида шаклланган. Ушбу йўналиш тарафдорлари Аллоҳни инсон шаклида тасаввур килганлар ва Қуръондаги муташобиҳ (Аллоҳни сифатловчи оятлар) оятларни асл ҳолида таъвил қилишга ҳаракат қилганлар.
Мушаббиҳалар тўғридан тўғри талқин қилган оятларга қуйидаги муташобиҳ оятларни мисол келтириш мумкин:
               
Маъноси: (Шунда Аллоҳ) деди: «Эй Иблис! «Қўлим» билан яратган нарсага сажда қилишдан сени нима ман этди?! Кибр қилдингми, ёки сен (Одамга нисбатан) олий (зот)лардан эдингми?!» («Сод» сураси, 75-оят).
      
Маъноси: Улуғлик ва Икром соҳиби бўлмиш Раббингизнинг “юзи” боқий қолур («ар-Раҳмон» сураси, 27-оят).
          
Маъноси: (Улар айтурлар): «Бизлар сизларни фақат Аллоҳ «юзи» учун таомлантирурмиз. Сизлардан (бу иш учун) бирор мукофот ва миннатдорчилик кутмасмиз («Инсон» сураси, 9-оят).
Юқоридаги оятларда «қўл» (яд), «юз» (важҳ) сўзлари Аллоҳга нисбатан ишлатилган. Айни бу сўзлар бандаларга нисбатан қўлланилганда «жавҳар» («жавҳар», калом илмида бошқа нарсалардан таркиб топмаган ва бўлакларга бўлинмайдиган нарса деб, тушунилади) аъзолар тушунилади. Мушаббиҳалар оятларда келтирилган шу каби сўзларни қандай бўлса, шундайлигича қабул қилганликлари боис «мушаббиҳа» (Аллоҳ сифатларини банда сифатларига ўхшатувчилар) деб аталганлар.
Муташобиҳ оятларини таъвил қилиш Абу Ҳанифа каби олимлар томонидан танқид остига олинган. Кейинчалик муташобиҳ оятлар устида кўплаб тортишувлар юзага келгани боис аксарият аҳли сунна вал жамоа уламолари турли қарама-қаршилик ва фитналарнинг олдини олиш мақсадида Қуръон ва сунна асосида таъвил қилишга қўл урганлар. Масалан, Абу Мансур Мотуридий «Китоб ат-тавҳид» асарида мушаббиҳаларнинг финталарини бартараф этиш мақсадида Қуръондаги «ядуллоҳ» (Аллоҳнинг қўли) калимасини «Аллоҳнинг қудрати» деб таъвил қилган.
Аҳли сунна вал жамоанинг эътиқодига кўра, Қуръонда Аллоҳнинг сифатлари бандаларникига ўхшамаслиги ҳақида бир неча ўринда таъкидлаб ўтилган. Аллоҳ мукаммал сифатлар билан сифатлангандир. Унинг сифатлари ибтидосиз азалий, интиҳосиз абадийдир. Бандаларнинг сифатлари эса, кейин пайдо бўлган ва уларнинг чегараси мавжуддир. Аллоҳ Қуръонда келтирилган сифатлар билан доимо сифатлангандир. У махлуқотларни яратишдан илгари ҳам «Холиқ» (Яратувчи) деб сифатланган. Ўз каломларини Расулларига туширишдан олдин ҳам «мутакаллим» (Сўзловчи) сифати билан сифатлангандир.
Мушаббиҳалар аҳли сунна вал жамоадан фарқли равишда Қуръоннинг ўзи ҳамда ундаги ҳарф, товуш, рақамларни қадимий деб таъкидлайдилар. Аҳли сунна вал жамоа таълимотига кўра, Аллоҳ ҳузуридаги Қуръон ғайри махлуқ ҳисобланади. Мушаббиҳалар ўз таълимотларини қўллаб-қувватлаш мақсадида, товушсиз сўзни тушуниб бўлмайди деб, ақлий далил келтирганлар.
Илк ислом даврида Қуръон таълимоти зоҳирини тушуниб, талқин қилиш тарафдори бўлган барча оқимлар, ботинийларга қарама-қарши ўлароқ, «зоҳирийлар» деган умумий ном билан юритилган.
Мушаббиҳалар аста-секинлик билан «ҳалулия» оқими тарафдорлари томонига ўтиб кетганлар. Ҳалулия тарафдорлари Жаброил фариштанинг Расулуллоҳ(с.а.в.)га инсон суратида кўринганидек, Аллоҳ ҳам инсон суратига кириши мумкин, деган ақидани илгари сурганлар. Улар бунга далил сифатида Расулуллоҳ(с.а.в.)нинг, Раббимни энг чиройли суратда кўрдим, – деган ҳадисларини келтирганлар. Ҳалулия оқими шиа йўналиши ичида пайдо бўлган мутаассиб оқимлардан бири сифатида эътироф этилган.

Ўтилган мавзу бўйича саволлар:
1. Қадария таълимотидан қайси оқимлар пайдо бўлган?
2. Жабария таълимотидан қайси оқимлар пайдо бўлган?
3. Мушаббиҳа оқими нима учун ушбу ном билан аталган?
4. Жабарийлар ўз ақидаларига қайси оятларни далил келтирганлар?
5. Муржиийлар ҳақида қандай маълумотларни биласиз?
Download 27,08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish