Қадария, жабария, муржиия ва мушаббиҳа оқимлари Режа



Download 27,08 Kb.
bet2/4
Sana31.05.2022
Hajmi27,08 Kb.
#622530
1   2   3   4
Bog'liq
3-mavzu

Маъноси: Ҳар қанча истасангиз ҳам хотинларингиз ўртасида адолатли (ҳаммасига бир хил муносабатда) бўла олмайсиз... («Нисо» сураси, 129-оят).
...      
Маъноси: Агар (эътирозингизда) ростгўй бўлсангиз, ана у нарсаларни номлари билан Менга айтиб берингиз! («Бақара» сураси, 31-оят).
         
Маъноси: “Болдирлар очиладиган” (ишлар мушкуллашадиган) ва сажда қилишга чорланишганда, (саждага) кучлари етмай қоладиган кунни (қиёматни эсланг) («Қалам» сураси, 42-оят).
Абул Муин Насафий «Баҳр ал-калом» асарида жабарийларга қарши турган ҳолда юқоридаги оятларни қуйидагича шарҳлайди: «Бақара» сурасининг 31-оятидан мурод, Аллоҳ бу ерда фаришталарнинг Одам Атонинг аслини билишликда ожиз эканларини таъкидлаган. Шунингдек, «Қалам» сураси, 42-оятдан мурод, аслида кофирлар бу дунёда Аллоҳга сажда қилишга буюрилган эдилар. Улар бу дунёда сажда қилмаганлари туфайли охиратда ҳам сажда қилиш қўлларидан келмайди.
Жабарийлар қадарийларнинг тубдан акси ҳисобланган. Бу таълимот бандада ҳеч қандай ирода эркинлиги мавжуд эмас, деган эътиқоди билан инсонда умидсизлик, тушкинлик, бепарволик кайфиятини шакллантирган.
Жабарийлар ҳам бошқа таълимотлар сингари турли оқимларга бўлиниб кетган. Уларга жаҳмия, нажжория ва заррория каби оқимларни мисол келтириш мумкин.
Нажжория оқими Ҳусайн ибн Муҳаммад Нажжор (ваф. 220 й.) номи билан боғлиқ. Унинг асосий ғоялари муътазилия таълимотига мос келади. У бандалардаги ирода эркинлигини мавжуд деб билган. Аллоҳни қиёматда кўз орқали эмас, қалб кўзи билан кўриш мумкин, деган ақидани илгари сурган. Аллоҳнинг калом сифатини «муҳдас» (содир, ҳодис бўлган) деб таъкидлаган.
Нажжория таълимоти, Аллоҳнинг каломи ўқилса «араз» (ўзи қойим бўла олмай бошқа нарсанинг мавжудлигига муҳтож нарса), ёзилса «жисм» («араз» билан «аъён»дан пайдо бўлган нарса), – деган ақида билан муътазилия таълимотидан ажралиб турган. Нажжория таълимоти вакиллари мотуридия таълимоти каби, имон фақат қалб билан тасдиқ қилишдан иборат, деб таъкидлаганлар.
Заррория таълимоти Заррор ибн Амр ва Ҳафс ал-Фард номли олимлар билан боғлиқ. Улар Аллоҳнинг сифатлари масаласида муаттилалар (муътазилийларнинг бошқа номи) билан бирдир. Улар жабария таълимотидан фарқли ўлароқ, Аллоҳнинг «олим», «холиқ» сифатларини мавжуд деб биладилар. Уларнинг таълимотига кўра, Аллоҳ «араз»ни «жисм»га, «жисм»ни «араз»га айлантириши мумкин.
Жаҳмия таълимотига асли термизлик бўлган Абу Миҳраз Жаҳм ибн Сафвон Росибий асос солган. У Аллоҳнинг азалий сифатларини тубдан инкор қилишда муътазилия таълимоти ақидасини қўллаб-қувватлаган. Шу билан бир қаторда у ўз таълимотига қуйидаги қўшимчаларни киритган:
– Аллоҳни махлуқотларда мавжуд сифатлар билан сифатлаш Холиқ билан махлуқни бир-бирига ўхшатишдир. Жаҳмийлар бу ақидаси билан муътазилийлар каби мушаббиҳаларга қарши турган;
– Аллоҳнинг илми яратган нарсаларига қараб янгиланиб боради. Бу эса, Аллоҳ зотига нисбатан «ҳудус»ни (ўзгариб туриш, янгиланиб бориш) исбот қилишдир. Аҳли сунна вал жамоа таълимоти вакиллари бунга қарши турган;
– жаннат аҳли ҳам, дўзах аҳли ҳам тегишли мукофот ёки жазони олиб бўлгач йўқ қилиб юборилади;
– маърифатга асосланган имон тилдаги куфр лафзи билан чиқиб кетмайди.
Бу таълимот Жаҳм ибн Сафвон вафотидан сўнг унинг номи билан атала бошланди. Жаҳм ибн Сафвон умавийлар ҳокими Наср ибн Сайёр буйруғига асосан, Салам ибн Аҳваз Мозиний томонидан 745 йил қатл қилинган.

Download 27,08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish