3.4.1-жадвал
“Интернет Консалт” МЧЖда пул маблағлари ҳаракати таҳлили
(2020 йил)
Кўрсаткичлар
|
Пул маблағлари кирими
|
Пул маблағлари чиқими
|
Сумма, минг сўм
|
Жамига нисбатан салмоғи, %
|
Сумма, минг сўм
|
Жамига нисбатан салмоғи, %
|
Операцион фаолият
|
Маҳсулот (товар, иш ва хизмат) ларни сотишдан келиб тушган пул маблағлари
|
20567,3
|
86
|
-
|
-
|
Материал,товар, и шва хизматлар учун мол етказиб берувчиларга тўланган пул маблағлари
|
-
|
-
|
8025,1
|
44
|
Ходимларга ва улар номидан тўланган пул маблағлари
|
|
|
5235,1
|
28
|
Операцион фаолиятнинг бошқа пул тушумлари
|
3145
|
4
|
4871
|
18
|
Жами, операцион фаолиятнинг соф пул кирими/чиқими
|
23712,3
|
100
|
18131,2
|
100
|
Солиққа тортиш
|
Тўланган даромад (фойда солиғи)
|
|
|
280,4
|
0,01
|
Жами тўланган солиқлар
|
|
|
280,4
|
0,01
|
Жами, молиявий-МЧЖ фаолиятнинг соф пул кирими/чиқими
|
23712,3
|
100
|
18411,6
|
100
|
Йил бошидаги пул маблағлари
|
351,5
|
Х
|
-
|
Х
|
Йил охиридаги пул маблағлари
|
5652,2
|
Х
|
-
|
Х
|
Жадвал маълумотларидан кўринадики, 2020 йилда МЧЖда маҳсулот (товар, иш ва хизмат) ларни сотишдан келиб тушган пул маблағлари 20567,3 минг сўм кирими бўлиб, у 41394,3 минг сўмни ташкил этган. МЧЖда жами пул маблағлари чиқимининг 37383,6 минг сўми МЧЖ фаолиятидан пул маблағларининг чиқими, 6133,7 мингсўми эса тўланган солиқлар ҳиссасига тўғри келмоқда. Бунинг натижасида МЧЖда пул маблағлари қолдиғи йил бошидаги 6000 минг сўм, йил охирида 3877 минг сўм бўлган ёки 2123 минг сўмга камайган. Бундай натижани МЧЖ учун ижобий баҳолаб бўлмайди. Шуни хулоса қилиб айтиш мумкинки, МЧЖда пул маблағларининг ҳаракати фақатгина асосий МЧЖ фаолиятида бўлган. МЧЖда пул маблағларининг кирими ва чиқими устидан қаттиқ назорат ўрнатилиши лозим.
4. ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР
Пул маблағлари ҳисоби ва таҳлилига бағишланган битирув малакавий иши мавзусини назарий жиҳатдан ўрганиш ва объект сифатида танланган МЧЖ маълумотларини таҳлил қилиш натижаларидан келиб чиқиб қуйидаги хулосалар шакллантирилди:
1. МЧЖда пул маблағларини самарали бошқариш, ҳисоб-китобларни ўз вақтида ва тўлиқ амалга ошириш, дебиторлик қарзларини ундириш ва кредиторлик қарзларини муддатида узиш лозим. МЧЖда пул маблағлари ҳисобини амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қоидаларига риоя қилган ҳолда ташкил этилса, ҳисоб-китоб ишлари янада яхшиланган бўлар эди.
2. Тадқиқот объекти сифатида олинган «Интернет Консалт» МЧЖда касса муомалалари ҳисоби ташкил этилиши ўрганилганда бир қатор камчиликларга йўл қўйилганлиги маълум бўлди. Иш ҳақи тўлаш учун олиб келинган нақд пул маблағларидан хизмат сафари учун аванс берилган. Бу амалдаги қоидаларга мувофиқ келмайди.
МЧЖда касса муомалаларини ташкил этишда касса операцияларини амалга ошириш қоидаларига тўлиқ риоя этилмаган. Бу эса қоида бузилишларига сабаб бўлган. Бундан кейинги фаолиятда бундай қоида бузилишларига йўл қўймаслик керак.
3. МЧЖда валюта ва махсус счётлар очилмаган. Барча ҳисоб-китоблар ҳисоб-китоб счёти орқали амалга оширилган.
4. МЧЖда пул маблағларининг ҳаракати фақатгина асосий МЧЖ фаолиятида бўлган. МЧЖда пул маблағларининг кирими ва чиқими устидан қаттиқ назорат ўрнатилиши лозим.
5. “Интернет Консалт” МЧЖда 2020 йилда 2019 йилга нисбатан жами активлар суммаси 18325,6 минг сўмга кўпайган. Активларнинг кўпайиши асосан пул маблағлари ва қисқа муддатли қўйилмалар ҳисобига бўлган, яъни мос равишда 8010,7 минг сўмга ошган. Бу ҳолатни ижобий баҳолаш мумкин. Дебиторлик қарзлари мос равишда 7791,4 минг сўмга кўпайган. Буни салбий баҳолаш лозим. Дебиторлик қарзларининг ортишига ҳисобига бўлганлиги сабабли буни салбий баҳоласа бўлади, бу МЧЖнинг айланма маблағларини айланишини секинлаштиради ҳамда тўлов қобилиятини ёмонлашувига олиб келади. МЧЖда меъёрдан ортиқча товар-моддий захиралари яратилганлигини ҳамда унинг натижасида фермер МЧЖ жорий активларининг айланишининг секинлашганлигини кўрсатмоқда. МЧЖда мавжуд активлардан оқилона ва самарали фойдаланиш чораларини кўриш лозим деб ҳисоблаймиз.
6. “Интернет Консалт” МЧЖда 2020 йилда ўз маблағлари манбалари 2019 йилга нисбатан 15781,7 минг сўмга ошган. Аммо, ушбу сумма қайси манбалар ҳисобига кўпайганлигига алоҳида аҳамият қаратиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Яъни, манбаларнинг кўпайиши, ўз маблағлари ҳисобигами ёки мажбуриятлар ҳисобига эканлигини аниқлаш лозим. Мол-мулкни ташкил этувчи манбалар ўз маблағлари манбалари, яъни тақсимланмаган фойда ҳисобига кўпайган, бундай тартибда кўпайишини ижобий ҳолат сифатида баҳоламоқ лозим. Чунки, ўз маблағлари манбаларининг кўпайиши МЧЖнинг молиявий мустақиллигининг ортишига ҳамда тўлов қобилиятининг яхшиланишига олиб келади.
7. “Интернет Консалт” МЧЖ 2020 йилда тўлов қобилиятига эга ҳисобланади. Яъни, МЧЖнинг жами тўлов маблағлари 16365,2 минг сўм бўлгани ҳолда, жами тўлов қарзлари 2689,2 минг сўмни ташкил қилган. Бундан кўринадики, МЧЖда тўлов қарзларига нисбатан тўлов маблағлари 13676 минг сўмга кўп бўлган. Бу эса МЧЖнинг мутлоқ тўлов қобилиятига эга эканлигидан далолат беради. Бундан ташқари тўлов маблағлари таркибига эътибор қиладиган бўлсак, унинг асосини пул маблағлари (8362,2 минг сўм) ҳамда дебиторлик қарзлари (8003,0 минг сўм)ни ташкил қилмоқда. Бу шундан далолат берадики, МЧЖ айни вақтда тез тўлов қобилиятига эга ҳисобланади. Шундай бўлсада дебиторлик қарзларининг кўплигини унчалик яхши ҳолат деб бўлмайди. Чунки, дебиторлик қарзларининг бундай тартибда ортиб бориши МЧЖнинг молиявий аҳволига ёмон таъсир қилади. Шуларни ҳисобга олган ҳолда МЧЖ раҳбари дебиторлик қарзларини ўз вақтида ундириш чораларини кўриши лозим деб ҳисоблаймиз.
Шу билан бир қаторда, тўлов қарзларининг асосини “Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар”, “Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарзлар” ҳамда “Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича қарзлар” каби мажбуриятлар ташкил қилмоқда. Бу эса ушбу қарзларни қисқа муддатда тўлаб бериш лозимлигини билдиради. МЧЖ тўлов қобилиятини яхшилаш учун дебиторлик қарзларини ундириб олиш чораларини кўриш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |