Абу райхон беруний номидаги



Download 0,98 Mb.
bet15/31
Sana24.02.2022
Hajmi0,98 Mb.
#229178
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   31
Bog'liq
1 Quduqlarni tugallash —2021

6.3. Қувурларнинг мустаҳкамлик тавсифи ва уларни бирикмалари

Эксплуатация жараёнида ҳимоя қувурларига ташқи ва ички юқори ортиқча босимлар, шунингдек ўқ йўналишли чўзувчи (айрим ҳолларда сиқувчи) кучлар таъсир қилиши мумкин.


Агар қувурнинг ташқи юзасига бир текисда суюқлик босими ҳосил қилинса, қувурда сиқилиш кучланиши ҳосил бўлади; бу кучланиш ички юзасида энг юқори, ташқи юзада энг кичиги бўлади. Бурғилашда қувурнинг пачоқланишига бир меъёрли куч таъсири остидаги ташқи босим ҳосил қилинишини критик босим деб аташ қабул қилинади. Киритик босим Ркр, яъни бу шундай ортиқча ташқи босимки, унда қувурнинг ички юзасида ҳосил қилинган кучланиш оқувчанлик чегарасида етиб боради. Критик босим
Трапецеидал резьбали қувурларнинг чўзилиш мустаҳкамлиги учта катталик билан характерланади:

  1. - шундай ўқ йўналишли куч қувур кесими бўйлаб берилса, қувурнинг резьбали қисмидан бошқа жойда кучланиш оқувчанлик чегарасига етиб боради;

  2. - шундай ўқ йўналишли кучланиш таъсирида қувурнинг муфтаси суғуриб олинади;

  3. - шундай ўқ йўналишли куч таъсирида биринчи резьба чўлғамининг эгик кесимида узилиш рўй бериши мумкин.




7-Мавзу: “Қудуқларни ҳимоя қувурлари билан мустаҳкамлаш.



Ҳимоя калонналарининг ишлаш шароити


Қувурларни ишлаш шароити қудуқнинг вазифаси, уни эксплуатация қилиш даврига ва (калонналарни) қувурлар турига боғлиқ.


Қудуққа қувурларни тушириш жараёнида ишлаш шароити
Ҳимоя калоннасини қудуққа тушириш жараёнига бир қанча кучлар таъсир қилади:

  • ўз оғирлиги таъсирида чўзилиш кучланиши;

  • сиқувчи Архимед кучи (бурғилаш эритмасининг сиқувчи куч);

  • калонна ичидаги суюқликнинг оғирлиги ҳисобига чўзилиш кучи;

  • қудуқ девори билан қувур девори орасидаги ишқаланиш кучлари;

  • калоннанинг инерциясидан ҳосил бўлувчи ўқ йўналишли кучлари;

  • қудуқдан чиқадиган ёки ҳайдалаётган бурғилаш эритмаси таъсири натижасида ҳосил бўлувчи ўқ йўналишли гидродинамик куч;

  • қувурни ички ва ташқи юзасига таъсир қилувчи радиал статик ҳамда гидродинамик босим кучи;

  • қудуқдаги зенит ёки азимут бурчаги ўзгарадиган жойларда эгувчи момент.

Гидродинамик босимнинг ўқ йўналиш кучи қувур орти муҳитида ювиш натижасида доимо сиқувчи бўлади. Ишқаланиш ва инерция кучларининг характери ҳар хил бўлиши мумкин.
Масалан: ротордан калоннани кўтариш моментида ёки калоннани қудуқда юргизиш ёки қўзғатиш даврида қувурнинг ишқаланиш ва инерция, чўзувчи кучлари ҳисобланса, калоннани остга томон ҳаракатлантириб тушириш - сиқувчидир. Кузатишлар шуни кўрсатадики, вертикал қудуққа қувурларни қайта юргизмасдан тушириш жараёнида, одатда, ўқ йўналишли кучлар йиғиндиси ўз оғирлигидан юқори (ошмайди) бўлмайди. Қия қудуқларда эса қувурларнинг оғирлиги суюқлик ичидаги оғирлигидан ҳам кичик. Агар, айрим ҳолларда калонна қайта юргизсак ёки бир неча метр юқорига кўтарсак, ўқ йўналишли кучлар йиғиндиси ўз оғирлигидан юқори бўлиши мумкин.
Қудуқ қанча кичик бўлса, қия участка қанча узун бўлса, шу участкада ўтказувчанлик қанча катта бўлса, қудуқ девори билан қувур девори оралиғидаги оралиқ қанча кичик бўлса, ўқ йўналишли кучларни йиғиндиси ўз оғирлигидан юқори бўлади.



Download 0,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish