Абу райхон беруний номидаги


Қатламларни ажратиш сифатига таъсир қилувчи омиллар



Download 0,98 Mb.
bet31/31
Sana24.02.2022
Hajmi0,98 Mb.
#229178
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31
Bog'liq
1 Quduqlarni tugallash —2021

10.3. Қатламларни ажратиш сифатига таъсир қилувчи омиллар
Агар цементланган ҳалқа оралиғида мавжуд бир - биридан ажралиб турган ўтказувчан горизонтларга қатлам сувлари сизиб ўта олмаса, қудуқда очилган ўтказувчан қатламларнинг мустаҳкам ажратилгани қатламларни ажратиш сифатига таъсир қилувчи омил бўлади.
Қатламларни ажратиш сифати тампонаж эритмаси ва тошининг хоссаси ва унинг таркибини тўғри танлаш даражасига боғлиқ. Цемент тоши қанча мустаҳкам бўлса, унинг қатлам сувлари билан ювилиши, қатлам сувларининг сизиб кириши шунча кам бўлади. Икки қўшни ўтказувчан горизонтлар орасида ҳосил бўладиган юқори босимлар фарқи жараёнида тошнинг ғовак каналли деворида уринма кучлар юқори бўлиши натижасида мустаҳкам бўлмаган тошларда бузилиш рўй беради. Шу сабабларга кўра, маҳсулдор қатламлар мавжуд зоналар ҳамда аномал коэффициенти юқори бўлган горизонтларни умуман ўтказмас юқори мустаҳкам тош ҳосил қилувчи эритма билан цементлаш зарур.
Қудуқни сифатли ажратиш ишларидан бири цемент эритмаси билан ювувчи суюқликни қудуқдан тўлиқ сиқиб чиқаришдир. Бунинг учун цементлаш жараёнида ҳалқа оралиғида турбулент режимни ҳосил қилиш, қудуқда ҳимоя калоннасини яхши марказлаштириш, цементлаш жараёнида калоннани ҳаракатлантириб туриш, қудуқ стволи кенгайган оралиқларда суюқлик оқимини ҳосил қилиш, тампонаж эритмасининг ювувчи суюқлик билан аралашиб кетишини олдини олиш, қудуқ деворларидаги ўтказувчан қатлам оралиқларида мавжуд фильтрацион қобиқларни йўқотиш, ҳимоя қувурлари юзасидаги ювувчи суюқлик плёнкасини йўқотишдир.
Демак, ҳалқа оралиғидаги тампонаж эритмасини бошланғич сиқиб чиқариш тезлиги, критик тезликдан (тампонаж эритмаси учун ҳам, ювувчи суюқлик учун ҳам) юқори бўлиши керак.
Чиқувчи тампонаж эритмасининг оқими ювувчи суюқликни, қачонки қудуқдаги ҳимоя калонналарининг ўқи қудуқнинг ўқи билан мос бўлса, бир текисда сиқиб чиқаради. Агар калонналар қудуқ ўқи билан бир хилда жойлашмаган бўлса, қудуқдаги тампонаж эритмаси қайси оралиқда қудуқнинг кўндаланг кесим юзаси катта бўлса, шу оралиқдан ҳаракатланиб чиқишига интилади. Чунки бу оралиқларда гидравлик қаршилик кичик оралиқлар мавжуд участкаларга тампонаж эритмаси умуман кирмаслиги ёки катта оралиқларда нисбатан жуда секин ҳаракатланади. Натижада цементлаш сўнгида қудуқда, торайган оралиқларда маълум бир ҳажмли ювувчи суюқлик сиқиб чиқарилмай қолади. Қудуқда калонналар қудуқ ўқи бўйлаб жойлашиши учун калонналар туширилишидан аввал центраторлар билан жиҳозланади.
Қудуқда доим кенгайган участкалар бўлиб, бу участкаларда мавжуд ювувчи суюқликлар қуюқлашган ҳолатда бўлади. Бундай участкалардан суюқликни чиқариш учун ҳимоя калонналарини айлантириш ёки маълум бир масофага кўтариб тушириш керак. Энг яхши натижа калоннани айлантиришда олинади. Бунда айлантириш тезлиги катта бўлиши шарт эмас.
Агар тампонаж эритмаси бевосита ютувчи суюқлик ортидан ҳаракатланадиган бўлса, у ҳолда тампонаж эритмаси билан ювувчи суюқликнинг аралашуви жараёнида кўпинча юқори қовушқоқ тексотропик аралашма ҳосил бўлади. Натижада қудуқ деворларида ва насосларда гидравлик босим ошиши туфайли бундай аралашмани қудуқ ичидан тўлиқ сиқиб чиқаришга эришиб бўлмайди.
Бундай аралашманинг калонна ичида ҳосил бўлишини олдини олиш учун остки ва устки ажратиш тиқинларидан фойдаланилади. Қувур остидаги ҳалқа оралиғида бу функцияни махсус суюқлик, яъни буфер суюқлиги бажаради. Буфер суюқлиги ювувчи суюқлик билан ҳам, тампонаж эритмаси билан ҳам алоқада бўлган вақтида юқори қовушқоқ аралашмани ҳосил қилмаслиги лозим. Буфер ажратувчи сифатида қовушқоқ (масалан, сув тузнинг сувдаги эритмалари) ҳамда қовушқоқ эгилувчан (масалан, сувли эритмали полиакриламид аралашмаси, гексарезорсинли смолалар ва нормалин) суюқликлардан фойдаланилади.
Қудуқ деворларида ювувчи суюқликнинг дисперс фаза парчаларидан ташкил топган фильтрацион қобиқларнинг бўлиши цементлаш жараёнида тампонаж эритмаси таркибидаги сувни тез йўқотишнинг олдини олади. Лекин, цементлаш тугаганидан кейин бундай қобиқнинг сақланиб қолиши, ҳосил бўладиган цемент тоши билан тоғ жинси орасидаги ўзаро боғланиш мустаҳкамлигини камайтиради. Агар бундай оралиқларда юқори дисперсия рўй берса, герметиклик тезда бузилади. Масалан, маҳсулдор қатламдан оқим олиш учун юқори дисперсия ҳосил қилинади.
Демак, цементлаш жараёнида қудуқ деворларида мавжуд фильтрацион қобиқларни йўқотиш зарур.
Фильтрацион қобиқлар мавжуд ортиқларнинг қобиқларини йўқотиш учун ҳимоя қувурларига махсус симли скрепкалар ўрнатилади. Скрепкалар қобиқлар мавжуд оралиқларга ўрнатилиб, калонна туширилиши ёки айлантирилиши жарёнида қобиқларни емирса, юқорига чиқувчи ювувчи суюқлик оқими билан емирлган қобиқлар юза қисмига чиқиб кетади.
Фильтрацион қобиқни емириш учун махсус буфер суюқликлари ҳам ишлатилади. Бу суюқликлар қудуқ деворларидаги фильтрацион қобиқлар билан кимёвий реакцияга киришиб, уларнинг қудуқ деворлари билан бирикишини кучсизлантиради ёки тўлиқ емиради. Маълум қолган бир қисмини тампонаж эритмаси сиқиб чиқаради. Бундай буфер суюқликларига айрим кислоталар (хлорид, сульфаминли, уксус кислоталари), кальций гидроксиди, натрий фосфати ва бошқалар киради.
Хемоген ётқизиқларидаги тузларни цементлаш жарёнида тампонаж эритмасининг дисперс муҳитида эриш рўй бериши мумкин. Натижада қудуқ девори билан тампонаж тоши орасида минерал сувли қатламчаларнинг ҳосил бўлиши кутилади.
Вақт ўтиши билан бу қатламчалар қатлам суюқликларининг ҳаракатланиш каналчалари бўлиб хизмат қилиши мумкин. Демак, қудуқнинг герметиклиги бузилади. Герметикликни сақлаш, яъни хемоген тоғ жинслари билан тампонаж тоши орасида ҳосил бўладиган минерал сувли қатламчаларни йўқотиш учун тампонаж эритмаси учун цементнинг тузга чидамлилигини тиклаш зарур. Бундай цементдан ҳосил бўлган тош тузлар таъсири остида емирилишга учрамаслиги зарур.
Ҳимоя калоннасининг ташқи қисмига ўрнатилган пакер ёрдамида герметикликни сақлаш ва емирилиш хавфини камайтиришга эришилади. Фавворага қарши ускуналар ўрнатилган ҳимоя калонналарига - пакер бошмоққа яқин масофада ўрнатилади; Эксплуатацион ҳимоя калонналарида пакерлар газли горизонтлар қопламасидан юқори аномаль юқори қатлам босимлми горизонтларидан юқорида ўрнатилади. Эксплуатацион ҳимоя қувурининг цементланадиган остки қисмида цемент тошининг мустаҳкамлигини ошириш учун цементлаш жараёнида тампонаж эритмаси қуюқланиши даврида эксплуатацион ҳимоя калоннаси ичида ортиқча босим ҳосил қилиб, ушлаб туриш лозим.
Download 0,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish