5.3. Бурғини ва ҳимоя қувурлари диаметрини танлаш
Эксплуатацион ҳимоя калоннасининг диаметри, қатламни эксплуатация қилиш давридаги кутиладиган жами суюқлик (нефть+газ+сув) дебити ва шу ҳимоя ичига тушириладиган ускуналар ўлчамларидан, қудуқнинг чуқурлигидан келиб чиққан ҳолда танланади.
Қуйидаги жадвалларда эксплуатацион ҳимоя қувурлари диаметрини танлаш кўрсатилган.
Нефтли қудуқлар учун1- Жадвал
Жами дебит, м3/сут
|
40
|
40-100
|
100-150
|
150-300
|
300
|
Эксплутацион калоннанинг тахминий диаметрлари, мм
|
114
|
127-140
|
140-146
|
168-178
|
178-194
|
Газли қудуқлар учун2-жадвал
Жами дебит м3/сут
|
75
|
250
|
500
|
1000
|
5000
|
Эксплутацион калоннанинг диаметри, мм
|
114
|
114-116
|
146-168
|
168-219
|
219-273
|
Эксплуатацион ҳимоя қувурининг ички диаметри, ишлатиш даврида ускуналарни белгиланган чуқурликкача тушириш, ер ости ва капитал таъмирлаш ишларини ўтказиш имкониятга эга бўлиши керак.
Эксплуатацион ва кондуктор оралиғида жойлашган ҳимоя калоннасини оралиқ ҳимоя калоннаси деб аталади. Оралиқ кондуктор калонналари ҳамда ҳар бир калонна остини ковлаш учун танланадиган бурғини диаметри қуйидаги муносабат билан аниқланади. Берилган ҳимоя қувури остини бурғилаш учун бурғининг диаметри қуйидаги формула билан аниқланади.
dд = dM + 2ΔK ; (5.1)
бу ерда ΔK - қудуққа ҳимоя қувури эркин тушиши учун қолдириладиган минимал радиал оралиқ, мм: (3-жадвал). dM- ҳимоя қувурининг ташқи диаметри, мм.
Одатда энг катта ташқи диаметр қилиб муфтанинг ташқи диаметри қабул қилинади. Аввалги (дастлабки) ҳимоя қувурининг ички диаметри (d) пред кейинги ҳимоя калонна остини ковлаш учун бўладиган бурғининг диаметридан албатта катта бўлиши керак:
(d)олдин. = (dg) кейин + 2 Δ; (5.2)
бу ерда Δ - навбатдаги калонна остини бурғилаш учун ҳимоя қувури ичидан бурғини эркин ўтишига қолдирилган радиал оралиқ.
3- жадвал
Ҳимоя қувурининг ташқи диаметри, мм
|
114-127
|
140-168
|
178-194
|
273-299
|
324-351
|
377
|
Радиал оралиқ, Δкмм
|
7-10
|
10-15
|
15-20
|
25-35
|
30-40
|
40-50
|
Одатда, оралиқнинг катталиги Δ = 5 ÷10 мм қабул қилинади. Бурғининг диаметри ошган сари радиал оралиқ (Δ) ҳам ошади.
6-Мавзу: “Ҳимоя қувурлари ва уларнинг бирикмалари”.
|
Мустаҳкамловчи калонналарни цементлаш технологиясининг умумий кўрсатмаси
Қудуқлардаги цемент қоришмаси билан бурғилаш эритмасини аралашуви ва буфер суюқлигини қулланилиши бўйича бир неча тадқиқотчилар назарий, экспрементал ва ишлаб чиқариш жараёнларида илмий изланишлар олиб борилган.
Олиб борилган илмий изланишлар асосий натижалари қуйидаги кўрсатгичлар орқали аниқлаб берилган.
Динамик силжиш кучланиши τ0 ва структуравий қовушқоқлик η нинг коэффициентлари асосий ўрин тутади, яъний η2/ η1 ва τ02/ τ01 нинг оқиши кўпроқ таъсир этади.
Структурали тартибда суюқликнинг сиқиб чиқарришидаги холатида турбулент тартибда суюқлиткнинг сиқиб чиқариш тартиби намоён бўлади.
Турбулент тартибда суюқликнинг сиқиб чиқаришдаги холатида структура тартибда суюқликнинг сиқиб чиқариш даражаси ортишига сабабчи бўлади ва оқимнинг ўтиш тезлиги ўз таъсирини намоён этади.
Агар икки тартиб хам турбулент бўлса сиқиб чиқариш коэффициенти суюқликларнинг зичлиги сиқиб чиқарувчи ва сиқиб чиқарилувчи самарали бўлади.
Қудуқларни цементлашда суюқликлар зичлигининг фарқи асосий омил бўлмайди.
Агар Δρ 0,3 дан 0,6 г/см3 зичликгача ўзгарса суюқлик сиқиб чиқариш коэффициенти 0,01 га тенг бўлади.
Юқорида суюқликларнинг қувур ичидан қувур ташқарисидан сиқиб чиқиш тартиблари хам цементлаш технологияси учун асосий кўрсатгич бўлиб хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |