Қудуқни ўзлаштириш ва ишлатиш жараёнида ишлаш шароити Қудуқниўзлаштириш ва ишлатиш жараёнида эксплуатацион калоннага ҳам, оралиқ калоннаси бурғилаш жараёнида таъсир этган кучлар мажмуаси таъсир этади. Аммо таъсир этувчи кучлар миқдори сезиларли даражада ўзгаради. Шундай қилиб, қудуқни ўзлаштириш, яъни қатламдан оқимни олишда босим камаяди. (калонна ичида); кўпинча бунинг учун калонна ичидаги суюқлик енгилроқ эритмага алмаштирилади. Қудуқни эксплуатация қилиш даврида эксплуатацион калонна ичида суюқлик бўлади ва унинг зичлиги ўзлаштириш бошланиши вақтидагига нисбатан кичик бўлади.
Ҳимоя калоннаси ичидаги ҳарорат ўзгаради. Қудуқнинг дебити, геостатик ҳарорат қанча юқори бўлса, эксплуатацион қудуқни ҳарорати шунча юқори бўлади. Ҳайдовчи қудуқларда ҳароратнинг ўзгариш характери қудуққа ҳайдаладиган суюқлик ҳароратига боғлиқ; калоннанинг ҳарорати ўсиши ҳам (иссиқ суюқликни ҳайдаш жараёнида) камайиши мумкин (совуқ суюқликни ҳайдаш жараёнида). Ҳайдовчи ва фаввора қудуқларида манифольдга бириктириш олдидан эксплуатацион калоннанинг юқори участкаларида ички босим юқори бўлади. Юқоридаги ҳолат кўпинча газли қудуқларда хсодир бўлиши мумкин.
Қудуқни эксплуатация қилиш даврида калонналарнинг ички ва ташқи юзаси коррозияга (емирилиш) учраши мумкин. Ҳимоя калоннасининг ички юзасида қудуқларнинг ер ости ва капитал таъмирлаш жараёнида емирилиш рўй беради.
Ҳимоя қувурларининг мустаҳкамлиги қудуқларни эксплуатация қилиш даврида табиий металлнинг чарчаши туфайли ҳам рўй беради. Ҳимоя калоннаси бўйлаб турли кучларнинг тарқалиши бир хил эмас. Остки қисмда унча катта бўлмаган участкада одатда ўқ йўналишли оғирлик ҳисобига сиқилиш мавжуд. Бу сиқилиш бошмоқда энг юқори кўрсаткичга эга. Демак, бошмоқда сиқилиш максимумга эга бўлса, қудуқ юзасида нолга тенг. Юқори қисмда ҳар доим чўзилиш кучи юқори кўрсаткичга эга бўлиб. Қудуқ туби томон чўзилиш кучи камайиб боради. Қудуқнинг бошмоғида чўзилиш кучи нолга тенг.
Радиал босим бошқача тарқалган. Айрим даврда калонна ичидаги босим ташқи босимдан кичик (масалан, тескари клапанли калоннани тўлдирмасдан тушириш жараёнида; бурғилаш жараёнида суюқлик сатҳининг камайиб кетиши оқибатида; қудуқни ўзгартириш даврида ва чуқурлик насослари ишлатилганда) бўлганида, чуқурлик ошган сайин ортиқча ташқи босим ошади. Цементлаш, фавворали эксплуатацияда ва бошқа ҳолатларда калонна ичида ортиқча босим мавжуд бўлиб, бу босим чуқурлик ошиши билан камаяди. Агарда калонна оғир эритма билан тўлдирилган бўлса, чуқурлик ошиши натижасида ички ортиқча босим ошади.
Ҳимоя қувурининг остки участкасида қачонки, ташқи ортиқча босим максимал бўлганда, ҳимоя калоннасининг эзилиш қаршилигига чидамлилигини ҳисоблайди. Юқориги участка эса биринчи навбатда энг катта ички ортиқча босим ва энг кўп ўқ йўналишли кучлар йиғиндиси таъсир этгандан мустаҳкамликни билган ҳолда узилиш қаршилигини ҳисоблаш зарур.