Фармакокинетикаси
Сўрилиши ва тақсимланиши
М/и ва в/и юборилганидан кейин қонда ампициллин ва сульбактамнинг юқори концентрацияларига эришилади. Организмнинг тўқима ва биологик суюқликларига яхши ўтади, йўлдош тўсиғидан ўтади, кўкрак сути билан ажралиб чиқади. Менингеал пардалар яллиғланганида препаратнинг орқа мия суюқлигига ўтиши кескин ошади.
Чиқарилиши шакли ва қадоқ:
Ампициллиннинг ва сульбактамнинг ярим чиқарилиш даври - Т1/2 тахминан 1 соатни ташкил қилади, асосан ўзгармаган ҳолда сийдик билан (75-80%), шунингдек сафро билан чиқарилади. Метаболитлар кўринишида препаратнинг 25% чиқарилади.
Дори шакли:
инъекция учун эритма тайёрлаш учун стерил кукун
Таркиби:
Инъекция учун эритма тайёрлаш учун кукунли Абилот 0,75 нинг бир флакони қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 0.5 г ампициллинга эквивалент ампициллин натрий ва 0.25 г сульбактамга эквивалент сульбактам натрий;
Инъекция учун эритма тайёрлаш учун кукунли Абилот 1,5 нинг бир флакони қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 1,0 г ампициллинга эквивалент ампициллин натрий ва 0.5 г сульбактамга эквивалент сульбактам натрий
Тавсифи:
оқ ёки деярли оқ рангли кристалл кукун.
Фармакотерапевтик гуруҳи:
кенг таъсир доирасига эга пенициллинлар гуруҳи антибиотиги бета-лактамаза ингибитори билан.
Қўллаш усули ва дозалари:
Препарат м/и ёки в/и (томчилаб минутига 60-80 томчи тезликда, оқим билан секин – 3-5 минут давомида) юборилади. В/и 5-7 кун давомида юборилади, сўнгра даволашни давом эттириш зарурати бўлганида, м/и юборишга ўтилади.
Қуйида ампициллин ва сульбактамнинг (2:1 нисбатда) умумий (йиғинди) дозалари кўрсатилган.
Катталарда қўлланилиши:
Одатда, Абилотнинг дозаси ҳар 6 ёки 8 соатда бир неча марта юборишда суткада 1,5 г дан 12 г гача ўзгариб туради, сульбактамнинг максимал суткалик дозаси 4 г ни ташкил этади. Унчалик оғир бўлмаган инфекцияларда препаратни ҳар 12 соатдан кейин юбориш мумкин.
ЖАДВАЛ
Юборишлар сони касалликнинг оғирлик даражаси ва буйрак фаолиятига боғлиқ.
Одатда, даволаш тана ҳарорати меъёрлашгани ва инфекциянинг бошқа белгилари йўқолганидан сўнг яна 48 соат давомида давом эттирилади. Даволаш курси давомийлиги 5-14 кунни ташкил қилади, бироқ оғирроқ ҳолларда уни ошириш ёки қўшимча равишда ампициллин буюриш мумкин.
Натрийни истеъмол қилишни чеклаш лозим бўлган пациентларни даволашда, турли чиқарилиш шаклларида сақланадиган унинг миқдорини ҳисобга олиш лозим.
Жарроҳлик инфекцияларининг олдини олиш учун Абилотнинг дозаси м/и ва в/и юбориш учун бошланғич (кириш) наркози вақтида 1,5-3 г ни ташкил этади, бу операция вақтида қон зардобида ва тўқималарда самарали концентрацияларга эришишни таъминлайди. Препаратни ҳар 6-8 соатда такроран юборилади; кўпчилик жарроҳлик аралашувларида антибиотикни қўллашни, агар уни даволаш мақсадида кейинчалик яна юбориш кўрсатилмаган бўлса, операциядан кейин 24 соатдан сўнг тўхтатилади.
Асоратсиз гонореяни даволашда препарат 1,5 г дозада бир марта юборилади. Қон плазмасида сульбактам ва ампициллиннинг Т1/2 ошириш мақсадида пробенецид 1 г дозада бир марта перорал буюрилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |