боб. Кўп омилли эконометрик тахлил
Кўп омилли эконометрик моделлар ва уларни тузиш усуллари Моделлаштиришда жуфт регрессия тадқиқот объектига таъсир этувчи
асосий омилдан бошқа омилларни эътиборга олмаган ҳолатда яхши натижа беради. Масалан, у ёки бу маҳсулот истеъмолининг даромадга боғлиқлигини моделлаштиришда тадқиқотчи даромадан ташқари истеъмолга бир хилда таъсир этувчи маҳсулот баҳоси, оиланинг катта-кичиклиги, оила таркиби каби омилларни ҳам таъсири борлигини эътиборга олади. Шу билан бирга тадқиқотчи бундай ҳолатни ҳар доим ҳам тўғри бўлишига ишонмаслиги ҳам мумкин. Даромадни истеъмолга таъсири ҳақида тўғри тасаввурга эга бўлиш учун, бошқа таъсир этувчи омилларни ўзгармас деб қараган ҳолда, уларни корреляциясини ўрганиши зарур. Бундай масалани ечишнинг тўғри йўлларидан бири, омиллар тўпламидан даромаддан ташқари бошқа омилларни бир хилда таъсир этувчиларини танлаб олишдан иборат. Бу йўл химия, физика, биология татқиқотларида қўлланиладиган тажрибаларни режалаштириш усулига олиб келади. Иқтисодчида табиий жараёнларни тажрибадан ўтказувчи тадқиқотчи сингари бошқа омилларни бошқариш имконияти мавжуд эмас. Алоҳида иқтисодий ўзгарувчиларнинг ҳолатини назорат қилиш мураккаб масала, яъни битта ўрганилаётган омилни таъсирини баҳолаш учун барча шароитларни бирдек таъминлаб бериш мумкин эмас. Бундай ҳолатларда бошқа омилларни моделга киритиб уларнинг таъсирини ўрганишга ҳаракат қилинади, яъни қуйидаги кўп омилли регрессия тенгламаси тузилади:
y a b1 x1 b2 x2 ... bp xp .
Бу ерда
b j коэффицентлар мос
j омиллар бўйича y – истеъмолнинг
хусусий ҳосиласи:
2
p
b dy , b dy , ...., b
dy ,
1
1 dx 2 dx
p dx
Бу ерда қолган барча
лар ўзгармас деб қабул қилинади.
Бундай тенгламани масалан, истеъмолни ўрганишда қўллаш мумкин. ХХ- асрнинг 30-йилларида Дж.М. Кейнс ўзининг истеъмол функцияси гипотезасини таклиф этади. Истемол функцияси қуйдаги модель кўринишида
ифодаланади.
C f y, P, , ,
бу ерда: C истеъмол; y даромад; P -баҳо, хаёт қиймати индекси;
- истеъмолчи ихтиёридаги пул; харажатлар.
Бунда
0 dC 1 dy
шарт бажрилиши талаб этилади.
Кўп омилли регрессия акцияларнинг даромадлилиги муаммоларини ечишда, ишлаб чиқариш ҳаражатлари функцияларини ўрганишда, макроиқтисодий ҳисоблашларда ва эконометриканинг қатор бошқа муаммоларини ўрганишда қўлланилади. Ҳозирги шароитда кўп омилли регрессия-эконометрикада энг кўп қўлланиладиган усуллардан бири ҳисобланади.
Кўп омилли регрессиянинг асосий мақсади омилларнинг ҳар бирини моделлаштирилувчи кўрсаткичга алоҳида ҳамда уларнинг умумий биргаликдаги таъсирларини ўрганиб кўп ўлчовли моделларни қуришдан иборат.
Кўп омилли регрессия тенгламаларини тузиш моделларни шакллантириш масалаларини ечишдан бошланади. Улар ўз ичига икки масалани олади: -биринчиси, омилларни саралаш бўлса, иккинчиси, регрессия тенгламаси кўринишини танлашдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |