боб. Тенгламалар системаси кўринишидаги эконометрик моделлар
Эконометрикада қўлланиладиган тенгламалар системаси
ҳақида тушунча
Ижтимоий фанларда статистик ўрганиш объекти бўлиб мураккаб тизимлар ҳисобланади. Бундай мураккаб тизимларни ёзиш(тасвирлаш), уларни ҳаракат механизимларини тушунтириш учун ўзгарувчилар орасидаги боғланиш кучини аниқлаш, алоҳида регрессия тенгламаларини тузиш етарли эмас.
Алоҳида регрессия тенгламаларидан фойдаланишда, масалан иқтисодий ҳисоб-китобларда кўпчилик ҳолатларда омилларни бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда ўзгартириш мумкин деб фараз қилинади. Аммо бундай фараз қилиш нотўғри, амалда бир ўзгарувчи бошқа ўзгарувчилар мутлақо ўзгармаган ҳолатида ўзгариши мумкин эмас.
Бир ўзгарувчининг ўзгариши бутун системадаги ўзаро боғланган белгиларни ўзгаришига олиб келади. Бундан келиб чиқадики, алоҳида олинган кўп омилли регрессия тенгламаси алоҳида кўрсаткичларни натижавий ўзгарувчининг ўзгаришига таъсирини тавсифлай олмайди.
Айнан шунинг учун кейинги йилларда иқтисодий ва ижтимоий тадқиқотларда ўзгарувчилар орасидаги ўзаро боғланиш таркибини “бир вақтнинг ўзида ифодаловчи тенгламалар” деб аталувчи система билан тасвирлаш муаммоси муҳим ўринни эгаллади. Ўзгарувчилар орасидаги боғланишни бир вақтнинг ўзида ифодаловчи тенгламалар “тузилмавий (стандарт) тенгламалар” деб ҳам аталади.
Агар нархнинг истеъмол қилинаётган маҳсулот миқдорига муносабатини ифодаловчи талаб модели ўрганилаётган бўлса, у ҳолда талабни башоратлаш учун бир пайтнинг ўзида, таклиф эътилаётган маҳсулот ва неъматларнинг нархи билан миқдори орасидаги боғланишни ифодаловчи таклиф модели ҳам керак бўлади.
Бу эса талаб ва таклифни тенглаштиришга олиб келади.
Яна бошқа мисол, ишлаб чиқариш самарадорлигини баҳолашда фақат рентабеллик моделини ўзи етарли эмас. У яна меҳнат унумдорлиги модели ҳамда маҳсулот бирлиги таннархи модели билан тўлдирилиши зарур.
Агар биз микродаражадаги тадқиқотлардан макродаражадаги ҳисоблашларга ўтадиган бўлсак, ўзаро боғланган тенгламалар системасини қўллашга бўлган талаб янада ортади.
Миллий иқтисодиёт модели истеъмол функцияси, меҳнат ҳақи инвестицияси, даромадларни шакланиши ва бошқа функциялардан ташкил топган тенгламалар системасини ўз ичига олади. Чунки бу макроиқтисодий кўрсаткичлар иқтисодий ҳолатини умумлаштирувчи ўзаро алоқада бўлган кўрсаткичлардан иборат. Яъни иқтисодиётда якуний истеъмолга харажатлар ялпи миллий даромадга боғлиқ. Шу билан бирга миллий даромад ҳажми инвестиция функцияси сифатида қаралади.
Иқтисодий тадқиқотларда тенгламалар системаси турлича тузилиши мумкин.
Ҳар бир боғлиқ бўлган ўзгарувчи (у) битта тўпламдаги омиллар (х) функцияси деб қаралганда қуйидаги боғлиқ бўлмаган тенгламалар системаси ҳосил бўлиши мумкин.
y1 a11x1 a12 x2 ....... a1m xm 1
y
a
2 21 x1
a22 x2
2
(7.1)
...........................................................
yn
an1 x1 an2 x2 ....... anm xm n
xi омиллар тўплами ҳар бир тенгламада ўзгариб туриши мумкин.
y1 f (x1 , x2 , x3 , x4 , x5 )
Do'stlaringiz bilan baham: |