даражада эркинликлар бўлиб, улар фойдани мшхсималлаштириш билан етарли
шуғулланмасликлари, мулк эгаси бўлмаганликлари учун узок муддатли манфаат
ўрнига қисқа манфаатни афзал кўришлари мумкин. Бошқарувчилар кўпинча
фойдани максималлаштириш ўрнига даромадни кўпайтириш ёки акциядорларни
қизиқтириш учун дивидендни оширишга ҳаракат қилишлари мумкин. Бундан
ташқари, улар юқори лавозимга эришиш ёки катта мукофотлар олиш максадида
фойда кейинчалик камайиб кстса ҳам ҳозирги куннинг ўзида оширишга ҳаракат
қиладилар. Шу туфайли бундай рахбарлар ўз лавозимларидан четлаштирилиши
ва корхонани бошқа раҳбарларга топшириш зарурияти юзага келади.
Юқорида келтирилган фойда турларидан ташқари, унинг яна бир қанча
турлари мавжуд:
- ҳақиқий фойда;
- ўртача фойда;
- монопол фойда ёки иқтисодий рента;
- максимал фойда.
Ҳақиқий фойда — бу, ҳақиқатда ҳисобот маълумотлари, яъни ҳакиқий
харажатлар асосида аниқланган фойда ҳисобланади. Бу
фойда корхона
молиявий фаолиятини ташкил этишда асосий манбадир.
Уртача фойда деганда, бошқа ҳамма корхоналар каби сарфланган капиталга
бир хил фойда олиш ёки бир хил рентабелликка эга бўлиш тушунилади. Ўртача
фойда корхона (фирма)нинг фаолият кўрсатаётган соҳада, тармокда қолишини
таъминлайди. Бундай фойданинг юзага келиши бозорнинг узоқ муддатли
барқарорликка эришганидан далолат беради. Ўртача фойдани кўпинча
иқтисодий фойда деб атайдилар.
Иқтисодий фойда қачон пайдо бўлади? Агар корхона бир маҳсулотни
тайёрлаб, сотиб, ҳақикдтда 100 минг сўм фойда олган бўлса-ю, ана шу маблағни
бошқа маҳсулот ишлаб чикаришга сарфлаб, уни сотганда 150 минг сўмлик
фойда олса, бундай фойдани иктисодий фойда деб тушуниш керак. Бу ҳолда
фойда ижобий тус олади. Ижобий иктисодий
фойда корхонани бирон-бир
инвестор фаолият бошлашига рағбатлантирса, ижобий ҳақиқий фойда
ишлаб
чиқариш ёки фирманинг анча оёққа туриб олганидан дарак беради.
Монопол фойда ёки иктисодий рента — бу, чекланган ишлаб чиқариш
омилларидан фойдаланиш натижасида содир бўлган фойда ҳисобланади.
Масалан, иккита корхона бир хил ерга эга бўлиб, ерни олиш билан боғлиқ
харажатлар бир хил бўлишган шароитида биринчи ер транспорт тармоғига яқин
бўлганлиги учун маҳсулотни ташишга 10 млн. сўм кам сарф қилиниши мумкин,
ана шу 10 млн сўм унинг қўшимча фойдаси ҳисобланади. Иктисодий рента
ишлаб чикариш омиллари чекланганлигидан келиб чиқади ва у ёки бу ишлаб
чикариш омилига бериш ҳолатини билдирган бахо билан шу омилнинг энг кам
баҳоси ўртасидаги фаркдан иборат бўлади.
Максимал фойда — бу, бир бирлик қўшимча махсулотни сотишдан
олинган даромадни шу бир бирлик қўшимча маҳсулотга килинган харажат
микдори билан баб-баробар келиши натижасида олинган фойда. Шу ҳолда
рентабелликнинг энг юқори даражасига эришилган бўлади.
Шунга кура,
фойдани максималлаштириш дегани, энг юқори рентабелликни таъминлаш,
деганидир.
Бозор иқтисодиёти шароитида саноат соҳасида ўтказилаётган туб
иқтисодий тадбирлар мажмуида фойдани тақсимлаш масалалари мухим ўрин
тутади,
зеро уни, адолат юзасидан ва тўғри тақсимлаш жамоа ва хар бир
ходимнинг манфаатдорлигини уйғунлаштириш учун шароит яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: