Абдураҳим ортиқов саноат иқтисодёти


 Маҳсулот таннархини пасайтиришнинг манбалари ва омиллари



Download 1,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/117
Sana25.02.2022
Hajmi1,78 Mb.
#262740
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   117
Bog'liq
Sanoat iqtisodiyoti. Abdurahim Ortiqov. Darslik 2009.

14.5. Маҳсулот таннархини пасайтиришнинг манбалари ва омиллари 
Мехнат унумдорлигини ошириш, хомашё ва материал, ёқилғи ва электр 
энергия харажатларини камайтириш, хизмат кўрсатиш ва бошкариш 
сарфларини қисқартириш, ишлаб чиқаришдан ташқари, харажатларни тежаш 
саноат маҳсулоти таннархини пасайтиришнинг энг муҳим манбалари 
хисобланади. 
Мехнат унумдорлигини ошириш учун янги техника, технология 
жараёнларини ва ишлаб чикаришни ўстириш ёки ташкил этишнинг илгор 
усулларини жорий килиш оркали хар бир мехнатчи томонидан тайёрланаётган 
маҳсулотни кўпайтириш керак. Бу холла ҳар бир махсулот бирлигига 
сарфланадиган иш ҳақи қисқаради, аммо ишчининг умумий иш хаки эса ортиб 


боради. Мехнат унумдорлиги иш ҳакига нисбатан жадал ўсгандагина таннарх 
пасаяди. 
Мехнат унумдорлигининг ўсиш мохияти шундан иборатки, бунда маҳсулот 
ишлаб чиқаришга кетадиган жонли меҳнат улуши камаяди, ил гари сарфланган 
меҳнатнинг улуши эса ортади, бироқ маҳсулот бирлиги учун кетадиган меҳнат 
сарфи қисқаради. 
Материал, ёқилғи ва электр энергия харажатларини камайтириш учун 
уларни тежаб сарфлаш, қимматбаҳо материалларни арзон, лекин яхши 
материаллар билан алмаштириш, уларни сотиб олиш ва корхонага келтириш 
билан боғлиқ бўлган сарфларни қисқартириш керак бўлади. 
Хизмат кўрсатиш ва бошкариш учун кетадиган харажатларни 
қисқартиришга 
эса 
тармоқ 
ва 
корхоналардаги маъмурий-бошқарув 
аппаратининг сарфларини камайтириш, асбоб-ускуна, бино ва иншоотларни 
саклаш, ёритиш, иситиш учун кетадиган маблағларни тежаб-тергаб сарфлаш 
орқали эришилади. 
Унумсиз харажатларни (жарима тўлаш, пеня ва ҳоказолар) тугатиш 
маҳсулот таннархини пасайтиришда мухим ахамият касб этади. 
Техника тараққиёти ишлаб чикаришни ташкил этишнинг ижтимоий 
шаклларини такомиллаштириш, ишлаб чиқаришни рационал жойлаштириш, 
ишлаб чиқариш ва меҳнатни корхонанинг ичида уюштиришни яхшилаш 
маҳсулот таннархини пасайтиришни таъминловчи омиллар ҳисобланади. 
Масалан, техника тарақкиёти маҳсулот таннархини пасайтиришнинг барча 
манбаларига таъсир кўрсатади. Ишлаб чиқаришни электрлаштириш ва 
электронизациялаш ҳамда комплекс автоматлаштириш, кимёлаш маҳсулот 
тайёрлаш учун сарфланадиган солиштирма харажатларни камайтиради. 
Ҳар бир корхонада маҳсулот таннархини пасайтириш даражасини 
ҳисоблаш учун, энг аввало, ундаги заҳира, фойдаланилмаётган имкониятларни 
аниклаш керак. Улар кўзга ташланадиган, юзаки, жуда мураккаб, кўз 


илғамайдиган бўлиши мумкин. Фақат чуқур, ҳар тарафлама иқтисодий-техник 
таҳлилдан кейин уларни аниқлаш, топиш мумкин бўлади. 
Заҳиралар хар хил белгиларга қараб гуруҳларга ажратилиши мумкин. Улар, 
энг аввало, тўпланиш жойига кура, ички ишлаб чикариш ва ташки резервларга 
ажралади. 
Ташки резервларга тармоқлар бўйича резервлар, регионал (ҳудудий) ва 
табиий-экологик резервлар киради. 
Резервлар сафарбар этилиши муддати бўйича жорий ва истиқболли 
резервларга ажралади. 
Резервларни ишлаб чикариш жараёнларининг элементлари бўйича ҳам 
гурухларга бўлиш мумкин. Бундай резервларга мехнат, моддий ва асосий 
фондлардан фойдаланиш резервлари киради. 
Корхона ёки тармоқ фаолиятини таҳлил этиш учун резервларни иккига 
бўлиб кўриш мумкин: 
- ташкилий-техникавий резервлар; 
- ижтимоий - иқтисодий резервлар. 
Юқорида келтирилган барча резервлар, яъни фойдаланилмаётган 
имкониятларни сафарбар этиш, ишга солиш хамда шу асосда таннархни кескин 
пасайтириш учун бир катор омиллардан кенг фойдаланиш ва уларни хисоблаб 
чикиш керак. У ишнинг методикаси, усулини «Корхоналар фаолиятини ташкил 
этиш, режалаштириш ва бошкариш» фани бўйича маърузаларда, амалий 
машғулотларда чуқкурроқ ва ҳар томонлама тушунтириб берилади. 
Маҳсулот таннархини режалаштириш мехнат, моддий ва молиявий 
маблағлардан оқилона фойдаланиш асосида ишлаб чиқаришнинг юқори 
самарадорлигига эришишга қаратилгандир. Таннарх режаси қуйидаги 
бўлимларни ўз ичига олади: 
1. Маҳсулот таннархини пасайтириш режаси; 
2. Маҳсулот таннархини калькулякиялаш; 


3. Ишлаб чиқариш харажатлари сметаси; 
4. Товар ва сотиладиган маҳсулот таннархининг ҳисоби.
Таннарх режаси, икки боскичда ишлаб чикилади. Биринчи боскичда, энг 
аввало, ҳисобот йилида режаларнинг бажаралиши тахлил этилади, махсулот 
таннархини пасайтириш, фойда ва рентабелликни ошириш резервлари 
аникланади ва аникланган резервлардан фойдаланиш тадбирлари белгиланади, 
режа лойихаси ишлаб чикилади. Иккинчи бсскичда эса режанинг узил-кесил 
лойихаси ишлаб чикилади ва бу режа топшириклари корхона бўлимларига 
етказилади. 
Махсулот таннархи ва уни пасайтириш топшириқлари давлат ва корхона 
режасида юкоридан белгиланмайдиган, аксинча, корхоналарнинг ўзида ҳисоб 
қилинадиган кўрсаткич хисобланади. Шунга қарамай, махсулот таннархи саноат 
кўрсаткичларидан бири бўлиб қолаверади. Чунки саноат маҳсулоти таннархини 
пасайтириш 
ишлаб чиқаришнинг рентабеллик даражасини ошириш 
резервларидан бири ҳисобланади. Махсулот таннархи қанчалик паст бўлса, 
албатта, бошка шарт-шароитлар бир хил бўлган ҳолда (масалан, худди ўша 
маҳсулотнинг нархи баркарор бўлганда) уни сотишдан келган фойда хам 
шунчалик кўп бўлади. 

Download 1,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish