хисобга олиш ва бошқа йўналишлар билан мужассамлаштириш учун
ходимларни гуруҳларга ажратиш, яъни таснифлаш зарур.
Ишлаб чикариш, хўжалик фаолиятида катнашишига караб саноат
тармоғида банд бўлган барча кадрлар икки гурухга бўлинади:
саноат ишлаб чикариши ходимлари;
носаноат ишлаб чикариши ходимлари;
Маҳсулот ишлаб чиқариш доирасида банд бўлган ходимларнинг барчаси
саноат ишлаб чикариши ходимлари гуруҳига киради. Саноат ишлаб чикариши
ходимлари, ўз
навбатида, бажарадиган функциясининг тавсифига қараб
қуйидаги категорияларга бўлинади:
Ишчи ходимлар;
Мухандис-техник ходимлар;
Хизматчилар;
Иш бажарувчи кичик ходимлар;
5. Қоровуллар ва ўт ўчирувчилар, яъни корхонани қўриқлайдиган ва ёнғиндан
муҳофаза қилувчи ходимлар.
Саноат ишлаб чиқариши ходимларнинг энг муҳим ва жуда кўп қисми
ишчилар бўлиб, улар маҳсулот ишлаб чиқариш (иш бажариш, хизмат
кўрсатиш)да бевосита катнашадилар, жихозларни таъмирлайдилар, мехнат
буюмлари ва тайёр маҳсулотни бир ердан иккинчи жойга ташийдилар ва нихоят
таъмирлаш - қуриш ишларини бажарадилар.
Ишчилардан кейинги ўринда муҳандис-техник
ходимлар туради ва улар
раҳбар ходимлар хисобланади. Уларга директорлар, бошкарувчилар, уларнинг
муовинлари, бош мутахассислар, хизмат кўрсатиш бўлимларининг раҳбарлари
киради.
Хизматчилар
категориясига
хужжатларни
тайёрловчи,
уларни
расмийлаштирувчи, ҳисоб ва назорат ишларини бажарувчи, хўжалик хизматини
бажарувчи (агентлар, кассирлар, иш юритувчилар, котибалар, статистлар ва
бошқа)лар киради.
Тармоқ ва корхона фаолиятини режалаштириш ва тахлил этишда, айниқса,
меҳнат унумдорлигини ҳисоблаш, ўртача иш ҳақини, кадрлар қўнимсизлигини
аниклаш учун ходимларнинг ўртача сони кўрсаткичи кўп ишлатилади.
Кадрлар салоҳиятини микдорий бахолаш билан
биргаликда уларни сифат
жихатдан хам тавсифлаш керак бўлади. Бу жихатлар ходимларнинг
профессионал ва малакавий фазилатлари билан белгиланади. Бу борада,
биринчи ўринда «мутахассислик», «ихтисослик», «малака» деган тушунчалар
юзага келади.
Мутахассислик — бу, маълум бир ёки бир неча турдаги ишларни амалга
ошириш учун инсонга зарур бўлган билимлар ва малакалар йиғиндиси.
Масалан, иқтисодчи,
маркетолог, воситачи, молиячи, бухгалтер ёки техника
сохасида — мухандис, механик, энергетик ва ҳ.к.лар
Ихтисос — инсоннинг ҳосил килган билимлар ва амалий кўникмалари
мажмуи. Ихтисос кишига ҳаётнинг моддий ва маънавий сохасида муайян ишни
бажариш имкониятини беради.
Малака — муайян мутахассислик ва ихтисослик бўйича мураккаб ишни
бажариш учун зарур булган билим ва илм хамда меҳнат кўникмасининг
даражасидир. Кадрларнинг малака даражасини баҳолаш учун ўртача
коэффициент ва ўртача тариф коэффициенти разряди белгиланади.
Янгидан-янги ишлаб чикариш соҳалари вужудга келиши,
фан ва
техниканинг ривожи, иш, шу жумладан, бир технологик жараённинг бошка
жараёнга алмашиниши билан бошкарув, режалаштириш,
ташкил этиш,
такомиллашуви билан янги мутахассисликлар касб ва ихтисослар юзага келади,
эскирганлари бархам топади.
Кадрлар илмини ўрганиш назариясида «Кадрлар тузилмаси» деган тушунча
мавжуд. Масалан, корхона ходимлари умумий сонини 100 фоиз деб олсак,
ишчилар 75 фоизни, муҳандис-техник ходимлар 12 фоизни, хизматчилар 8
фоизни, бошқа ходимлар эса 5 фоизни ташкил этиши мумкин. Бу мисолдан
кўриниб турибдики, ходимлар категориялари,
яъни уларнинг таркибий
қисмлари ўртасидаги нисбат уларнинг тузилмасини, яъни структурасини
ифодалайди.
Кадрлар таркиби ва структураси фақат корхоналарда эмас, балки
тармоқларда хам бир-биридан фарқ қилиши мумкин. Бу тармокнинг
мураккаблилигига, корхона (фирма)нинг
катта-кичиклигига, техникавий ва
технологик жихатдан куролланганлигига, ишчи-хизматчиларнинг билими ва
илм даражасига, мехнат кўникмасига, соханинг
хамкорлик муносабатлари
ривожланганлигига ва бошка катор хусусиятларга боғлик.
Do'stlaringiz bilan baham: