ва бошка сохалардаги фазилатлари, эгаллаб турган лавозимига тўғри
келиши
ёки келмаслигини аниклаб олиш бўйича бажариладиган жараён ва иш
тартибидир.
Xуш,
аттестациянинг ахамияти ннмадан иборат?
Кадрлар аттестацияси ходимларнинг сифат таркибини яхшилаш, уларни
окилона
жой-жойига
қўйиш,
ходимларни
топширилган
иш
учун
жавобгарлигини кучайтиришга каратилади.
Аттестация ходимлар эгаллаб
тутган лавозимларига канчалик муносиб эканлигини аниклаишинг асосий
воситаси сифатида хизмат килади. Кадрлар аттестацияси вакти-вакти билан хар
йили ёки икки-уч йилда бир марта хам ўтказилиши мумкин.
Республикада бозор иктисодиёти даврида кадрлар тайёрлаш борасида бир
катор янги талаблар юзага келди. Улар орасида энг мухимлари куйидагилардир:
- ижтимоий-психологик диагностика;
- кадрларни бошкариш тизимини ахборот билан таъминлаш;
- бандликни бошкариш;
- зарурий буш лавозимларга номзодлар танлаш;
- кадрлар салохияти ва ходимларга бўлган эҳтиёжларни тахлил этиш;
- кадрлар маркетингини белгилаш;
- хизмат мартабасини режалаштириш ва назорат килиш;
- ходимларнинг касбий
ва психологик мослашуви, кўникиши:
-меҳнат-ҳуқуқий муносабатлар масалалари;
- мехнат этикаси ва эстетикаси.
Агар маъмурий - буйруқбозлик тизими шароитида бу мезон ва вазифаларга
иккинчи даражали деб караган бўлса, бозор муносабатлари шароитида улар
биринчи ўринга чиқарилди. Бу мезон ва вазифаларга
эътибор бериш саноат
тараққиётининг барқарор ва изчил ривожланишига катта имкониятлар яратиб
беради.
Бошқарувнинг барча даражаларида инсон ролининг ортиб бориши,
иқтисодиётда, шу жумладан, саноатда кенг қамровли таркибий ўзгаришлар
содир бўлиши ва рақобат даражасининг усиши кадрларни бошқаришга
ёндашувни ўзгартиришни тақозо этади. Бундай ёндашувлар қуйидагилардан
иборат:
- ходимларнинг самарали ишлашларини, фаолият кўрсатишларини ташкил
этиш;
- лавозимлар
даражасини оптималлаштириш, зарурий маҳорат ва
малакалар тизимини яратиш;
- ишлаб чиқариш маданиятини шакллантириш ва ривожлантириш;
- институкионал мақсадларга эришиш;
- ўз жамоаси ва ходимларининг манфаат ва эҳтиёжларини тўлароқ
қондириш.
Мустакиллик йилларида ана шундай ва бошка бир катор ёндашувларни
амалга оширилиши туфайли 2009 йилнинг бошларига келиб саноат ишлаб
чикаришида энг юкори даражада, самарали фаолият курсата оладиган 100
мингга якин соха мутахассислари юзага келди.
Узбекистон Республикаси Призиденти Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил
биринчи ярим йиллиги якунларига бағишланган мажлисидаги маърузасида
бундай деган эди: «Ўта муҳим ва долзарб вазифа борки, уни амалга оширмасдан
туриб, биз нафақат иқтисодиёт соҳасида, балки умуман жамиятни ислоҳ қилиш
борасида ўз олдимизга кўйган мақсад ва марраларга эриша олмаймиз. Гап
кадрлар тайёрлаш миллий дастурини ҳаётга жорий этиш ҳақида, шу
дастур
орқали юксак замонавий талабларга жавоб берадиган, янгича фикрлайдиган,
мамалакатимизнинг келажак тақдирини ишониб топшириш мумкин бўлган ёш
кадрларни тарбиялаш ҳақида бормокда».
Do'stlaringiz bilan baham: