Абдураҳим ортиқов саноат иқтисодёти


IX боб  САНОАТДА КАДРЛАР ВА МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШ



Download 1,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/117
Sana25.02.2022
Hajmi1,78 Mb.
#262740
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   117
Bog'liq
Sanoat iqtisodiyoti. Abdurahim Ortiqov. Darslik 2009.

IX боб 
САНОАТДА КАДРЛАР ВА МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШ
9.1. Кадрлар сиёсати ва унинг саноат тараккиётидаги роли 
Саноат тараккиётининг муаммолари умумий мажмуида уни ходимлар 
билан таъминлаш масаласи, уларнинг манбалари, тайёрлаш ва кайта тайёрлаш 
шаклларини хамда улардан окилона фойдаланиш масалаларини аниклаш 
алохида ўрин эгаллайди. Айниқса, бозор иқтисодиёти шаротида саноат корхона 
(фирма)ларини кадрлар (ходимлар) билан таъминлаш ва улардан окилона 
фойдаланиш алохида ахамият касб этади. 
Ходимлар (кадрлар) ўзларининг билими ва илми, мехнат малакаси, ишлаб 
чикариш тажрибаси ва маънавияти билан ишлаб чикариш кучларининг мухим 
унсури хисобланади. Улар фан-техника тараққиётини жадаллаштириш, мехнат 
унумдорлигини, махсулот сифатини ошириш, таннархини пасайтириш, асосий 
ва айланма фондлардан фойдаланишни яхшилаш оркали ишлаб чикариш 
самарадорлигини таъминлайдилар. 
Шу сабабли хам «Ҳамма ишларни кадрлар хал қилади», деган машхур 
қоида ҳозирги кунда хам долзарблигини йўқотгани йўқ. Аксинча, у республика 
Президентининг асарлари, маърузалари ва сухбатларида кайта-кайта тилга 
олинмокда. «Кандай вазифаларни биз ўз олдимизга қўймайлик, кандайдир 
муаммоларни ечиш керак бўлмасин», - деган эди И.Каримов, - окибат натижада 
уларнинг барчаси кадрларга ва яна кадрларга бориб такалади». 
Саноат ишлаб чикаришида нафакат мехнат куроллари ва мехнат буюмлари 
(ишлаб чикариш воситалари), балки кадрлар хам алохида ахамият касб этади. 
Айнан кадрлар ишлаб чикаришни бошкарадилар, жорий ва истикболга тегишли 
режалаштиришни ва башорат килишни амалга оширадилар, ишлаб чикариш 
воситалари ва молиявий ресурсларни харакатга келтирадилар. Кадрларнинг 
билими, илми, касбий махорати канчалик юқори бўлса, саноат фаолиятининг 
ишлаб чикариш — иктисодий параметрлари шунчалик юксак бўлади. Демак, 


саноат ишлаб чиқаришининг ахволи, холати, ривожи унинг кадрлар потенкиали 
билан белгиланади. 
Шу ерда «потенкиал» атамасинннг маъносини тушунтириб ўтиш керак, 
чунки бу тунгунча бозор иктисодиёти шаротитида жуда кўп ишлатилади. Узбек 
тилининг изохли луғатида «потенкиал» сузи лотинча «potentia» сўзидан 
олинганлиги ва имконият, куч-кудрат, яширин имкониятлар маъноларини 
билдириши таъкидланган. Одатда бу атамада мавжуд булган ва сафарбар 
этилиши, харакатга келтирилиши, маълум максадларга эришиш учун 
фойдаланилиши мумкин бўлган воситалар, захиралар ва манбалар хам 
изоҳланиши мумкин. 
Кадрлар потенкиали - бу, мехнат захираси ёки имкониятидир. У жамият 
мехнат потенкиалининг таркибий кисми хисобланади. Унда мехнат 
ресурсларининг умумий сони ва таркиби, маълумот даражаси, профессионал 
кўникмаси ва ишлаб чикаришнинг у ёки бу сохасида мехнат килиш кобилияти 
акс этади. 
Саноат ишлаб чикаришининг муваффакияти пировард натижада рахбар 
кадрларнинг етуклигига, билим ва илмининг даражасига, иш малакаси хамда 
ташкилотчилик қобилиятига, уларни тўғри танлаш, жой-жойига куйиш ва 
тарбиялашга боғликдир. 
Давлат кадрлар сиёсатини жамият хаётининг барча томонларига рахбарлик 
савиясини ошириш билан, иктисодий-ижтимоий ва маданий хаётнинг барча 
сохачарида жамоа таш-килотларининг рахбарлик ролини кучайтириш билан 
бевосита боғлайди. Давлат ва нодавлат ташкилотлари кадрлар билан ишлаиши 
муттасил назорат қилиб борадилар ва махаллий шароитларни хисобга олган 
холда кадрлар масаласида Президент ва Вазирлар Махкамасининг ягона йўлини 
оғишмай ўтказиб борадилар. 
Ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятининг ҳар қандай сохасида, шу 
жумладан, саноат тармоғида ҳам натижалилик, самарадорлик кўп жиҳатдан 


ўрта бўғин кадрларга боғлиқ. Улар рахбарларнинг энг кўп сонли категорияси 
бўлиб, ишлаб чиқаришга ҳаммадан яқинроқ турадилар. Шу боисдан 
республикада ўрта бўғин кадрларга алоҳида ахамият берилади. 
Кадрлар сиёсатининг мазмуни, уни амалга оширишда амал қилинадиган 
бир катор тамойиллар мустақиллиқка эришилгандан кейин бутунлай ўзгарди. 
Кадрлар ишининг усуллари, шакллари, бу ишга ёндашишнинг сиёсий ва 
ташкилий рахбарлик усуллари ҳақидаги қоидалар кайтадан ишлаб чиқилди. 
Маълумки, сиёсат кишилар оркали юритилади. Ҳар кандай ташкилий 
масалаларни сиёсатдан ажратиш мумкин эмас. Шу сабабли, одатда 
ходимларнинг ишчанлик ва сиёсий хислатларига; ошкораликка ва ходимларни 
очиқ-ошкора танлашга, раҳбарликнинг давомийлигига риоя қилган ҳолда 
уларни ўзгартириб туришга; кадрларга ишонишга хамда уларга нисбатан катъи 
талабчан бўлишга; давлатнинг асосий вазифалари ва ходимларнинг шахсий 
қобилиятларига мувофиқ тарзда кадрларни жой-жойига куйишга; уларнинг 
ажойиб фазилатлари ва камчиликларини ўрганишга; хўжалик ва сиёсий 
рахбарларнинг ғоявий-назарий савиясини муттасил ошириб боришга катта 
аҳамият берилади. 
Кадрлар сиёсатининг долзарб муаммолари Президент асарлари ва 
нутқларида назарий жиҳатдан чуқур мушоҳада этилган ва ҳар тарафлама 
асослаб берилган. Кадрлар сиёсати Олий Мажлис томонидан кўриб чиқилмокда, 
кўпгина қонун ва қорорларда ўз ифодасини топмоқда. 
1997 йилнинг август ойида «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» қабул 
қилинди ва таълим тизимининг аниқ стратегияси яратилди. Бу дастурнинг 
мақсади - таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, уни ўтмишдан қолган 
мафкуравий қарашлар ва сарқитлардан тўла халос этиш, ривожланган 
демократик давлатлар даражасида, юксак маънавий ва ахлоқий талабларга 
жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлаш Миллий тизимини 
яратишдир. Бу стратегии феномен мамлакатимизда таълим тизимини энг 


замонавий талаб-эҳтиёжлар асосида ўзгартириб юборди. Давримизнинг бу 
улуғвор ҳужжати қабул қилингандан бери кадрлар тайёрлаш борасида туб 
янгиланишлар юз берди. Лекин кейинги вақтда бозор иқтисодиёти талабларига 
жавоб берадиган мутахассислар етишмаётганлиги сезилиб қолди. Шу сабабли 
Республика Президенти ва Олий Мажлис хамда Вазирлар Маҳкамаси истиқлол, 
мустақиллик билан ҳамкорлик қилишга рози бўлган, тайёр турган барча 
мутахассисларни ишга жалб эта олди. Айни бир вақтда ёшлар орасидан раҳбар 
кадрларни излаш, танлаш, тайёрлаш ва тарбиялаш масаласига алохида эътибор 
қаратилди. Мавжуд ходимлардан ғоят оқилона фойдаланиш манфаатларини 
кўзлаб, уларни бир иш соҳасидан бошқа иш сохасига хамда бир ҳудуддан бошқа 
бир ҳудудга юбориш усулини кенг қўллади. 
Мустақиллик йилларида халқ хўжалигининг барча сохалари учун юксак 
малакали кадрлар тайёрлаш борасида жуда катта ишлар қилинди. Миллий 
иқтисоднинг, жумладан, саноатнинг ҳал қилувчи участкаларига раҳбарлик 
изланувчан, янгиликка интилувчи, фидойи, тафаккури ўткир, ташкилотчилик 
кобилияти зўр, ўз ишини яхши биладиган мутахассислар қўлида жамлангандир. 
Узбекистон халқ хўжалигида 2001 йилда 9 миллионга яқин мутахассис 
ишладики, улардан 2 миллиони олий маълумотли ва 4 миллиони махсус ўрта 
маълумотли кишилар эди. 
Мамлакатимизда XXI аср кадрлари ўсиб етишмокда. Улар иктисодий, 
ижтимоий ва фан-техника тараккиётининг энг мураккаб муаммоларини хал 
этишга қодирдирлар. 

Download 1,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish