бориш бўйича тармоқлар ва улар корхоналарининг давомли ишлаб чикариш
алокалари шаклларидан бири.
Кооперативлаштиришда маҳсулот етказиб
бериш тартиби ишлаб чикариш
жараёнида буюртмачининг маълум ишлаб чикариш-техникавий топшириқни
бажаришини ҳисобга олишини талаб этади. Кооперативлаштириш хомашё,
ёқилғи ва стандартлаштирилган яримфабрикатлар ҳамда буюртмаларни етказиб
бериш босқичларини қамраган ҳолда моддий-техника таъминотидан
фарқланади.
Кооперативлаштириш мураккаб маҳсулотларни ишлаб чикаришни
ўзлаштиришни тезлаштириш, ишлаб чикариш қувватларидан
фойдаланишни
яхшилаш билан боғлиқ бўлган муҳим вазифаларни ҳал этишга имконият
яратади.
Саноатнинг
ривожланиш
даврларида
ишлаб
чикаришни
кооперативлаштиришнинг бир қанча самарали шакллари вужудга келди. Улар
жумласига қуйидагилар киради:
буюмли (агрегатли) кооперативлаштириш;
технологик кооперативлаштириш;
тармоқлараро кооперативлаштириш;
иктисодий районлараро кооперативлаштириш.
Буюмли (агрегатли) кооперативлашириш — бу, машина ва асбоб-ускуналар
ишлаб чиқарувчи бош корхонага турли бутловчи буюм ва деталларни етказиб
берувчи
корхоналарнинг
фаолиятидир.
Масалан,
деталлар
бўиича
кооперативлаштириш усулида ихтисослашган
корхоналар бош корхонага
шарикоподшипниклар, поршенлар, турли узеллар ва асбоб-ускуналарнинг
қисмларини етказиб беришлари мумкин.
Технологик кооперативлаштириш — бу бир ва бир неча корхоналар
ўртасида алоҳида жараёнларларни бажариш буйича хамкорликдир.
Ишлаб
чиқаришнинг қайси тармоққа тааллуқлилиги нуқтаи назаридан тармоқ ва
тармоқлараро ишлаб чиқариш коооперацияси вужудга келади.
Тармоқлараро кооперативлаштириш саноат тармоқларининг
бир-бирига
хизмат кўрсатишини ифодалайди. Масалан, саноат ишлаб чикаришининг
машинасозлик тармоғи металлургия саноати билан хамкорлик килиши мумкин.
Кооперация асосида улар маълум маҳсулотларни тайерлаши, бир-бирига
бутловчи буюмлар етказиб бериши ва муайян ишларни бажариб бериши
мумкин.
Ўзаро боғлиқ булган корхоналарни жойлаштириш нуқтаи назаридан
иктисодий районлар миқёсида ва районлараро кооперативлаштириш кенг тус
олиши мумкин.
Районлараро
кооперативлаштириш
турли
иктисодий
ҳудудларда
жойлашган корхоналар ўртасидаги алоқаларни ифодалайди.
Ижтимоий ишлаб чикаришни ташкил этишнинг бу шаклига баҳо
бериш
учун унинг аҳволини ва имкониятларини билиш лозим. Бунинг учун хар хил
кўрсаткичлардан фойдаланиш мумкин. Улар қаторига қуйидагилар киради:
биринчидан, ушбу корхона билан хамкорлик қилувчи корхоналар сони.
Бунда етказиб берувчи ва буюртмачи корхоналарнинг сони алоҳида-алоҳида
ҳисоб-китоб килинади. Масалан, автомобиль заводлари юзлаб корхона
(фирма)лар билан хамкорлик қилсалар, станоксозлик корхоналарининг ишлаб
чиқариш алоқалари атиги бир нечта корхоналар билан чегараланган бўлади.
иккинчидан, кооперация усулида олинаётган яримфабрикатлар ва
бутловчи буюмларнинг ушбу корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган тайёр
махсулот таннархидаги улуши. Масалан,
автомобиль таннархида ташкари,
кооперативлаштириш йули билан олинадиган яримфабрикатлар ва бутловчи
буюмларнинг улуши тахминан 40-45 фоизни ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: