Абдураҳим ортиқов саноат иқтисодёти


 Конкентрациялаштириш, унинг шакллари ва кўрсаткичлари



Download 1,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/117
Sana25.02.2022
Hajmi1,78 Mb.
#262740
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   117
Bog'liq
Sanoat iqtisodiyoti. Abdurahim Ortiqov. Darslik 2009.

8.2. Конкентрациялаштириш, унинг шакллари ва кўрсаткичлари 
Ишлаб чикаришниг Конкентрациялаштириш — махсулот тайёрлаш, иш 
бажариш ёки хизмат кўрсатишни энг йирик корхоналарда тўплаш жараёнидир. 
Унинг бир неча турлари мавжуд. Улар агрегат, технологик, ташкилий хўжалик 
ва корхоналарини йириклаштириш шаклларида ифодаланади. 
Саноатни Конкентрациялаштириш агрегат, технологик, ташкилий-хўжалик 
ва заводларни йириклаштириш шаклларида ифодаланади. 


Агрегат 
шаклида 
ишлаб 
чикаришни 
Конкентрациялаштириш 

дастгоҳларнинг қувватини ошириш, яъни агрегатларнинг унумдорлигини юкори 
даражага ҳамда маълум хилдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг умумий 
қувватида юқори унумдор агрегатлар салмоғини кўпайтиришдир. Бу жараён 
саноатнинг етакчи, айниқса, электроэнергетика, металлургия, кимё, ёқилғи ва 
курилиш материаллари тармокларида сезиларли. 
Конкентрациялаштиришга 
технологик 
жихатдан 
ўхшаш 
ишлаб 
чикаришларнинг кувватини ошириш орқали эришиш мумкин. Масалан, 
металлургияда — чўян, пўлат эритиш, прокат ишлаб чикариш, тўқимачиликда 
— йигириш, тўқиш, бўяш, машинасозликда — куюв, механик ишлов бериш
йиғув жараёнларининг мужассамланишиши. 
Корхоналарни ва уларнинг таркибидаги кех ва участкаларни 
йириклаштириш ишлаб чикариладиган маҳсулотнинг йиллик ҳажмини 
кўпайтиради, сифатини яхшилайди, меҳнат унумдорлигини оширади. Бунга 
йирик корхоналарни қуриш, ишлаб турган корхоналарни қайта куроллантириш, 
кенгайтириш, бирлашмаларни тузиш йўли билан эришилади. 
Иктисодий районларнинг индустриал ривожланиш даражаси уларнинг 
таркибидаги йирик, ўрта хамда кичик саноат корхоналари салмоғи бўйича 
ифодаланади. 
Саноатни Конкентрациялаш масалаларини маълум маҳсулотларга эҳтиёж, 
уларни ишлаб чиқариш имкониятларини ҳамда эришиладиган иқтисодий 
натижаларни эътиборга олган ҳолда ҳал этиш тавсия қилинади. 
Корхоналар ишлаб чиқаришининг ҳажмига биноан йирик, ўрта ва кичик 
турларга бўлинади. Улар бир-биридан ишлаб чикариладиган маҳсулот (иш 
бажариш, хизмат кўрсатиш)нинг хажми, асосий фондларнинг киймати, 
ходимларнинг сони билан фарқланади. 


Йирик, ўрта ва кичик корхоналарни қуриш зарурияти Узбекистон 
Республикасининг моддий-техника базасини яратишда вакт омилининг 
ахамияти ниҳоятда юқорилиги билан аникланади. 
Хар бир саноат корхонаси ўз афзалликлари ва камчиликлари бўйича бир 
биридан фарқланади. 
Йирик корхоналарнинг афзалликларига кўйидагилар киради: 
- юкори унумли техника ва илғор технологияни қўллаш ва ундан фойдаланиш 
имкониятларининг кўплиги; 
ишлаб чиқариш фондларидан самарали фойдаланиш; 
ходимлар меҳнат унумдорлигининг юқорилиги; 
- саноатга ишлаб чикариш самарадорлигини оширадиган энг янги фан-техника 
ютукларини ўзлаштиришга таъсир кўрсатадиган кувватли конструкторлик, 
технологик ва илмий-тадқиқот лабороториялари, бюроларини ташкил этиш 
имкониятлари; 
- шартли-доимий харажатларнинг камлиги; 
- маҳсулот бирлигига тўғри келадиган асосий ва ёрдамчи хизмат кўрсатиш 
харажатларининг пастлиги. 
Бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида кичик корхоналарнинг ўрни ва роли 
жуда катта аҳамиятта эга. Шу сабабли мустақиллик йилларида ўрта ва кичик 
бизнеснинг ривожланишига алоҳида эътибор берилди. Натижада унинг ялпи 
ички махсулотдаги улуши 48,2 фоизга тенг бўлди.

Йирик, ўртача ва кичик корхоналар оқилона ривожлантирилгандагина 
ижтимоий ишлаб чикаришнинг юқори самарадорлигига эришиш мумкин. Бу 
вазифани ҳал этиш ишлаб чиқаришни конкентркиялаштиришга бевосита 
боғликдир. Бунинг учун корхоналарнинг оптимал йириклигини аниқлаш керак. 
Оптимал йирикликдаги корхоналар деб, техника тараққиётининг ҳозирги 
даврида 
маҳсулот 
ишлаб 
чикарилиши 
ва унинг истеьмолчиларга 
1
“Халк сузи”, 2009 йил 14 феврал.


етказилишининг минимал даражадаги ижтимоий меҳнат харажатлари эвазига 
таъминлайдиган корхоналарга айтилади. 
Оптимал йирикликдаги корхоналар ўзаро боғланган йирик, ўртача ва кичик 
ишлаб чиқаришларни ўз ичига олиб, агар уларнинг хар бири оқилона 
ихтисослашган бўлса, йирик корхоналарнинг барча афзалликларини ўзида 
сақлаб қолади. Демак, келажакда Узбекистонда маданийлашган, тўлақонли, 
бозор иқтисодини яратиш, иқтисодиётнинг барча соҳаларида хусусий мулк 
микёсларини кенгайтириш жараёни йирик ва ўрта корхоналарни оқилона 
уйгунлаштиришни тақозо этади. 

Download 1,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish