Абдураҳим ортиқов саноат иқтисодёти



Download 1,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/117
Sana25.02.2022
Hajmi1,78 Mb.
#262740
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   117
Bog'liq
Sanoat iqtisodiyoti. Abdurahim Ortiqov. Darslik 2009.

 
 


8.5. Комбинациялаштириш, унинг шакллари ва курсаткичлари 
Саноатнинг хар бир тармоғида катта корхоналар бўлаверади. Лекин 
иккинчи томондан, замонавий саноатга комбинация деган нарса хосдир. 
Саноатни комбинациялаштириш турли саноат тармоқларининг бир корхонада 
қўшилишидирки, бу тармоклар ё хомашёни кетма-кет ишлаб берувчи тармоклар 
(масалан, рудадан чуян куйиш ва чўянни пўлатга айлантириш, сўнгра, эҳтимол, 
пўлатдан турли маҳсулотлар ишлаб чикариш) ёки бири иккинчисига нисбатан 
ёрдамчи роль уйновчи тармоклар (масалан, чикиндиларни ёки кушимча 
маҳсулотни ишлаш; ўрамлаш (упаковка) буюмлари ишлаб чикариш ва ҳ.к.) 
бўлади. 
Комбинат таркибидаги бўлимларнинг техник-иқтисодий бирлиги, ишлаб 
чикариш куввати, махсулот микдори, турлари ва сифати бўйича ўзаро мослиги 
улар ўртасидаги иқтисодий алокадорликни ифода этади. Бўлинмалар уртасидаги 
иқтисодий алоқадорлик эса турли йўналишларда амалга оширилиши мумкин. 
Комбинатнинг хомашё, энергетика ва транспорт манбалари бирлиги, унинг 
барча ишлаб чикариш бўлинмалари умумий коммуникация (сув, буғ, газ, электр 
билан таъминлаш) тизимлари бирлашганлигини, умумий транспорт 
хўжалигидан фойдаланишини, дастлабки хомашёларни ёки ишлаб чикариш 
чиқиндиларини кайта ишлашини, бир-бирларини яримфабрикат ёки чала 
махсулот билан таъминлашини кўрсатади. 
Комбинациялаштириладиган корхоналарнинг худудий бирлиги ягона 
технологик 
системани 
ташкил 
этувчи 
бирлаштариладиган 
ишлаб 
чикаришларнинг узвий технологик боғлиқлигидан келиб чикади. Бу тизимда 
узилиш бўлмаслиги учун, комбинатнинг барча ишлаб чикариш бўлимлари бир 
майдонда жойлаштирилади. Бу кимёвий-технологик ва термик ишлаб чикариш 
жараёнлари (кимёвий, металлургия, нефть-кимё, озик-овкат ва ҳ.к.) устун 
булган комбинациялаштирилган корхоналар учун, айниқса, мухимдир. 


Комбинациялаштиришни ривожлантиришнинг асосий шарти ишлаб чикаришни 
йириклаштиришдир. 
Комбинациялаштириш 
натижасида 
хомашёдан, 
ишлаб 
чикариш 
чиқиндиларидан тўлиқ фойдаланиш имконияти яратилади-ки, бу саноатнинг 
хомашё манбаини кенгайтиради. 
Комбинациялаштириш саноат ишлаб чиқаришда жараёнларни узлуксиз 
олиб бориш, уларни қисқартириш, ишлаб чиқаришни жадаллаштириш ва 
натижада ишчи кучини тежаш, ишлаб чикаришнинг иқтисодий-ижтимоий 
самарадорлигини оширишга ёрдам беради. Бундай ишлаб чикариш шароитида 
бир катор курилиш объектлари учун капитал харажатлар, маҳсулот ва 
хомашёни узоққа ташиш, умумзавод харажатлари қисқаради, маҳсулот ишлаб 
чикариш ҳажми ортади, таннархи камайиб, сифати эса анча яхшиланади ва 
истеъмолчилар талаби тўлароқ қондирилади. 
Комбинатлаштиришнинг қуйидаги шаклларини ажратиш мумкин: 
-хомашёни тайёр маҳсулот олгунча кетма-кет босқичларда қайта ишлаш; 
-ишлаб чикариш чиқиндиларидан фойдаланишта асосланган ҳолда 
маҳсулот тайёрлаш; 
-хомашёни ёппасига кайта ишлаш. 
Хомашёни комплекс қайта ишлашга асосланган комбинат-лаштириш энг 
ривожланган ишлаб чикариш бўлиб жуда хачк хўжалик нуқтаи назаридан катта 
ахамиятга эга. Чунки бу шаклда хомашё, материаллар ва чиқиндилардан тўла-
тўкис фойдаланиш мумкин бўлади. Комбинатлаштиришнинг бундай зарурлиги 
хомашё таркибида турли элементларнинг мавжудлиги билан белгиланади. 
Масалан, Оҳангарон рудаларининг кўп қисми комплекс, полиметатлик тавсифга 
эга булиб, улардан баъзи элементларнинг қиймати мис қийматидан 9-10 баробар 
юқоридир. Ҳозирги замон техника ва технологияси ёрдамида у ерда мис билан 
бирга олтингугурт, қачай, қўрғошим, олтин, селен, телур ва бошқа нодир 
хомашё буюмлар олинмокда. 


Алоҳида комбинатнинг ривожланиш даражаси ўша комбинат камраб олган 
тармоқлар ва ишлаб чиқариш стадияларининг сони билан тавсифланади. Шу 
сабабли, одатда, тўла-тўкис ва тўла бўлмаган комбинатларни фарқлайдилар. 
Масалан, тўла-тўкис тўқимачилик комбинати барча босқичлар (йигириш, тўқиш 
ва пардозлаш)ни камраб олади. Тўла бўлмаган тўкимачичик комбинати эса ўз 
ичига бир ёки икки босқични олади. 
Узбекистонда ишлаб чиқаришни комбинатлаштириш жуда юқори даражага 
кўтарилган. У, айниқса, металлургия, кимё, ва озиқ-овкат саноатида кенг 
тарқалган. Республикада бу тармокларга тааллуқли жуда йирик, дунё миқёсида 
тан олинган комбинатлар фаолият кўрсатмокда. Улар жумласига Навоий-кон 
комбинати, Олмалиқ кон-метатургия комбинати Узбекистон металлургия 
комбинати, Чирчик электр-кимё комбинати Тошкент ёг-мой комбинати ва 
бошкаларни киритиш мумкин. 

Download 1,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish