Абдураҳим ортиқов саноат иқтисодёти


 Айрим саноат тармокларини жойлаштиришдаги ўзига хос



Download 1,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/117
Sana25.02.2022
Hajmi1,78 Mb.
#262740
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   117
Bog'liq
Sanoat iqtisodiyoti. Abdurahim Ortiqov. Darslik 2009.

16.3. Айрим саноат тармокларини жойлаштиришдаги ўзига хос 
хусусиятлар 


Айрим саноат тармоқларининг ўзига хос иктисодий хусусиятлари ишлаб 
чикаришни жойлаштиришга алоқадордир. Шунинг учун айрим тармоқларни 
жойлаштиришни режалаштириш ва иктисодий асослашда уларнинг ўзига хос 
хусусиятларини эътиборга олиш зарур. 
Электр станцияларини жойлаштиришда минерал ёқилғиларни ташиш 
мумкин бўлган ҳолда, сув ресурсларини кўчириш мумкин эмаслиги ҳисобга 
олинади. 
Қора металлургия саноати корхоналарини жойлаштиришда унинг хомашё 
базаси, ишлаб чиқариладиган маҳсулот номенклатураси, корхона тури
тармокнинг сувга талаби ҳамда йирик металлургия комбинатларининг бошқа 
тармоклар жойлашишини ва йирик шаҳарлар пайдо бўлишини эътиборга олиш 
зарур. 
Кимё саноатининг турли тармокларини жойлаштиришда замонавий кимё 
технологиясининг ўзига хос хусусиятлари, яъни кимё саноатига тегишли 
хомашё кўплиги, энергетика ресурслари ҳамда кўп тармокларнинг 
чикиндиларини мажмуали тарзда қайта ишлаш, бир турдаги хомашёдан турли 
ва бир турдаги маҳсулотларни ҳар хил хомашёдан олиш, синтетик 
материалларни барча иктисодий ҳудудларда ишлаб чиқариш мумкинлиги 
ҳисобга олинади. 
Машинасозлик саноатини жойлаштиришда ишлаб чиқариладиган маҳсулот 
хусусиятлари, тармоқнинг металлга бўлган талаби, уларни ташиш масалалари
айрим иктисодий районлар саноатининг ихтисослашуви, иктисодий 
ҳудудларнинг индустриал ривожланиш даражаси, машинасозлик корхоналарида 
ишлаб чикаришни ихтисослаштириш ва кооперативлаштириш, машинасозлик 
саноати махсулотларига барча ҳудудларда талабнинг доимийлигии эътиборга 
олиш зарур. 
Енгил саноат, озиқ-овқат саноатининг кўпгина тармоклари мамлакатнинг 
барча иктисодий районлари, бир қатор тармоклар эса муайян худудларда 


жойлашади. Булар — тикувчилик, трикотаж, пойабзал, қандолат, ун-ёрма, 
макарон маҳсулотларидир. Нон ва алкоголсиз ичимликлар саноати эса ҳар бир 
аҳоли пунктида жойлаштирилиши керак. 
Юқорида кўрсатилган тармоклар ва тўқимачилик саноати истеъмол бозори 
доираси кенг худудларда жойлашади. Бунга сабаб хомашёни тайёр махсулотга 
нисбатан ташиш осонроқ, тайёр маҳсулот ассортименти истеъмол қилувчи 
маълум ҳудуд аҳолисининг жинсий ва ёш жиҳатдан таркибига, миллий 
менталитетига боғлиқ бўлишидир. Хомашё базасига якин жойда эса шакар, ёғ-
мой, консерва, спирт, виночилик, пахта тозалаш ва шу каби тармоклар 
жойлашади. Шундай қилиб, корхоналарни жойлаштиришни режалаштириш ва 
иқтисодий асослаш пайтида ҳар бир тармоқнинг ўзига хос хусусиятларини 
тўғри ҳисобга олиш, ишлаб чикаришни жойлаштиришнинг умумий 
тамойилларига 
таяниш 
бутун 
саноатни 
жойлаштиришнинг 
юқори 
самарадорлигини таъминлаш имконини беради. Натижада ижтимоий меҳнат 
унумдорлига ошади. Бу эса, миллий иктисодиётнинг ривожига катта таъсир 
кўрсатади. 

Download 1,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish