153
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта
таълим
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги 2017 йил 15 мартдаги 140-сон
қарори, “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат
таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2017 йил 6 апрелдаги 187-
сон қарори асосида тузилган ДЦда кўрсатилишича умумий ўрта таълимнинг
малака талаблари умумтаълим фанлари бўйича таълим мазмунининг
мажбурий минимуми ва якуний мақсадларига, ўқув юкламалари ҳажмига
ҳамда таълим сифатига қўйиладиган талаблардан иборат бўлиб, у
қуйидагилардан ташкил топади:
билим — ўрганилган маълумотларни эслаб қолиш ва қайта
тушунтириб бериш;
кўникма — ўрганилган билимларни таниш вазиятларда қўллай олиш;
малака — ўрганилган билим ва шаклланган кўникмаларни
нотаниш
вазиятларда қўллай олиш ва янги билимлар ҳосил қилиш;
компетенция — мавжуд билим, кўникма ва малакаларни кундалик
фаолиятда қўллай олиш қобилияти.
Бундан ташқари баҳолаш тизими — давлат таълим стандарти бўйича
умумий ўрта таълимнинг малака талабларини ўқувчилар
томонидан
ўзлаштирилиши даражасини ҳамда умумий ўрта таълим муассасасининг
фаолияти самарадорлигини аниқлайдиган мезонлар мажмуидан иборат.
Шундан келиб чиқиб, умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчи шахсини
ҳар томонлама ташхислаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Ташхислаш объектини танлаш;
Ташхислаш услубини белгилаш;
Ташхислаш жараёнини ўтказиш;
Ташхислаш натижаларини таҳлил қилиш;
Таҳлил асосида тавсиялар ва тадбирлар ишлаб чиқиш;
Ўқувчи билан индивидуал ишлаш мазмунини белгилаш ва амалга ошириш
Қайта диагностика қилиш таълим жараёнидаги ўзгаришларни аниқлаш.
154
Ю. М.
Асадов таъкидлашича, “педагогик ташхислаш диагностика
объектининг ривожланиш даражасини аниқлашдир. Педагогик-психологик
ташхислаш таълим жараёнининг барча жиҳатларини
1
қамраб олади”.
Олимнинг фикрича, у қуйидаги мақсадларга йўналтирилади:
1)Таълим натижаларини баҳолаш, ички ва ташқи томондан коррекциялаш;
2)Ўқитиш сифатини ўрганиш, ундаги бўшлиқларни аниқлаш;
3)Ўқув жараёнининг кейинги босқичларини режалаштириш ва ҳ.к.
Ю.М. Асадовнинг фикрига қўшилган ҳолда қўшимча қилиш
мумкинки,
педагогик-психологик ташхислаш ўқиш ва ўқитишда эришилган ютуқларни
рағбатлантириш орқали субъект фаолиятининг ижобий мотивацияларини
ривожлантириш, таълим-тарбия жараёнини оптималлаштиришга ҳам
йўналтирилади.
Дунёнинг ривожланган давлатлари ҳамда мамлакатимизда давлат
таълим стандартлари, ўқув дастурларини яратиш тажрибасидан келиб чиқиб,
умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимнинг 16 та
умумтаълим
фанлари бўйича компетенцияни шакллантиришга йўналтирилган ДЦ ва ўқув
дастурлари ишлаб чиқилган.
Ўзбекистон Республикасида таълимнинг узлуксизлиги, узвийлиги,
ўқувчи шахси ва қизиқишлари устуворлигидан келиб чиқиб, уларнинг ёш
хусусиятларига
мос
равишда
қуйидаги
таянч
компетенциялар
шакллантирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: