Aбдуллaeвa ш. A., РЎзиeвa д. И. Пeдaгoгик диaгнoстикa вa кoррeкция


Амалий топшириқларни бажаришга асосланган текшириш



Download 4,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/167
Sana24.02.2022
Hajmi4,51 Mb.
#216588
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   167
Bog'liq
1 Абдуллаева Ш ДИАГНОСТИКА китоб1

Амалий топшириқларни бажаришга асосланган текшириш. Амалий 
ҳаракатлар (спорт, меҳнат ҳаракатлари)нинг тўғрилигини кузатиш ёки 
олинган натижаларга таянишдан иборат бўлади. Текширишнинг бу шаклидан 
ўқувчиларнинг табиий фанлар бўйича билимларини ҳисобга олишда кенг 
фойдаланилади.
Уй вазифаларини текшириш. Ўқувчиларнинг ўзлаштиришини назорат 
қилиш учун улар томонидан уйга берилган вазифаларнинг бажаришларини 


150 
текшириш катта аҳамиятга эга. Уй вазифаларини текшириш ўқитувчига 
ўқувчиларнинг ўқув фаолиятига бўлган муносабатини, ўрганилган 
материални қанчалик эгаллаганлигини, уй вазифаларини бажаришдаги 
мустақиллик даражасини аниқлашга имкон беради.
Тест. Аниқ мақсад асосида муайян ҳолат даражасини сифат ва миқдорий 
кўрсаткичларда белгилашга имкон берувчи синов воситаси. 
Педагогик амалиётда тестнинг бир қатор афзалликлари кўзга ташланади. 
Улар қуйидагилардир: 1) назорат учун вақтнинг кам сарфланиши; 2) назарий 
ва амалий билим даражасини объектив шароитда аниқлаш имконининг 
мавжудлиги; 3) бир вақтда кўп сонли ўқувчилар билан назоратни ташкил 
этиш мумкинлиги; 4) билим натижаларининг ўқитувчи томонидан қисқа 
муддатда текширилиши; 5) барча ўқувчиларга бир хил мураккабликдаги 
саволлар берилиб, улар учун бир хил шароитнинг яратилиши.
Ўқувчилар билимини баҳолашнинг беш балли тизимининг эскирганлиги, 
замон талабларига жавоб бера олмагани уни рейтинг тизими асосида 
баҳолаш услуби билан алмаштиришни тақозо этди.
Рейтинг (инглизча “баҳолаш”, “тартибга келтириш”) назоратда 
ўқувчиларнинг ўқув фаолиятини назорат қилишнинг юқорида келтирилган 
методлари билан бирга тест усулидан ҳам самарали фойдаланилмоқда. Тест 
сўровидан нафақат ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакалари 
даражасини 
аниқлаш, 
балки 
1993 
йилдан 
бошлаб 
Ўзбекистон 
Республикасида абитуриентларни олий ўқув юртларига танлов асосида қабул 
қилиш жараёнида ҳам самарали фойдаланиб келинмоқда. 
Рейтинг тизими яна бир қатор афзалликларга эга. Масалан: баҳолаш 
тизими имкониятларини кенгайтириш; ўқувчи билимини объектив аниқлаш; 
таълимни стандартлаштириш имкониятини таъминлаш; ДЦда кўзда тутилиб, 
ўқув дастурига кирган мажбурий ихтиёрий БКМни тўла ўзлаштирилишини 
таъминлаш; ўқувчиларда мустақил билим олиш, эркин фикр юритиш 
кўникмаларини шакллантириш; ўқувчиларда билимларни ихтиёрий 


151 
ўзлаштириш, камчиликларни бартараф этиш учун мустақил ишлаш 
имконияти яратилади.
Умумий ўрта таълим тизимида ўқувчиларнинг БКМни ва 2017 йилнинг 6 
февралидан 
бошлаб 
таянч 
ва 
фанга 
оид 
компетенцияларининг 
шаклланганлик даражаларини баҳолаш мезонлари ҳар бир фаннинг мақсад ва 
вазифалари, шунингдек, синф. гуруҳдаги ўқувчиларнинг ўзлаштириш 
даражасига таянган ҳолда белгиланади. Баҳолаш мезонларини ишлаб 
чиқишда ўқувчиларнинг оғзаки жавоб беришлари, кўникма ва малакаларига, 
компетенцияларига алоҳида-алоҳида ёндашилади.
Ўқувчиларнинг БКМ даражаси қуйидаги мезонларга мувофиқ баҳоланади:
“5” баҳо (85-100 балл) қўйилади, агар: а) ўқувчи материални тўлиқ 
ўзлаштириб олган бўлса; б) ўрганилган мавзу бўйича асосий 
маълумотларнинг моҳиятини очиб бера олса; в) эгалланган билимларни 
амалда қўллай олса; г) ўрганилган мавзуни баён қилишда, ўзма ишларда 
хатоларга қўл қўймасдан, маълумотларни тушунтириб бера олса қўйилади. 
“4” баҳо (71-84 балл) қўйилади, агар: а) ўқувчи ўрганилган мавзунинг 
моҳиятини билса; б) ўқитувчининг саволларига қийналмасдан жавоб бера 
олса; в) эгалланган билимларни амалиётда қўллай олса; г) оғзаки жавоб 
беришда жиддий хатоларга йўл қўймасдан, ўқитувчининг қўшимча 
саволлари билан хатоларини тўғрилай олса ҳамда ёзма ишда унча жиддий 
бўлмаган хатога йўл қўйилса; 
“3” баҳо (55-70 балл) қўйилади, агар: а) ўқувчи ўрганилган мавзуни 
ўзлаштирган, лекин мустақил тушунтириш беришда ўқитувчининг 
аниқлаштирувчи саволларига эҳтиёж сезса; б) саволларнинг мантиқий 
тузуилишини ўзгартириб берганда, жавоб беришга қийналса; в) ёзма ишда 
хатолари бор бўлса. 
“2” баҳо (0-54 балл) қўйилади, агар: ўқувчи ўрганилган мавзу ҳақида 
тушунчага эга бўлса-да, бироқ, уни ўзлаштирмаса, ёзма ишда қўпол 
хатоларга йўл қўйса. 


152 
Замонавий дидактика жадал ривожланиб, ўзгараётган жамиятнинг 
талаблари ва таълимдаги амалий ишланмаларни акс эттирувчи янги
ёндашувлар, таълим бериш технологиялари билан бойитилмоқда.
Таълим беришнинг назарияси ва амалиётида ўқувчиларнинг билим олиш 
ҳаракатларини фаоллаштириш энг долзарб муаммолардан бири саналади. 
Кейинги вақтларда педагогларнинг диққати билим орттиришнинг мулоқот 
юритиш шаклига асосланган ўқитишнинг интерфаол шакл ва услубларини 
ўзлаштиришга қаратилган. Таълим бериш жараёни қуйида кўрсатилган 
талабларга амал қилган тақдирда самарали бўлиши ва яхши натижалар 
бериши амалда исботланган: 

ўқувчилар таълим олиш учун очиқ ва таълим жараёнининг бошқа 
иштирокчилари билан муносабат ва ҳамкорликка фаол киришиб 
кетганларида; 

ўз фаолиятини таҳлил қилиш ва шахсий салоҳиятини амалга ошириш 
учун имконга эга бўлганларида; 

улар яқин вақт ичида ўз ҳаёти ва профессионал фаолиятида дуч 
келиши муқаррар бўлган вазиятга амалий жиҳатдан тайёрланиб олишларига 
имкониятлари бўлганида; 

ўзларига ишонишлари, ўзларини ифодалашдан қўрқмасликлари, 
хатога йўл қўйганда ҳам улар бу фаолиятлари учун муҳокама қилинмаслиги 
ва салбий баҳоланмаслигини билганларида.  
Таълим олиш жараёнининг барча иштирокчиларининг мулоқот, 
кооперация ва ҳамкорлик қилишига асосланган билим беришнинг интерфаол 
тартиби қўлланилганда, юқорида келтирилган талабларнинг деярли 
барчасига амал қилинади.

Download 4,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish