Aбдуллaeвa ш. A., РЎзиeвa д. И. Пeдaгoгик диaгнoстикa вa кoррeкция


) назоратнинг оммавий (фронтал) шакли



Download 4,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/167
Sana24.02.2022
Hajmi4,51 Mb.
#216588
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   167
Bog'liq
1 Абдуллаева Ш ДИАГНОСТИКА китоб1

1) назоратнинг оммавий (фронтал) шаклига кўра ўқитувчи ўқувчиларга 
материалнинг маълум бир ҳажми бўйича савол беради, ўқувчилар унга 
қисқача жавоб қайтарадилар. Бу каби сўраш кўпчилик ўқувчини бир 
вақтнинг ўзида назорат қилишни таъминлайди ва бутун гуруҳни 
фаоллаштиради. Аммо бу назоратни ўқувчиларнинг билим даражасини ҳар 
томонлама аниқлаш учун қўллаб бўлмайди; 
2) назоратнинг гуруҳли шаклига кўра ўқувчиларнинг маълум бир қисми 
назорат қилинади. Ўқитувчи томонидан ўқувчилар гуруҳига вазифа берилади 
ва уни гуруҳ муайян вақт оралиғида бажаради. Лекин масалани ҳал қилишда 
бошқа ўқувчилар ҳам иштирок этишлари мумкин.
3) назоратнинг индивидуал шаклидан ҳар бир ўқувчининг билим. 
кўникма ва малакалари даражасини мукаммал ташхислаш учун 
фойдаланилади. Назоратнинг бу шаклида, одатда ўқувчилар жавоб бериш 
учун синф ёзув тахтаси олдига чақирилади: 
4) назоратнинг уйғунлаштирилган (комбинацияланган) шакли 
индивидуал назоратни оммавий ва гуруҳли шакллар билан бирлаштиришни 
тақозо этади. Бу назоратдан йирик ҳажмли мавзуларни бир вақтнинг ўзида 
барча ўқувчилардан сўраш мақсадида фойдаланилади, ҳар бир ўқувчига 
алоҳида топшириқ берилади ва бир вақтда бир неча ўқувчини текшириш 
имконияти юзага келади; 
5) ўз-ўзини назорат қилиш таълим жараёнида ички қайтар алоқани юзага 
келтиришга хизмат қилади ва психологик мезонларга асосланади. Унинг 
самарадорлиги ўқитувчининг касбий маҳоратига боғлиқ бўлади.
Ўқувчиларнинг фаолиятини назорат қилиш методлари қуйидагилар: 
оғзаки текшириш, ёзма текшириш, амалий топшириқларни бажаришга 
асосланган текшириш, уй вазифаларини текшириш. 


149 
Оғзаки текшириш. Бу метод билимларни назорат қилиш ва баҳолашнинг 
анча кенг тарқалган анъанавий усулларидан биридир. Текшириш чоғида 
ўқитувчи ўқувчиларга ўрганилган мавзунинг мазмунидан келиб чиқиб, 
савол-жавоб усули асосида амалга оширилади. Ушбу усул айрим ҳолларда 
суҳбат усули деб ҳам аталади. Оғзаки текширишда ўқитувчи ўрганилаётган 
мавзуни алоҳида қисмларга ажратади ва уларни ҳар биридан ўқувчиларга 
саволлар беради. Бироқ, ўқувчиларнинг нутқини ўстириш ҳамда уларнинг 
чуқур ва мустаҳкам билимга эга бўлишлари учун улардан шу ёки олдинги 
мавзуни бутунлай эсга туширишни талаб қилиш мумкин.
Кенг тарқалганлиги ва самарали эканлигига қарамай оғзаки текшириш 
айрим камчиликларга ҳам эга. Чунончи, уни қўллаш жараёнида: нисбатан 
кўп меҳнат сарфланади; дарс мобайнида 3-4 нафар ўқувчинигина билимини 
текшириш мумкин.
Ёзма текшириш. Ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини 
назорат қилиш ва баҳолашнинг энг самарали усулларидан бири бўлиб, 
уларнинг ижодий қобилиятларини баҳолаш имконини беради. Унга кўра 
ўқитувчи алоҳида мавзу ёки ўқув дастурининг маълум бўлимини ўтиб 
бўлганидан сўнг ўқувчиларнинг билимларини назорат қилиш ва баҳолашни 
ташкил этади. Ёзма текшириш назорат иши, иншо, баён, диктант ва бошқалар 
ёрдамида олиб борилади. Ушбу жараёнда ўқитувчининг бажарилган иш 
билан танишиб чиқиши, унинг сифатини текшириши учун кўп меҳнат ва вақт 
сарфланади. Ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида бевосита алоқанинг йўқлиги 
сабабли унинг фикрлашини кузатиш имкони бўлмайди. 

Download 4,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish