Aбдуллaeвa ш. A., РЎзиeвa д. И. Пeдaгoгик диaгнoстикa вa кoррeкция



Download 4,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/167
Sana24.02.2022
Hajmi4,51 Mb.
#216588
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   167
Bog'liq
1 Абдуллаева Ш ДИАГНОСТИКА китоб1

Таълим диагностикаси –дидактик жараён кечадиган барча шароитларни 
ойдинлаштириш, унинг натижаларини белгилаш саналади. Ташхиссиз 
дидактик жараённи инновацион ташкил этиш, уни самарали бошқариш, 
мавжуд шароит учун оптимал натижаларга эришиш мумкин эмас. 
Педагогик жараённи ташхислаш орқали таълим-тарбия самарадорлигини 
оширишга эришилади. 
Дидактик диагностиканинг мақсади ўқув жараёнида кечадиган барча 
жиҳатларни унинг маҳсули билан боғлиқ ҳолда, ўз вақтида аниқлаш, 
баҳолаш ва таҳлил қилишдан иборат. 
Таълимни баҳолаш ёки текшириш фақат натижаларни қайд этади, бироқ 
уларнинг келиб чиқишини изоҳламайди. Ташхис натижаларини уларга 
эришиш йўллари ва воситалари, усуллари билан алоқадорликда баҳолайди, 
таълим самарасини таъминловчи жараён ва босқичларини аниқлайди. 
Педагогик диагностика қуйидаги назорат шаклларини ўз ичига олади: 
Таълим диагностикаси 
Ўқувчиларнинг БКМ ва компетенцияларининг 
ривожланганлик даражасини аниқлаш
 
Маълумотларни таҳлил қилиш 
Динамика 
ўқитувчи ва ўқувчилар
 
ўртасида тескари 
алоқани таъминлаш 
Баҳолаш 
Статистик маълумотларни
тўплаш ва уларни таҳлил қилиш 
Воқеликнинг кейинги ривожини 
тахмин қилиш 
Ривожланиш анъаналарини аниқлаш 
5-расм. Таълим диагностикасининг асосий таркибий қисмлари 


143 
Ўқувчиларнинг 
БКМ 
ва 
компетенцияларининг 
ривожланганлик 
даражасини аниқлаш педагогик диагностиканинг зарурий таркибий қисмлари 
саналади.
Таълим жараёнининг муҳим таркбий қисмларидан бири назорат ва 
ҳисобга олишдир. Бу тушунчалар ўзига хос моҳият ва хусусиятларга эга. 
Ўқитувчи назорат ва ҳисобга олишни тўғри ташкил эца, таълим жараёнининг 
самарадорлиги ортади. Бунинг учун ўқитувчи ўқувчининг ўқув 
материалларини ўзлаштириш даражасини аниқлаб бериши лозим. 
Назорат умумий ўрта таълимда таҳсил олувчининг билим, кўникма ва 
малакалари даражасини аниқлаш, ўлчаш ва баҳолаш жараёнини англатади. 
Аниқлаш ва ўлчаш текшириш деб ҳам аталади.
Текшириш – назоратнинг таркибий қисми бўлиб, унинг асосий дидактик 
вазифаси ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида тескари алоқани таъминлаш, 
педагог томонидан ўқув материалини ўзлаштириш ҳақида объектив ахборот 
олиниши, билимлардаги камчилик ва нуқсонларни ўз вақтида аниқлашни 
таъминлашдир. Текширишнинг мақсади нафақат ўқувчининг билим 
даражаси, сифати, шунингдек, унинг ўқув меҳнати ҳажмини ҳам аниқлашдан 
иборат. 
Умумий ўрта таълим жараёнида педагогик текшириш бир неча 
босқичларда амалга оширилади. Яъни: 
1. Ўқувчиларнинг билим даражасини олдиндан аниқлаш. Одатда, у 
ўқув йили бошида ўқувчилар томонидан аввалги ўқув йилида ўзлаштирилган 
билимлари даражасини аниқлаш мақсадида ўтказилади. Бу каби текшириш, 
шунингдек, ўқув йилининг ўртасида янги бўлим (курс)ни ўрганишга 
киришилганда ҳам ўтказилиши мумкин ва ўринли. 

Download 4,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish