Aбдуллaeвa ш. A., РЎзиeвa д. И. Пeдaгoгик диaгнoстикa вa кoррeкция



Download 4,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/167
Sana24.02.2022
Hajmi4,51 Mb.
#216588
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   167
Bog'liq
1 Абдуллаева Ш ДИАГНОСТИКА китоб1

3. Ўқув ва билиш жараёни - ўқитувчининг мустақил билиш 
фаолияти. Мантиқий фикрлаши. Ўқув-билув фаолиятини баҳолаши, билим ва 
кўникмасини таҳлил қила олиши. 
4. Маълумотга эга бўлиш - педагогик фаолияти, ўз фанига доир 
маълумотларни эгаллаш кўникмаси.
5. Мулоқотчанлик - тил билиши, турли хил инсонлар билан 
мулоқотда бўлиши, жамоада ўзига хос ўринда туриши.
6. Ижтимоий - фойдали меҳнат-оилавий муносабатлар ва маъсулият, 
жамият ривожидаги иштироки, ижтимоий фойдали меҳнат қилиши. 
Иқтисодий ва ҳуқуқий кўникмаларга эга бўлиш.
7. Ўз устида ишлаши - жисмоний, маънавий, интеллектуал жиҳатдан
ўз-ўзини ривожлантириб бориши. Хиссиётини бошқариш.
Ўқитувчининг дидактик компетенцияси. Дидактик компетенция - 
замонавий ўқитувчининг касбий компетенция асосини ташкил этади. Булар 
қуйидагиларда намоён бўлади:  
 
- Ўқитиш муҳитини яратиш. 
 
- Мавзу мазмунини ёритишни режалаштириш
 
- Ўқув жараёни бошқариш 
 
- Ўқувчиларнинг ютуқлари ва ривожланишларини баҳолаш 
 
- Ўқувчиларга мотивация бериш ва ёрдам кўрсатиш 
 
- Ўқувчилар билимини англаш ва уларни ривожлантириш 
 
Фанлар бўйича 
диaгнoстик фaoлияти

Таълим сифатини белгиловчи омиллардан бири бу ўқитучининг ўз 
фани бўйича компетенцияга эга бўлишидир. У педагогик мослашув тизими 
асосида намоён бўлади. Булар: 

Илмий билим;

Турли хил фаолиятни бажара олиши (намуна мисол келтира олиши); 


140 

Муаммоли вазиятларни самарали ечимини топишда ижодий фаолият
асосида ёндашиш;

Жамият ва инсонларга, табиатга ижобий эмоционал муносабатда бўлиш 
тажрибаси. 
Глобаллашув сари бораётган ҳозирги дунёда давлатнинг халқаро 
рақобат жараёни шартларига тез мослашуви унинг муваффақиятли ва 
барқарор ривожланишининг асосий омили ҳисобланади. Бунда юксак 
тараққий этган давлатларнинг асосий устунлиги - таълим тизимининг ҳолати 
билан аниқланадиган, шахсни ривожлантириш имкониятлари мавжудлиги 
билан боғлиқ. Давлатнинг бугунги ва истиқболдаги барқарор иқтисодий 
ўсишини таъминловчи омиллар ҳам айнан таълим соҳаси ривожланишига 
бевосита боғлиқдир. Хулоса қилиб айтганда, бугунги глобаллашув даврида 
замонавий ўқитувчиларнинг диагностик фаолиятида қуйидаги ҳислатларни 
таркиб топтириш муҳим аҳамият касб этади: 
- инсонпарварлик ҳислатларини ривожлантириш; 
- коммуникатив (мулоқотга мойиллик) малакаларини шакллантириш; 
- касбий мустақиллик, ишчанлик, ҳиссий барқарорлик, ўз ишига ижодий 
ёндашиш ҳислатларини таркиб топтириш;
- педагогик назокат ва педагогик техникадан оқилона фойдаланишни 
шакллантириш; 
- нутқ техникасини, ўз товуш, мимика, жест ва гавдасини бошқариш, жамоага 
ва шахсга таъсир кўрсатиш қобилиятларини такомиллаштириш; 
- замонавий фан ва ишлаб чиқаришдаги муаммолар, педагогик, ахборот 
ва юқори даражадаги технологиялардан хабардор бўлиш ҳамда улардан 
зарурларини таълим жараёнига татбиқ этиш ва бошқалар.
Узлуксиз 
таълим тизимида замонавий ўқитувчининг вазифалари 
қуйидагилардан иборат бўлиши кузда тутилмоқда: 
Лайф коучинг (инглиз тилида: лифe- ҳаёт, coучинг-режалаштириш) 
таълим-тарбия 
жараёни 
иштирокчиларининг 
фаолиятини 
тўғри 


141 
режалаштирадиган мутахассис. Маълумки, ўқитувчи педагогик жараённи 
режалаштирувчиси, бошқарувчиси ҳамда йўналтирувчиси ҳисобланади. 
Унинг касбий, шахсий фаолиятини уйғунликда олиб бориши муҳим аҳамият 
касб этади. Ўқитувчи гуруҳ, синфдаги ўқувчиларга таълим ва тарбия берар 
экан, шу билан биргаликда жамият аъзоси бўлган ўз фарзандларини ҳам 
тарбияловчи ота-она сифатида намоён бўлади. Демак, ўз иш жойидаги 
фаолияти билан биргаликда, оиладаги, жамоадаги ишларини уйғунликда 
олиб бориш учун кун тартибини тўғри режалаштириб олишга зарурат 
туғилади. Шундай пайтда ўқитувчига лайф коучинг ёрдам беради.  
Фасилитатор- инглизча сўздан олинган бўлиб, “ёрдам берувчи”, 
“енгиллаштирувчи” деган маънони англатади. Таълим-тарбия мақсадига 
эришишни осонлаштириш учун ўқувчиларнинг самарали ҳамкорлигини 
шакллантиради 
Менежер- ўқувчиларнинг имкониятлари ва эҳтиёжларини ўрганиш 
натиажсида таълим-тарбия жарёни стратегиясини ишлаб чиқади ва жараённи 
бошқаради. 
Эксперт-аниқ мавзу, масала бўйича ҳакамлик қилади. БКМ даражасини 
белгилашда ёрдам беради. 
Модератор-маълум мавзу юзасидан муҳокама, баҳс ташкил этади, ўзи 
аралашмаган ҳолда бир ечимга эришишга ёрдам беради. 
Маърузачи- машғулот учун ўқув материалларини тайёрлайди, ўқувчиларни 
баҳсга чорлайди, ўрганиш жараёнини мотивациялайди. 
Маслаҳатчи- ўқувчиларнинг тажрибасига асосланган ҳолда билим беради, 
мавҳум ўринларни аниқлаштиришда ёрдам кўрсатади. 
Тренер-ўқувчиларнинг ўзаро мулоқотини ташкил этади,уларнинг маълум 
малака ва кўнкималарини ривожлантиради. 
Шундай килиб, педагогик диагностика соҳасида яратилган адабиётларда 
ўқитувчилик кaсби вa унинг жaмиятдa тутгaн ўрнига объектив бахо 
берилган бўлишига қарамасдан, таълим-тарбия жараёнида қандай инсонни 
шакллантириш лозим, таълим-тарбия натижасида инсон қандай бўлиши 


142 
керак, деган саволларга мунтазам жавоб излаш зарурияти мавжудлигича 
қолади ва асрлар оша мутафаккирларимиз томонидан яратилган «комил 
инсон тарбияси» ғояларига ҳамоҳанг равишда ривожлантирилади. 

Download 4,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish