Абдуллаев А. педагогика фанлари номзоди, доцент; Хонкелдиев Ш. Х. педагогика фанлари доктори, профессор



Download 431,58 Kb.
bet65/91
Sana03.04.2022
Hajmi431,58 Kb.
#526383
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   91
Bog'liq
JISMONIY TARBIYA NAZARIYASI VA USULIYATI XONKELDIYEV 2005

Бўлакларга ажратиб ўқитиш методи йўкотилган малакаларни тезда тикланишига таъсир кўрсатади. Координациясига кўра ўта қийин машкларни ўзлаштиришда бу усулият бебаҳодир.
Лозим бўлса бўлакларга ажратиш айрим бўғинлар, ажартиб олинган мускул гуруҳларига алоҳида таъсир этиш имкони бу уеулиятда ўта юқори бўлади.
Лекин машк л^ехникасини билмай қисмларга ажратиш, фавқулодда танланган йўлланма берувчи машқлар, улардан нотўғри фойдаланиш ҳаракат малакасининг шаклланиш жараёнига салбий таъсир кўрсатади.
Ҳаркатни тўла ўзлаштириш усулияти ҳаракат фаолияти таълимнинг якуний вазифаси нимадан иборат бўлса, шунга якин кўринишда ўзлаштиришни назарда тутади. Бу усулият ҳар қандай ҳаракат актини ўқитишнинг якуний этапида бўлакларга ажратиб ўқитиш усулиятидан сўнг қўлланилади.
Жисмоний машк техникасини такомиллаштириш уни тўла бажариш орқали амалга оширилади. Ҳаракат фаолиятини бир бутунлигига ўзлаштириш ҳаракат фаолиятини бажариб кўриш, синаш (опробирование)да энг қулай усулдир. Аксарият ҳаракат фаолиятлари шунчалар соддаки, уларни бўлакларга ажратиб ўкитиш вақтни беҳуда сарфлаш демакдир, шунинг учун ҳаракат хрлатини тўла ўргатиш амалиётда кўпроқ қўлланилади. Айрим ҳаракат фаолиятларини биз хали илмий равишда бўлакларга ажрата олмаймиз, шунингдек, ўзини тўла оқлаган йўлланма берувчи машқлар тизимини ҳам ҳозирча ишлай олганимизча йўқ.
Қисман регламеитлаштирилган машк усулияти. Кўзда тутилган вазифани бажариш учун ўқувчиларга фаолиятни нисбатан эркин танлашга йўл қўяди. Бу усулиятдан, коида бўйича такомиллаштириш этапда фойдаланилади, бунда ўқувчи етарли даражадаги билим ва бажара олишга малакасига эга бўлганлиги ҳисобга олинади. Бу гуруҳчага кирувчи ўйин ва мусобақа методлари турли белгиларга эга бўлишига қарамай, уларни ягона умумийлиги мавжуд: уларни қўллашда ўкувчилар орасида доимо рақобат (бир-бирини мағлуб килиш) ҳиссиёти устун бўлади, ўқувчиларда ўз кучини, у ёки бу фаолиятини бажаришда устунлигини исботлаш учун интилиш ҳар доим юқори бўлади.
Ўйин усулияти жисмоний тарбиядаги ўйинларнинг кўпчилик белгиларини ўзида мужассамланган. Дарсликнинг '"Жисмоний машқларнинг педагогик классификацияси" бўлимида ўйин жисмоний машк характеридаги тизим тарзида, яъни жисмоний тарбия воситаси кўринишида берилган. Лекин жисмоний тарбияда ўйинлар талушм ва тарбиянинг самарали усулияти сифатида ҳам мавжуд бўлиши мумкин. Шу сабабли
ўйин методининг табиатини ўйин моҳиятини очиш орқалигина тушуниш мумкин холос.
Ўйиннинг моҳиятини ўрганишнинг нисбатан переспектив лўналиши усулиятлаштириш назарияси ҳисобланади. Шунга мувофик, ўйинлар инсоннинг олдиндан белгиланган ҳаётий шароитда ишлаб чиқарган ўзининг юриш-туриши, хулқи чегарасидан чиқмайдиган ўзига хос элементларнинг моделидир (Н.И. Понамарев). Ўйинда щартли равишда бутун бир ҳаётий ситуация ўз ифодасини топиши мумкин (масалан, ўйинларда тақлид қилиш), инсон ҳаракат фаолитининг айримлари турмуш, меҳнат, мудофаа фаолияти характеридаги ҳаракатлар бўлиб, уларда асосан одамлар орасидаги ўзаро муносабат моделининг мавжудлилиги ётади. Ўйин тарихан вужудга келган жамият хрдисаси бўлиб, одамларнинг ҳарбий ва меҳнат фаолияти асосида пайдо бўлган ва у инсон ҳаётининг моддий ва ижтимоий шароитлари билан белгиланади. Ўйин ҳаётий реалликни акс эттиради ва бир вақтнинг ўзида ўзининг соф шартли қонунларига бўйсунади. У бизни ўраб олган борлиқни ўзгартиришни назарда тутмайди, лекин инсонни ижодий меҳнатга тайёрловчи шарт сифатида инсон маданиятининг муҳим манбаи ролини ўйнайди. Шунга боғлиқ ҳолда ўйин қуйидаги хизматларни бажаради: тайёрлов (инсонни жисмоний ва руҳий кучларини такомиллаштириш, социал фаоллик ва ижодкорлики тарбиялайди) ва кўнгил очиш, муносабатларини, шунингдек, уларни ўраб олган муҳит орасидаги муносабатларни шакллантиради. Бу каби асосий хизматлар ўйинларнинг йўналиши ва мазмунини белгилайди.
Жисмоний тарбиядаги барча ўйинларнинг асосий мазмунини инсонни жисмоний камолотга эриштиришга имконият яратувчи ҳаракат фаолиятлари ташкил этади. Ўйинлар ҳамда гимнастика, спорт, туризмдаги фарқни кўп ҳолда шартли деб тан олишимиз лози.м, бу шартлар турларнинг ривожланиш меъёрига кўра янада яққол кўринади. Ўйинга конкрет ҳаракат фаолиятлари тизими деб қараш зарур, улар белгиланган коидалар рамкасида бажарилади ва метод сифатида жисмоний машқ характерига.карамай, турлича педагогик вазифаларни ҳал этиши мумкин.
Ўйинлар усулият тарзида фақат умумий қабул қилинганларидек амалга оширилмайди. Ўйин усулияти воситалари ва уларнинг шаклига кўра расмий ўйинларга нисбатан деярли кенг тушунча саналади. Масалан, ўйин усулияти асосида дарснинг
ҳамма кисмларини ўйинларсиз ўтказиш мумкин (тоққа саёҳат ўйини). Мувозанат сақлаш машқини бажараётиб тўсиқлардан ошиши ёки чуқурликлар устидан ўтиш тарзидаги ўйинлардн фойдаланиш мумкин.

Download 431,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish