Bog'liq JISMONIY TARBIYA NAZARIYASI VA USULIYATI XONKELDIYEV 2005
11.3. Амалий усулиятлар Бу усулиятлар ўқувчиларнинг ўзларини актив ҳаракат фаолиятларига асосланган. Шартли равишда уларни икқи гуруҳга ажратамиз: қатийян ва қисман регламентлаштирилган машқ усулиятлари (Б.А. Ашмарин). Улар орасидаги фарқ нисбий. Даражаси ва характери турлича бўлсада, регламентлаш дақиқаси ҳар бир усулиятда хам мавжуд. Маълум шароитда турлича кичик гуруҳлардаги (подгруппадаги) икки хил усулият бирлаштири-лиши мумкин. Кисман регламентлаштирилган машқ усулияти ва мусобақа усулияти орқали бир хил ҳаракат фаолияти ўқита-верилиши мумкин.
Қатъийян регламентлаштирилган машк усулияти ҳаракат шаклини, нагрузка катталигини, унинг ортишини, дам олиш билан тўғри навбатлашувини ва ҳоказоларни регламентлаштириш орқали ҳаракат фаолиятини кўп маротабалаб бажариш билан характерланади. Бунинг натижасида алоҳида ҳаракатларни танлаб олиб, аста-секинлик билан улардан зарур бўлган харакат фаолиятини тузишга имконият яратилади.
Ҳаракат фаолиятини ўзлаштиришдаги бўлакларга (кисмларга) ажратишни тўла ўргатиш усулияти билан бир бирини тўлдириши ва турли шароитга мувофиқ, ўқув вазифаларини аниқ белгилаб ўқувчиларнинг гуруҳли ва индивидуал характеристикасига, таълим этаплари, ўқув материалининг характери ва мазмуни, ўқув воситаларининг сони (жиҳозлар, снарядлар ва бошқалар)га караб қўлланилиши керак. Асосан, бу усулиятдан жисмоний сифатларни ривожлантириш мақсадида фойдаланилади. Машқ белгиланган вақт ичида танланган ҳаракат суръати (темпи), ритми, амплитудаси ҳаракат фазаларинй ўзгаришсиз берилган кетма-кетликда олдиндан тузилган дастур асосида бажаришни таказо қилади.
Кисмларга (бўлакларга) ажратиш билан ўзлаштириш усулияти бршланишида ҳаракат фаолиятини алоҳида бўлакларга ажратиб, уларни аста-секин зарур бўлган умумийликка бирлаштиришни назарда тутади. Бу усулиятни тўлақонли амалга ошириш кўп ҳолда харакат фаолиятининг алоҳида бўлакларини
қисмларга ажрата олиш ва уни ажратиш лозим эмаслигини билишни ҳамда амалда уни бажара олишни уддалай оладимийўқми шунга боғлиқ. Педагогика амалиётидаги қатор илмий ва амалий изланишлар ҳар кандай харакат фаолиятини таркиб топдирган бўлакларга - қисмларга ажратиш мумкинлигини исботлади. Кисмларга ажратиш чегараси ва унинг характери таълимнинг вазифаларига мувофиқ ҳолда, машқни бўлаклай олишни билишни тақазо этади. Бир бутун таркибдаги алоҳида элементлар орасида белгилангаи муносабатлар ўрнатилади. Бир бутун бўлишни аниқлаш фақат уни қисмларга ажратишни англаш, бир бутун бўлиш қонуниятларини билиш орқали амалга оширилади.
Бўлакларга бўлиш кисмларга ажратиб ўргатиш усулиятининг характерли белгиси ҳисобдланади. У бутун бир харакат фаолиятини эгаллашни енгллаштирувчи бошланғич бир этап холос, якуни бўлиб ҳаракатни тўла ўрганиш тушунилади. Якунида ўқувчилар ҳаракат фаолиятини бошланишидан охиригача бир бутун деб қабул килишлари лозим. Бу қўшилишнинг ижросида асосий ва иккинчи даражали элементлар бўлиши мумкин эмас, уларнинг ҳаммаси муҳимдир. Барчаси у ёки бу даражада ўзида умумий ютуқга пойдевор қуради.
Ҳаракат фаолиятини кисмларга ажратиш усуллари турли туман бўлади, лекин уларнинг ҳар бири охирида аник йўлланма берувчи машқларнинг вужудга келишига олиб келади. Ўзининг вазифасига кўра ҳамда табиатига кўра тўла бир бутун ҳаракатнинг "бўлаклари-элементлари" билан принципиал фаркга эга бўлмайди ва мақсадга мувофиқ йўналтирилган бўлакларга бўлиш жараёнининг натижаси ҳисобланади.
Йўлланма берувчи машкдардан тўла ҳаракат актини ўзлаштиришни осонлаштириш учун олдиндан, бир қатор хусусий билимларни бериш вазифаларни ҳал этишда фойдаланилади. Шунинг учун бир бутун харакат фаолиятининг нерв-мускул зўрикиши элементларининг тузилиши ва характерига мослаб, уларга ухшаш йўлланма берувчи машкларни топиш муҳим аҳамиятга эга. Йўлланма берувчи машқлар марказий нерв тизимидаги эффектли изнинг тўпланишига имкон беради, оқибатда улар энг содда вақтли алокалар маълум ўхшашлик ва координацион умумийликлар оркали асосий машкни ўзлаштиришни енгиллаштиради.
Йўлланма берувчи машклар тизими ўкитиш учун мўлжалланган фаолият тахдили натижасида уни таркибий қисмларга
бўлиш ва уларга нисбатан жавоб берадиган даражадаги элементлар, уларни ажратиб, ўкитишда қўллашни тақазо этади. Иўлланма берузчи машқлар бир бутун шаклда ва ўқувчилар кучига яраша бўлиши керак. Ҳаракат фаолиятини бўлакларга бўлишнинг характери, иўлланма берувчи машқларнинг сони, уларнинг навбати - ўқитишнинг индивидуал шароитига қараб кўллаш учун ўқитувчи томондан танланади. Ҳар бир иўлланма бериш машқини кўллаш, унинг давомийлиги (узунлиги), моҳияти, кийинлиги ва аҳамиятини эътиборга олишда, ўқувчилар тайёргарлигига қаралади.
Иўлланма берувчи машқларни шартли равишда икки хил кўринишда тасаввур қилиш мумкин:
1) бир бутун ҳаракатдан ажратилган қисмлар ёки бутун ҳаракат, лекин улардан деталларни ажратиб олингани билан, фаолиятнинг қисми ҳеч қандай кўшимчасиз соф ҳолда, қисмларга бўлиб ўзлаштирилаётган ҳаракат фаолияти техникасини ажратилган ҳолдаги кўриниши тарзида;
2) иўлланма берувчи машқнинг кўриниши ўзлаштирилаётган фаолиятнинг белгиланган структурасини тузиш учун қўлланилиши мумкин бўлган шаклидаги кўринишда.
Кисмларга бўлиб ўзлаштириш ҳаракат фаолиятини ўзлаштириш жараёнини енгиллаштиради ва педагогик афзалликка эга. Ўкувчи мўлжалланган мақсадга аста-секинлик билан, шахсий тажрибаирни тўплаш орқали келади ва улардан зарур бўлган ҳаракат фаолияти шаклланади. Бутун ҳаракат актидаги ҳар қайси деталнинг ролини тушунган ҳолда диққат бир жойга тўпланади, ҳар бир дақиқа эсда қолади - буларнинг ҳаммаси айрим бўлакларни пухта ўзлаштиришга сабаб бўлади, фаолиятни тўла эгаллаш енгил шароитда ўтади, таълимнинг — ўқитишнинг вақти кискаради. Айрим ҳолларда усулиятнинг самарадорлиги, энг аввало, машқнинг сифатига боғлиқ бўлади, ва ҳаракат маданиятининг ошиши билан кўзга ташланади. Иўлланма берувчи машкларнинг кўплигини дарсларни нисбатан турли туман бўлиши, таълим жараёни қизикарли ўгишига сабаб бўлади.
Ҳаракат малакаларини кисмларга ажратиш орқали тўпланган бой ҳаракат заҳираси вазифаларини муваффақиятли ҳал килишга ёрдам беради ва шуғулланувчилар ҳаракат тажрибасини янада оширади.