7.1. Чаққонлик ва уни тарбиялаш усулияти
Ҳаракатларнинг координациявий мураккаблиги чакконликнинг биринчи ўлчовидир. Агар ҳаракатнинг фазо, вақт, куч характеристикалари ҳаракат вазифасига мое бўлса, ҳаракат
етарли даражада аник бўлади, ҳаракат вазифалари ҳаракатнинг апиқлиги тушунчасини келтириб чиқаради. Ҳаракатнинг аниклиги чакконликнинг иккинчи ўлчовидир.
Ҳаётда ва спортда дуч келиши мумкин бўлган барча ҳаракатларни икки гуруҳга ажратамиз.
1. Нисбатан стереотип ҳаракатлар.
2. Ностериотип ҳаракатлар.
Енгил атлетика йулкасида, текис жойда югуришлар, улоктириш ва сакрашлар, гимнастика машқлари, биринчи гуруҳ ҳаракатларига, спорт ўйинлари, яккама-якка олишув, слалом, кросс ва шу кабилар иккинчи гуруҳга киритилади. Стереотип харакатлардаги аниқлик, киши бу ҳаракатларни бажаришнинг канчалик узок машқ қилганлигига, ва уни техникасини ўзлаштирганлигига боғлик. Агар инсон тўғридан-тўғри, тайёргарликсиз янги ҳаракатларни бирданига бажара бошласа, ҳаракатни ўзлаштириб олиши учун вактни турлича сарфланишига қараб чаққонликка баҳо берилади. Шунинг учун янги ҳаракатни ўзлаштириб олишга кетган вақт шуғулланувчида чаққонлик сифатининг кўрсаткичларидан биридир.
Юқорида айтганлрни ҳисобга олиб, биринчидан чаққонликни янги ҳаракатларни тезда ўзлаштириб олиш қобилияти (тез ўрганиш қобилияти), иккинчидан, ҳаракат фаолиятини тўсатдан ўзгараётган шароит талабларига мувофиқ тезда қайта мослаш деб тушуниш тўғри бўлади. Бу таърифимиздан кўриниб турибдики, чаққонлик — бу баҳолаш учун ягона ўлчовга (критерийга) эга бўлмаган мураккаб комплексли фазилатдир. Ҳар бир муайян ҳолда, шароитга қараб у ёки бу критерийни танлаб оладилар. Чаққонлик анчагина хусусий фазилатдир. Спорт ўйинларида чақкон бўлиб, гимнастикада унчалик чаққонлик кўрсата олмаслик мумкин. Чакконликнинг ҳаётий муҳим ҳаракат сифати тарзида намоён бўлиши гавданинг нисбатан кам ҳаракатда бўлгани ҳолда, кўллар билан моҳирона ҳаракат қилишда кўл чакконлигини намоён бўлиши (ажратузчи, слесарлик, уймакорлик., дурадгорлик, станокда ишлаш, хосиблик ва бошқаларда) кўзга ташлаь!ади. Ҳар кандай ҳаракат қанчалар янги бўлиб туюлмасин, доимо координациявий боғланишлар асосида бажарилади.
Схема тарзида чар кандай индивид янгидан-янги ҳаракатлгрнинг барчасини олдиндан ўзлаштирга.н тажрибалари заҳираси асосида ўзлаштиради ва мустаҳкамланган, ғоят кўп элементар координациявий бўлак чаларнинг йиғинини тузади. Кишида
ҳаракатлар координацияларининг заҳираси, ҳаракат куникмалари замини қанчалик кўп бўлса, у янги ҳаракатларни шунча тез ўзлаштириб олади. Унда чаққонлик даражаси айтарли юқори бўлади. Чаққонликнинг намоёнлик даражаси анализа-торлар фаолиятига, жумладан, ҳаракат анализаторларининг фаолиятига боғлиқдир. Индивиднинг ҳаракатларни аник таҳлил этиш кобилияти канчалик ривожланган бўлса, янги ҳаракат-ларни тез эгаллаб, уларни қайта ўзлаштириш, янгилаш имко-ниятлари шунчалик юкори бўлади. Спорт билан эндигина шуғуллана бошлаган кишиларди ҳаракат туйғуси (кинестезия) кўрсаткичлари заҳирасига таяниб ўргатиш (ўкитиш) жараёни йўлга кўйилади. Бошқача қилиб айтсак, шуғулланаётганларда ўз ҳаракатларини аник сезиш ва идрок қилиш қобилиятлари канчалик яхши бўлса, янги ҳаракатларни улар шунчалик тез ўзлаштирадилар. Чакконлик марказий нерв системасининг пластиклиўига ҳам боғлик ва унинг даражаси шу билан аниқланади. Чакконлик, психология нуқтаи назаридан, ўз ҳаракатларини ва теварак-атрофидаги ҳаракатни ижро этиш, шароитни идрок этиш кобилияти қанчалик эканлигига, шунингдек, шуғулланувчининг ташаббускорлигига боғлик. Бу ҳаракат сифати мураккаб ҳаракат реакцияларининг тезлиги ва аниклигини намоён килишда жуда муҳим роль ўйнайди.
Чакконликни ривожлантириши усулияти билан танишиб чицсак. Биринчидан- чакконлнкни ривожлантириш координация жиҳатдан мураккаб ҳаракатларни бажаришни, иккинчидан ҳаракат фаолиятини тўсатдан ўзгарган шароит тадабларига мувофик равишда кайта туза олиш кобилиятини тарбиялашдан иборатдир. Бунда чакконлик учун зарур бўлган ўз ҳаракатларини фазо ва вақтда аник идрок этиш, лозим бўлса, стабил ҳаракатлар кила билиш, мувозанат саклай олиш, галма-гал зўр бериш ва мускулларни бўшаттириш ёки, аксинча, мускулларни таранглаштириш кобилияти ва шунга ўхшаш бошка хусусиятларни танлаб такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эга. Демак "чакконлик" деганда, ҳаракатлар координациялариинг умумий тўпламийиғиндиси тушунилади.
Чакконликни ривожлантириш ва тарбиялашнинг асосий йўли янги хилма-хил ҳаракат малакаларини ва ккникмаларини шакллантириш демакдир. Бу эса ҳаракат малакаларининг заҳираси ортиб боришига сабаб бўлади ва ҳаракат анализаторларининг функционал имкониятларига самарали таъсир кўрсатади. Янги ҳаракатларни ўзлаштириш узлуксиз бўлгани яхши.
Агар узок вакт оралиғида янги ҳаракатларни ўрганиш режалаштирилган бўлса ҳам, ўқувчиларга вақти-вақти билан ўзларига маълум бўлмаган машқларни бажариб туриш тавсия этилади. Чунки янги ҳаракатлар (машқлар) ўзлаштириб турилмаса шуғулланувчини ҳаракатга ўргатиш кийинлашади. Бундай машқларни тўла ўзлаштириб олиш шарт эмас, чунки у шуғулланувчиларнинг кандайдир янги ҳаракатларни ҳис қилиб туришлари учун зарур. Бу каби майда-чуйда ҳаракатларни, одатда, актив дам олиш учун ажратилган кунлардаги тренировка жараёни таркибига киритилади. Чаққонликни ривожлантиришда янги ҳаракатларни ўзлаштириб олиш қобилияти сифатида ҳар кандай иҳтиёрий ҳаракатдан фойдаланиш мумкин, лекин улар фақат машқ таркибидаги янги элементлар бўлгани учунгина ўрганилади. Малака автматлашиб борган сари шу жисмоний машқнинг чакқонликнинг ривожлантириш воситаси тарзидаги аҳамияти камайиб боради. Ҳаракат фаолиятини тез ва мақсадга мувофиқ қайта тузиш қобилияти тўсатдан ўзгарган шароитдаги таъсирларга дарҳол жавобнинг берилиши чакконликни ривожланаётганлигидан далолат беради. Бунда юкламнинг ўзгариши содир бўлади, чаққонликни ривожлантиришга йўналтирилиб юкламани ошириш шуғулланувчиларга координациявий қийинчиликларни оширади. Улар енгиши лозим бўлган координациявий кийинчиликлар уч гуруҳга бўлинади:
1. Ҳаракатларнинг аниқлигига эришишдаги кийинчиликлар;
2. Уларнинг ўзаро мослаша олишидаги кийинчиликлар:
3. Бирданига, қисқа, ўзгарган шароитда дуч келинадиган қийычиликлар.
Амалиётда кайд қилинган кийинчиликларни осон ҳал килиш учун, асосан, Л.П. Матвеевнинг чаққонликни тарбиялаш услубиятидан кўпрок фойдаланилади:
/. Ғайритабиий, ғайри оддий дастлабки ҳолатдан фойдаланиш (зарур бўлган томонга орка билан туриб узунликка сакрашлар ва ҳ.к).
Do'stlaringiz bilan baham: |