Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993 йил



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/81
Sana22.06.2022
Hajmi1,33 Mb.
#693748
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   81
Bog'liq
Forobiy Fozil odamlar shahri

ЎН САККИЗИНЧИ БЎЛИМ
Аммо ушбу масалаларни ўрганишда Арасту 
маълум бир мушкулликларга дуч келади. Унинг 
руҳ ва руҳнинг қобилиятларини тугатганидан сўнг 
бошлаган тадқиқоти билқувват ақл ва билқув
-


144
ватнинг бошқа кучларга боғлиқ томонларига 
бағишланган. Арасту камолотга, яъни ҳақиқатга 
эришишда фақат руҳий моҳиятларнинг ўзи етарли 
эмас, фикрий кучлар яна бошқа асосга муҳтождир 
деб тушунтиради. Ҳур ирода ва фикрлаш туфай
-
ли фикрни кучлар томонидан идрок этилувчи 
мавҳум моҳиятлар (билимлар) табиий асослари 
бўлмиш моҳиятлардан аввал мавжуд бўлганлари 
учун улардан бошқа маъқулотларга эришишда 
фойдаланадилар.
Шунинг учун олдин билқувват ақлга маъқулот
-
лар қандай таъсир этишларини ўрганиш маъқул 
бўлади. Билқувват ақл нега абадий эмас? Бунинг 
учун ҳур ирода бўйича эмас, табиатан тааллуқли 
бўлиши зарурдир. Демак, албатта билқувват ақлда 
биринчи фаол (ҳаракатдаги) сабабларни яратувчи 
ва бошқа маъқулотларга табиий қобилият берувчи 
қандайдир мавзуъ (объект) бўлиши керак.
ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ БЎЛИМ
Ушбу ақлни (ўн еттинчи бўлим сўнгида сўз юри
-
тилган ақл назарда тутилмоқда) Арасту тадқиқ 
этар экан, уни билқувватга ҳеч ҳам эга бўлмаган, 
фаолий (актуал) эканлигини аниқлайди ва мутлақо 
билқувватга эга бўлмаган нарса модда қаторига 
кирмайди деб тушунтиради. Инсон ақли ўзининг 
сўнгги камолотига етишган такдирда ҳам фақат 
ўзининг моҳиятила фаол ақл моҳиятига яқинла
-
ша олади, холос. Арасту инсон ўз моҳиятининг 
камолотга етишиши борасида шу ақлга тақлид 
этишини ва тақлид усули бўйича энг сўнгги ҳолат 
ва фоъил (таъсир этувчи сабаб) эканлигини ўзи 
учун аниқлаб олади. Ушбу ақл зеҳннинг асосидир, 
чунки у фоъил ва унинг воситасида инсон ўзининг 
ақлий моҳиятига эришади. Ушбу ақл яна мақсад 


145
ҳам, чунки у инсон энг сўнгги ҳолат (камолот)га 
эришишига восита бўлувчи асосни ҳозирлайди. 
Инсон ақли учта хислатга эга асосдир. У – фоъил 
(таъсир этувчи сабаб), у – мақсад ва у – фаол ақлга 
яқин бўлишга интилувчи баркамолликдир. Инсон 
ақли шакл, мақсад ва фоъил билан фарқланади. 
Инсон зеҳн ила қандайдир бир он фаол ақлга 
(ақли фаол) етишгач, унга таломус бўлади. Шу 
нарса маълум бўладики, табиатан инсон моҳия­
тида мавжуд бўлган нимадир (нарса) ақлнинг 
ўзидир. Фаол ақлга етишиш борасида инсон ўзи 
ва у (фаол ақл)нинг ўртасида бўлмайди ва шу йў
-
синда одам руҳи (нафси инсоний) ушбу ақл эгаси 
бўлади. Инсон руҳи (нафси инсоний) шу ақл учун 
мавжуд бўлганидан, табиат эса одамнинг табиий 
мустаҳкамлигини билиш учун руҳ (нафс) бўлса,
бор нарсалардан энг мукаммали назарий ақл учун 
мавжуд экан, буларнинг ҳаммаси мавжудиятнинг, 
ҳаётнинг маълум бир даражасига кўтарилишда 
инсонга хизмат қиладилар.
Баъзан Арасту авваллари ўзига тушунарсиз 
бўлган масалаларга ёки инкор этган кўп нарса
-
ларга қайтади.
Сўнгра у фаол ақлни кўриб чиқади. Бу ақл табиат 
ва руҳ (нафс), табиий ва руҳий моҳиятлар мавжу
-
диятининг сабабими, йўқми деган саволга жавоб 
излайди. Натижада у унсурлар бошқа нарсаларнинг 
ҳаракати (ҳаракатланиши)га мойил этувчи асос­
лардир деган фикрни маъқул деб топади. У ўзига 
самовий жисмларни ҳам олган мавжуд нарсаларга 
мавжудият бағишлаш жараёнларида ақл самовий 
жисмларга ионат бўладими, йўқми деган масала
-
ни кўриб чиқади. Уларда (нарсаларга мавжудият 
бағишлаш жараёнлари назарда тутилаётгандир) 
табиат, руҳ ва ақлга эришиш учун фазовий жисмлар 
етарли эмас деб тушунтирилади. Фаол ақл фазовий 


146
жисмларга камолот бахш этади ва ушбу фазовий 
жисмлар ёрдамида табиат ва руҳиятни ҳаракатга 
келтиради. Кўп руҳий моҳиятлар ўзларига муносиб 
моддаларга эришадилар, бу моддалар эса ақлни 
қайта ҳосил қилиш учун уларда мавжуд бўлган 
табиатни тайёрлайдилар, бу ҳол худди одам ўзи
-
дан олдинги одамдан, униси эса яна олдингисидан 
туғилганга ўхшайди. Ҳайвонот ва набоботда ҳам 
худди шу тарзда рўй беради. Маъданлар эса ўзла
-
рига ўхшаш хиллардан пайдо бўлмайдилар.
Шунга ўхшаб, мазкур хилнинг шаклланишига 
ионатлик этувчи нарса ҳам текшириб чиқилади. 
Қисқаси, хилларга шакл берувчи нарса фазовий 
жисмларми ёки фаол ақлми, ё фаол ақл фазовий 
жисмларга шакл бериб, улар ўз навбатида модда
-
ларни ҳаракатга келтирадими? Шуниси аниқки, 
фазовий жисмлар табиий жисмларни ҳаракатга 
келтиради. Шунинг учун фазовий жисмларнинг 
жавҳарларини ҳам тадқиқ этиш зарурати пайдо 
бўлади. Улар табиатмилар, руҳми ёки ақлмилар 
ёхуд бошқа бир баркамолроқ нарсами? Уларнинг 
тадқиқоти фақат табиат тадқиқотига қараганда 
умумийроқ, кенгроқ бўлмоғи даркор. Арасту физи
-
када бу масалаларни тадқиқ этар экан, табиатни 
текширишдаги энг сўнгги нуқта – ақли фаол ва 
фазовий жисмларнинг ҳаракат манбаидир деб 
таъкидлайди. Инсон тарафидан қобилиятга эри
-
шишда руҳларнинг куч ва ҳаракатлари амалий 
фикрий кучлар билан биргаликда назарий ақл 
камолоти учун хизмат қиладилар. Фақатгина фит­
рий майллар ва ҳис­туйғунинг ўзи, амалий ақлга 
тобе бўлмиш ният ва ҳур ирода бўйича мавжуд 
бўлган ҳаракат (фаолият)лар етарли эмас.
Шу муносабат билан амалий ақлга тобе бўлиши 
ният ва ҳур ирода бўйича мавжуд бўлган ҳаракат
-
ларни ўрганиш зарурати пайдо бўлади. Инсоний 


147
ният шуларга тааллуқли. Бошқа тирик жонзотлар
-
даги нимагадир бўлган интилишга келсак, улар 
инсоний ниятга алоқадор эмаслар ва назарий 
камолотга эришиш ишида фойдасиздирлар, чунки 
унга эришишда инсон ва ҳайвоннинг қобилият
-
лари бир хилда эмас.
Шунинг учун иродавий (ҳур ирода) ва ният ила 
мавжуд бўлмиш барча фаолиятлар (ҳаракатлар)ни 
ўрганиш зарурати пайдо бўлади. Эзгу ироданинг 
моҳияти амалий ақлга мансуб бўлган ҳур иродадир. 
Шу сабабдан уни бошқа тирик мавжудотлардаги, 
масалан, ҳайвонлардаги «эзгу ирода»га ўхшатиб 
бўлмайди. Демак, ушбу ҳаракатларни билиш ва 
сўнгги мақсаддан олинадиган суд (фойда) ва за
-
рарнинг фарқини билиб олиш керак бўлади. Арас­
ту яна бу ҳаракатлардан пайдо бўлувчи фойдали 
табиий нарсаларни ҳам ўрганади. У ҳайвонлар 
ва ўсимликларнинг руҳи моҳиятларидаги табиий 
асос ларни ҳам кўриб чиқади ва инсоний камолотга 
олиб борувчи ҳаракат фаолиятларнинг мажмуаси 
учун улар (руҳий асослар)нинг қайси бири фойдали 
эканлигини аниқлаш зарур, дейди. У бошқа таби
-
ий (табиатга оид) нарсаларни ҳам, яъни тошлар, 
маъданлар ва унсурларни таҳлил этади ва улардан 
қайси бирлари фойдали эканлигини аниқлайди, 
улардаги тош, маъдан, унсурлардаги мавжудиятга 
фазовий жисмлар сабаб бўлувчи ҳолатларни кўрса
-
тади. У ҳайвонлар ва ўсимликларга нисбатан ҳам 
худди шундай таҳлил ўтказади.
Шунинг учун нарсаларнинг ҳаммасини ўрга
-
ниш, табиий моҳиятлар ҳақида баркамол билим 
олишга ионат бўлмоғи зарур ва улар ҳақида фи
-
зикавий ва фуқаровий фалсафадан (фалсафатун 
маданиятун) етарлича маълум бўлмаган ҳолатлар
-
ни тўлдириш керак.
Шу муносабат билан Арасту ўзининг «Китоб 
ал­рубубатун» («Метафизика») рисоласида мавжуд 


148
нарсаларни, табиий моҳиятларни ўрганган ва 
тадқиқ этган усулидан ўзгачароқ усулда ўрганган 
ва тадқиқ этганини тушунтиради.
* * *
Юқорида айтилганлардан шу нарса маълум 
бўладики, бадан ва ҳис­туйғу саломатлиги учун 
бевосита фойдаланимайдиган маъқулотлар (ақлда 
мавжуд моҳиятлар)ни ўрганиш ва тадқиқ қилиш 
зарурий ишдир ва инсон билиши зарур бўлган 
илмларга нисбатан инсон қалби (нафси инсоний) 
руҳ интиладиган кўриниб турувчи нарсалар мав
-
жудлигининг сабаби ҳақида маълумотни билишга 
инсоний моҳиятнинг эҳтиёжи кўпроқдир. Улардан 
энг фойдалилари инсон моҳиятининг шаклланиши
-
да ва инсоннинг энг юқори камолотни эгаллашида 
зарурдир.
Фанда Арасту томонидан биринчи маротаба 
ўрганилган донишмандлик (ҳикмат) масаласи 
(яъни, фалсафа) ва ҳақиқатни тиклаш бўйича 
ўтказган тадқиқоти инсон ақл­заковатини бойи­
тишда биринчи заруратга айланди, зеро инсон 
яратилишининг боиси ҳам шудир. Бошқа фан, 
яъни мантиққа келсак, Арасту уни икки мақсадда 
тадқиқ этади: улардан бири инсон яратилишининг 
боиси бўлмиш инсон ақлини баркамол этишга 
хизмат қилади, бошқаси физика (табииёт) ва ме
-
тафизика (ал­рубубат) фанларида етишмаётган 
билимларни тўлдиради.
Шундай қилиб, фалсафа – ҳикмат имконият 
борича ҳақиқатга етишиш учун, албатта, за
-
рурдир.


149

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish