Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993 йил



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/81
Sana22.06.2022
Hajmi1,33 Mb.
#693748
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   81
Bog'liq
Forobiy Fozil odamlar shahri

ЎН ИККИНЧИ БЎЛИМ
Инсон мустасно этилганида, ҳайвонга хос нар
-
саларни текширганида Арасту руҳият ва руҳий 
кучлар оқибати бўлмиш уларнинг сабаблари асос­
ларини кўрсатиш билан чекланади.
ЎН УЧИНЧИ БЎЛИМ
Инсонда ўша нарсаларнинг ўзини тадқиқ 
этганида Арасту ҳаммасининг сабабини тушун
-
тиришда фақат биргина руҳ билан чегараланиб 
қолмайди. Чунки инсонда биз кузатадиган нар
-
сага тўғри келувчи нарсалар руҳ ҳаракатлари 
(таъсирлари)га қараганда кўпроқ миқдордаги ва 
кучлироқ ҳаракатлар (таъсирлар)га мослашганлар. 
Арасту инсонда ҳайвонларда бўлмаган бошқа 
имкониятлар, руҳ ва руҳий кучлардан пайдо 
бўлолмайдиган сабаб ва асосларни топади. Инсон 
табиати ва унда мавжуд бўлмиш табиий кучларни 
тушунтириш борасида улар фақат руҳ фаолияти 
(ҳаракатлари, таъсирлари)га қараганда юксакроқ 
фаолият (ҳаракатлар) учун мослашганлар деган 
фикрга келади. Инсоннинг руҳи ва руҳий кучлари
-
ни текшириш борасида Арасту инсон фақат руҳ ва 
руҳий кучлар воситасида ўз моҳиятига эришиши 
учун улар етишмасликларини ва бунинг учун яна 
ўзга нимадир зарурлигини аниқлайди. Бу ўринда 
Арасту нега бундай бўлишини ўрганишга мажбур 
бўлди ва инсон нутқ эгаси эканлигини топди, нутқ 
эса ақл билан боғлиқдир. Шу муносабат билан 


139
Арасту ақлни, ақл ўзи нима эканлигини таҳлил 
этди. Буни у руҳ ва табиатни қандай тадқиқ этган 
бўлса, шу йўсинда тадқиқ этди. Руҳнинг қисмлар
-
га бўлинишидай ақл ҳам қисмларга бўлинадими, 
унда қисмлар ва кучлар борми? Ақлнинг ҳолати 
худди руҳ ва табиат ҳолати каби эканлиги, ақл 
қисмларга ёки кучларга бўлиниши, инсон моҳият 
касб этишига восита бўлувчи фаол (таъсирчан) 
асос эканлиги худди табиатда бўлгани каби у – ақл 
ўз мақсади (ғарази)нинг сабаб ва асоси эканлиги 
Арастуга равшан бўлади.
Табиий жавҳарлар икки хил бўлади: бирида 
нимадир энг охирги, сўнгги нарса бўлиб, унинг 
воситасида моҳият касб этилади, бу табиийдир, 
иккинчисида бир нимадир бор бўлиб, унинг воси
-
тасида руҳни тайёрловчи моҳият касб этилади, 
бу ё модда ёки қуролдир. Худди шунга ўхшаб 
руҳий жавҳарлар ҳам иккига бўлинадилар: бири 
нимадир сўнгги – ҳаддига етган бир нарсага эга 
бўлиб, унинг воситасида руҳ моҳият касб этади, 
иккинчисида – руҳга бир нарса ҳамроҳ бўлиб, 
унинг воситасида у ақл ва оқил кучлар учун ёки 
бир қурол бўлиб бориб моҳият касб этади. Арасту 
ақл ва фикрловчи кучларни, улар руҳ ва табиат
-
даги каби асосий қисм ва хизматчи (юмушдаги) 
қисмларга бўлинадиларми, йўқми деган саволга 
жавоб излаб кўриб чиқади. У фикрловчи кучлар
-
ни текширади. Уларнинг қайси бирлари қайси 
бирлари учун мавжуд деган масалаларни таҳлил 
этади. Шу муносабат билан Арасту фикрловчи куч 
ҳаракатларини (фаолияти, таъсири) ва ақлнинг 
ҳаракатларини яхлит ҳолда таҳлил этади. Агар 
ниманидир моҳияти ўз­ўзича ҳаракат (фаолият, 
таъсир) бўлмаса, у ҳолда у ўз моҳияти учун эмас, 
балки ҳаракат учун мавжуд бўлади.


140

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish