А у д и т тошкент 2008 «Аудит» (дарслик). Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, 2008 й. Муаллифлар жамоаси



Download 2,79 Mb.
bet132/138
Sana17.07.2022
Hajmi2,79 Mb.
#813094
TuriУчебник
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   138
Bog'liq
Аудит дарслик 2009

ГЛОССАРИЙ

Асосий воситалар - корхона томонидан узоқ муддат давомида хўжалик фаолиятини юритишда маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш жараёнида ёхуд маъмурий ва ижтимоий-маданий вазифаларни амалга ошириш мақсадида фойдаланиш учун тутиб туриладиган моддий активлар;


Амортизацияланадиган қиймат - молиявий ҳисоботларда фараз қилинаётган (баҳоланган) тугатиш қийматини чегирган ҳолда кўрсатилган активнинг бошланғич (тиклаш) қиймати суммаси;
Амортизация - фойдали хизмат муддати мобайнида активнинг амортизацияланадиган қийматини асосий воситаларнинг вазифасидан келиб чиққан ҳолда маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига ёки давр харажатларига мунтазам тақсимлаш ва ўтказиш кўринишида эскиришнинг қиймат ифодаси;
Фойдали хизмат муддати - корхона активдан фойдаланадиган вақт даври ёки корхона ушбу активдан фойдаланишдан олишни мўлжаллаётган маҳсулот (ишлар ва хизматлар) миқдори;
Бошланғич қиймат - тўланган ва қопланмайдиган солиқларни (йиғимларни), шунингдек активни ундан мўлжал бўйича фойдаланиш учун ишчи ҳолатига келтириш билан бевосита боғлиқ бўлган етказиб бериш ва монтаж қилиш, ўрнатиш, ишга тушириш ва исталган бошқа харажатларни ҳисобга олган ҳолда, асосий воситаларни тиклаш (қуриш ва қуриб битказиш) ёки харид қилиш бўйича ҳақиқатда қилинган харажатларнинг қиймати;
Жорий қиймат - маълум санадаги амал қилаётган бозор нархлари бўйича асосий воситаларнинг қиймати ёки хабардор қилинган, битимни амалга оширишни хоҳловчи, мустақил тарафлар ўртасида битимни амалга оширишда активни сотиб олиш ёки мажбуриятларни бажариш учун етарли бўлган сумма;
Қолдиқ (баланс) қиймат - жамланган амортизация суммасини чегирган ҳолда асосий воситаларнинг бошланғич (тиклаш) қиймати;
Тугатиш қиймати - асосий воситаларнинг чиқиб кетиши бўйича кутилаётган харажатларни чегирган ҳолда кутилаётган фойдали хизмат муддати охирида асосий воситаларни тугатиш чоғида олинадиган активларнинг фараз қилинаётган суммаси.
Асосий воситаларнинг инвентарь объекти сифатида барча қурилмалари ва анжомларига эга бўлган объект ёки муайян мустақил вазифаларни бажариш учун мўлжалланган алоҳида конструктив асосдаги буюм ёхуд бутун бир яхлитликни ифодаловчи ва муайян вазифаларни бажариш учун мўлжалланган конструктив жамланган буюмларнинг алоҳида мажмуи тан олинади.
Асосий воситаларни қайта баҳолаш - асосий воситалар объектларининг тиклаш қийматини ҳозирги бозор нархлари даражасига мослаш мақсадида уларни вақти-вақти билан аниқлаштиришдир. Асосий воситалар қайта баҳолаш натижасида ҳисоб ва ҳисоботда жорий қиймат бўйича акс эттирилади.
Асосий воситалар объекти бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблаш мазкур объект асосий воситалар таркибига қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг дастлабки санасидан бошланади ҳамда мазкур объектнинг амортизацияланадиган қиймати тўлиқ сўндирилгунга қадар ёхуд бу объектни балансдан ҳисобдан чиқарилгунча амалга оширилади.
Жорий таъмирлаш - асосий воситалар объектини ишчи ҳолатида сақлаб туриш мақсадида амалга ошириладиган таъмирлашдир.
Ўртача таъмирлашда таъмирланаётган агрегатни қисман ажратиш ва деталларнинг қисмларини тиклаш ёки алмаштириш амалга оширилади.
Ускуналар ва транспорт воситаларини капитал таъмирлаш - агрегатни тўлиқ ажратиб йиғиш амалга ошириладиган таъмирлашдир, базавий ва корпус деталлари ва узелларини таъмирлаш, барча эскирган деталлар ва узелларни алмаштириш ёки тиклаш ҳамда агрегатни йиғиш, созлаш ва синаб кўришдир. Бинолар ва иншоотларни капитал таъмирлаш - базавий ва корпус деталлари ва узелларини таъмирлаш, барча эскирган конструкцияларнинг деталлари ва узелларини алмаштириш ёки тиклаш амалга ошириладиган таъмирлашдир.
Асосий воситаларнинг ҳақиқатда мавжудлигини аниқлаш ва уларнинг бутлигини назорат қилиш мақсадида корхоналар томонидан вақти-вақти билан, бироқ икки йилда камида бир марта асосий воситаларни инвентаризация ўтказилади, кутубхона фондларини эса беш йилда бир марта инвентарланади.
Узоқ муддатли ижара ижарага берувчи ижарачига ғақ эвазига мол-мулкни 12 ойдан кўп муддатга эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш қуқуқини берадиган келишув.
Қисқа муддатли ижара ижарага берувчи ижарачига қақ эвазига мол-мулкни 12 ойдан кам муддатга эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш ғуқуқини берадиган келишув.
Иккиламчи ижара (иккиламчи лизинг) ижарачи (лизингга олувчи) ижарага берувчи (лизингга берувчи) нинг розилиги билан, ижарага берувчи (лизингга берувчи) нинг олдида ижара (лизинг) шартномаси юзасидан жавобгарликни сақлаган ҳолда ижарага олинган мулкни (лизинг объектини) бошқа шахсга иккиламчи ижара (иккиламчи лизинг) га топширадиган шартнома муносабати.
Ижара (лизинг) объектлари истеъмол қилинмайдиган ғар қандай буюмлар (ашёлар), шу жумладан корхоналар, мулкий комплекслар, алоғида бинолар, иншоотлар, ускуналар, транспорт воситалари ҳамда бошқа кўчар ва кўчмас мулк (муомаладан чиқарилган ёки муомалада бўлиши чекланган бошқа мол-мулклар бундан мустасно).
Лизинг тўловлари лизингга берувчининг лизинг объектини сотиб олиш учун қилган харажатларининг ҳаммаси ёки кўп қисмини, шунингдек лизинг объектини етказиб бериш ва белгиланган мақсадда фойдаланиш учун уни яроқли ғолга келтириш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатларини лизингга олувчи томонидан қопланиши ҳамда лизингга берувчининг даромадидир.
Лизингга берувчининг даромади - лизинг тўловлари билан лизинг объектини сотиб олиш, уни етказиб бериш ва белгиланган мақсадда фойдаланиш учун яроқли ғолга келтириш харажатлари ўртасидаги фарқ сифатида аниқланадиган, лизингга берувчи томонидан лизинг операциясини амалга ошириш натижасида оладиган даромадидир.
Дисконтлаш - келажакда аниқ бир вақтда олиниши кутилаётган пул маблағларининг жорий эквивалентини аниқлаш.
Дисконт ставкаси вақтнинг ҳар хил пайтига тааллуқли бўлган пул суммаларини бир вақтга (пайтга) келтиришда фойдаланадиган ставка.
Номоддий активлар - корхона томонидан улардан ишлаб чиқариш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш ёки товарларни сотиш жараёнида фойдаланиш мақсадида ёхуд маъмурий ва бошқа функцияларни амалга ошириш учун узоқ муддат мобайнида тутиб туриладиган, моддий-ашёвий мазмунга эга бўлмаган мол-мулк объектлари.
Амортизация - фойдали хизмат муддати мобайнида номоддий активнинг амортизацияланадиган қийматини унинг вазифасидан келиб чиққан ҳолда маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига ёки давр харажатларига мунтазам тақсимлаш ва киритиш;
Амортизацияланадиган қиймат - тахмин қилинаётган (баҳоланган) тугатиш қийматини чегирган ҳолда активнинг бошланғич (тиклаш) қиймати суммаси;
Фойдали хизмат муддати - корхона томонидан активдан фойдаланиш кўзда тутилган давр ёки корхона ушбу активдан фойдаланишдан олишни мўлжаллаётган маҳсулот (ишлар ва хизматлар) миқдори;
Бошланғич қиймат - номоддий активларни яратиш (ишлаб чиқиш) ёки сотиб олиш бўйича ҳақиқатда амалга оширилган харажатлар қиймати (пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентларининг суммаси ёхуд бошқа тўловларнинг жорий қиймати), шу жумладан тўланган ва қопланмайдиган солиқлар (йиғимлар), шунингдек активни ундан мақсадга кўра фойдаланиш учун ишга яроқли ҳолатга келтириш билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа харажатлар қиймати;
Тугатиш қиймати - номоддий активнинг чиқиб кетиши бўйича кутилаётган харажатларни чегирган ҳолда унинг фойдали хизмат муддати охирида активни тугатиш чоғида олиниши кутилаётган, активнинг тахмин қилинаётган (баҳоланган) суммаси.
Жорий қиймат - маълум санадаги амал қилаётган бозор нархлари бўйича номоддий активларнинг қиймати ёки хабардор қилинган, битимни амалга оширишни хоҳловчи, бир-биридан мустақил тарафлар ўртасида битимни амалга оширишда активни сотиб олиш ёки мажбуриятларни бажариш учун етарли бўлган сумма;
Қолдиқ (баланс) қиймат – номоддий актив молиявий ҳисобот (бухгалтерия баланси)да акс эттириладиган, бошланғич (тиклаш) қиймати ва жамланган амортизация суммаси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланадиган миқдор;
Фаол бозор - олди-сотди объектлари бир турда (бир хил) бўлган ва ҳар қандай вақтда битимни амалга оширишни хоҳловчи манфаатдор сотувчи ва харидорларни топиш мумкин бўлган, шунингдек нархлар ҳақидаги маълумотлар ошкор (ҳаммабоп) бўлган бозор;
Мутлақ ҳуқуқ - бу фақатгина ҳуқуқ эгаси томонидан ёки унинг розилиги билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда учинчи шахсга берилиши мумкин бўлган мулкий ҳуқуқ.
Ҳисоб – китоб операциялари – корхона томонидан ёки корхона иштирокида ҳисоб (молия) йили давомида содир этилган операциялар натижасида юзага келган дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг сўндирилиши.
Дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг ҳақиқий қиймати – корхонанинг жами дебиторлик (кредиторлик) қарзларининг фақатгина сўндирилиши мумкин бўлган қисми.
Ички назорат тизими бўйича саволнома – мижоз корхона ички назорат тизими сифатини текшириш ва баҳолаш мақсадида тузилган махсус ишчи қоғоз.
Ҳисоб – китоб операцияларида назорат риски – ҳисоб китоб операцияларига нисбатан ички назорат рискининг мавжуд бўлиши, аммо бу тизимнинг сифатсизлиги сабаб бухгалтерия тизимида ҳисоб китоб операцияларининг нотўғри акс эттирилган бўлиш хавфи.
Ишчи қоғозларни кодлаштириш – аудит текшируви жараёнида тузилган барча ишчи қоғозларни аудиторлик фирмасида қабул қилинган рақамлаштириш тизими асосида жорий ва доимий файлларда архивлаш.

Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish