А у д и т тошкент 2008 «Аудит» (дарслик). Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, 2008 й. Муаллифлар жамоаси



Download 2,79 Mb.
bet2/138
Sana17.07.2022
Hajmi2,79 Mb.
#813094
TuriУчебник
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   138
Bog'liq
Аудит дарслик 2009

Ответственные редакторы:
М.М. Тулаходжаева,
Доктор экономических наук, профессор;
Ш.И. Илхамов,
Кандидат экономических наук, доцент
Рецензенты:
Холбеков Р. – доктор экономических наук, доцент.
Жураев О.Н. – кандидат экономических наук, доцент.
© Ташкентский Государственный экономический университет, 2008.

Аudit. The textbook. Tashkent State university of economics. 2008.




The textbook is prepared according to the requirements by the State educational standard and assumes the students training methodology and technique аudit of financial and economic activity of the managing subject.
The textbook is intended for the students on specialities 5340900 "Accounting and audit". Besides the given textbook is also usefil for post graduates, competitors, auditors, accontants, students of preparation and retraining the auditors.


Responsible editors:
М.М. Тulakhodjaeva,
Under the general edition of the doctor of Economic Sciences,
the professor;
Sh.I. Ilkhamov,
candidate of Economic Sciences, docent.


The reviewers:
Xolbekov R. - doctor of Economic Sciences, docent.
Juraev O.N. - candidate of Economic Sciences, docent.
© Tashkent State university of economics. 2008.

КИРИШ


Республикамизда бозор иқтисодиётига ўтиш тамойиллари ва унинг кейинги босқичларида устувор йўналишларнинг белгиланиши, айниқса ижтимоий-сиёсий ҳаётни, жумладан, иқтисодиётни эркинлаштириш, мулкдорлар синфини ташкил қилишдан келиб чиққан ҳолда бир қанча соҳаларни, жумладан аудит тизимини ҳам ислоҳ қилишни тақозо этмоқда.


Хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботи юзасидан хулоса беришда аудиторлар ўзларининг шахсий, ҳаққоний ва мутахассислиги бўйича юқори даражадаги билимларига таянишлари лозим, зеро аудиторлар томонидан хўжалик субъектининг молиявий ҳисоботлари тўғрисида берилган беғараз хулосадан мулк эгалари, инвесторлар, кредиторлар, банклар акцияларни сотиб олишда ва сотишда, кредитлар ва қарзлар бериш тўғрисида қарорлар қабул қилишда фойдаланадилар.
Маълумки, сўнги йилларда аудиторлик фаолиятини шакллантириш ва ривожлантириш бўйича қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорига мувофиқ, 2000 йил 26 майда янги таҳрирдаги «Аудиторлик фаолияти тўғрисида» ги Қонун қабул қилинди. Ушбу қонунни амалга ошириш, аудиторлик хулосалари солиқ ва бошқа назорат органлари томонидан ҳисобга олинишини таъминлаш мақсадида 2000 йил 22 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 365-сонли «Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш ва аудиторлик текширишларининг аҳамиятини ошириш тўғpисида» ги қарори ва бошқа қатор меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди, Аудиторлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи учун аттестация ўтказиш ва аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тартиблари белгиланди. 20 дан ортиқ аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари ишлаб чиқилди. Шунингдек, 2000 йил 7 августда Ўзбекистон ҳудудида фаолият кўрсатаётган аудиторлар ва аудиторлик ташкилотларини ихтиёрий равишда бирлаштирувчи мустақил жамоат ташкилоти - Ўзбекистон аудиторлар палатаси ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси «Аудиторлик фаолияти тўғрисида» ги Қонунининг 10-бандида қайд этилган субъектлар ва ташкилотлар таркибига кирадиган хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек, кредиторлар, мол етказиб берувчилар, акциядорлар ва бошқа инвесторлар олдида маълум иқтисодий ишончга эга бўлишни истаган хўжалик юритувчи субъектлар ўз молиявий ҳисоботини аудиторлик текширувидан ўтказишлари шарт қилиб қўйилди.
Дарслик хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида содир бўладиган молиявий-хўжалик муомалаларини аудитдан ўтказишнинг услубий жиҳатларини ўз ичига олади. Жумладан, аудитнинг предмети ва усуллари, аудиторлик текширувини ташкил этиш, асосий воситалар ва номоддий активлар аудити, молиявий инвестициялар аудити, пул маблағлари аудити, ҳисоб-китоблар аудити, товар-моддий заҳиралари аудити, субъектнинг устав, қўшилган, заҳира капиталлари ва бошқа муомалаларни аудит услубияти баён этилган. Шунингдек, дарсликда молиявий ҳисобот бўйича аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосасини тайёрлаш тартиби келтирилган.
Дарсликни тайёрлашда бухгалтерия ҳисоби ва аудиторлик фаолиятига оид меъёрий ҳужжатлардан, шу соҳа бўйича МДҲ давлатлари ва республикамиз иқтисодчи олимларининг ўқув-услубий, назарий ва амалий қўлланмаларидан кенг фойдаланилди.
Дарслик, асосан 5340900 «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит» йўналиши талабалари учун мўлжалланган. Шунингдек, ундан 5340600 «Молия», 5340700 «Банк иши», 5340800 «Солиқлар ва солиққа тортиш», 5340100 «Иқтисодиёт», 5340200 «Менежмент», 5340300 «Маркетинг» йўналишларида таълим олаётган талабалар ўқув режасидаги «Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит» фанини ўзлаштиришда фойдаланишлари мумкин.
Дарслик албатта, баъзи бир камчиликлардан холи эмас. Шунинг учун, матнда учраган камчилик, фикр-мулоҳаза ва таклифларни лутфан қабул қиламиз ҳамда Сизларга олдиндан миннатдорчилик билдирамиз.

Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish