5.8.Хўжалик жиҳозлари ва инвентарлари ҳисобининг хусусиятлари.
1080 "Инвентар ва хўжалик жиҳозлари" счётида корхонанинг айланма маблағлари таркибига кирадиган инвентарлар, асбоблар, хўжалик жиҳозлари ва бошқа меҳнат воситаларининг (кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар) мавжудлиги ва ҳаракати ҳисобга олинади.
Ушбу счётда қуйидаги мезонлардан бирига жавоб берадиган мулк ҳисобга олинади:
а) хизмат қилиш муддати бир йилдан ортиқ бўлмаган;
б) хизмат қилиш муддатидан қатъи назар бир бирлиги (комплекти)нинг қиймати (сотиб олиш вақтида) Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг эллик баробаригача бўлган буюмлар. Раҳбар ҳисобот йилида буюмларнинг инвентар ва хўжалик жиҳозлари таркибида ҳисобга олиниши учун қийматининг паст чегарасини белгилаш ҳуқуқига эга.
Мол-мулк инвентарь ва хўжалик анжомлари таркибига киритилиши учун қуйидаги мезонларга жавоб бериши лозим:
хизмат муддати бир йилдан ошмаган;
хизмат муддатидан қатъи назар бир бирлик (комплект) учун Ўзбекистон Республикасида белгиланган (харид қилиш пайтида) энг кам иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда қийматга эга бўлган буюмлар. Раҳбар ҳисобот йилида уларни инвентарь ва хўжалик анжомлари таркибида ҳисобга олиш учун буюмлар қийматининг камроқ чегарасини белгилашга ҳақли.
Хизмат муддати ва қийматидан қатъи назар инвентарь ва хўжалик анжомлари таркибига қуйидагилар киритилади:
махсус асбоб-ускуналар ва мосламалар (муайян буюмларни туркумли ва оммавий ишлаб чиқариш ёки якка тартибдаги буюртмани тайёрлаш учун мўлжалланган, мақсадли асбоб ва мосламалар);
махсус ва санитария кийими, махсус пойабзал;
кўрпа-тўшаклар;
ёзув-чизув анжомлари (калькуляторлар, стол устига қўйиладиган асбоблар ва ҳоказолар);
ошхона инвентари, шунингдек дастурхон ва сочиқлар;
барпо этиш харажатлари қурилиш-монтаж ишларининг таннархига киритиладиган вақтинчалик (титулсиз) иншоотлар, мосламалар ва қурилмалар;
фойдаланиш муддати бир йилдан ошмайдиган алмаштириладиган ускуналар;
овлаш қуроллари ва ҳоказо.
Корхона уларнинг вазифаси ва молия-хўжалик фаолиятидаги ўрнига боғлиқ ҳолда инвентарь, асбоблар ва хўжалик анжомларини ҳисобга олиш учун счётларни мустақил очиш ҳуқуқига эга. Топшириш пайтида инвентарь ва хўжалик анжомларининг қиймати тўлалигича ишлаб чиқариш ёки давр харажатларига киритилади.
Корхоналар мустақил равишда инвентарлар, асбоблар ва хўжалик жиҳозларни ҳисобга олувчи счётларни уларнинг молиявий-хўжалик фаолиятидаги ўрни ва ролига қараб очишлари мумкин.
Уларнинг қиймати фойдаланишга берилган вақтда ишлаб чиқариш ёки давр харажатларига тўлиқ қўшилади. Фойдаланишдаги инвентар ва хўжалик жиҳозларининг сақланишини таъминлаш мақсадида кейинчалик уларнинг ҳисоби балансдан ташқари 014 "Фойдаланишдаги инвентар ва хўжалик жиҳозлари" счётида цех, омбор ва алоҳида фойдаланувчилар бўйича юритилади.
Инвентар ва хўжалик жиҳозлари кейинчалик фойдаланишга яроқсиз холга келган ҳолларда уларни балансдан ташқари счётдан ҳисобдан чиқариш белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳисобдан чиқариш далолатномасига асосан амалга оширилади.
Махсус асбоб-ускуналар, мосламалар, махсус кийимлар қиймати ва хизмат қилиш муддатидан қатъий назар арзон баҳоли инвентар ва хўжалик жиҳозлари киради. Инвентар ва хўжалик жиҳозларининг синтетик ҳисоби шу номдаги 1080-счётда юритилади.
Омбордан фойдаланишга берилган шундай буюмларнинг бошланғич қийматига қуйидагича бухгалтерия проводкаси тузилади:
Д-т- 2010,2310,2510 - Ишлаб чиқариш харажатлари счётлари.
К-т- 1080- Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари.