A team of politicians


Наполеон урушлари даврида халқаро муносабатлар ва дипломатия



Download 0,8 Mb.
bet62/111
Sana25.02.2022
Hajmi0,8 Mb.
#286928
TuriДиплом
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   111
Bog'liq
YAKUNIY 2

58. Наполеон урушлари даврида халқаро муносабатлар ва дипломатия.
Наполеон Бонапарт (1769–1821) Корсика оролида камбағаллашган дворян оиласида дунёга келди. Бонапартлар оиласида 8 фарзанд бўлиб, улар 5 ўғил ва 3 қиз – Жозеф, Наполеон, Люсьен, Элиза, Луи, Полина, Каролина ва Жеромдан иборат эди. Наполеон оилада иккинчи фарзанд бўлган, уни отаси ҳарбий билим юртига ўқишга берди. Наполеон билим юртини лейтенант унвони билан тугатиб, ҳарбий хизмат пиллапоясида жасурлиги, ишбилармонлиги, ўта билимдонлиги ва тиришқоқлиги туфайли шуҳрат қозонди ҳамда 24 ёшидаёқ генерал унвонига сазовар бўлди. Наполеон Австрия қўшинлари эгаллаб турган Шимолий Италияга юришга тайёрланаётган армияга қўмондон этиб тайинланди. Бонапарт армияси Шимолий Италияга бостириб кириб, Австрия қўшинларини тормор этди. 1797 йилда Наполеон Австрияни таслим бўлиш сулҳини имзолашга ва Франциянинг ғалабасини тан олишга мажбур этди. Шундан сўнг Италия Францияга қарам бўлган бир неча кичик республикаларга бўлиниб кетди. 1798 йилнинг май ойида Наполеон 30 мингдан ортиқ кишилик армия билан 350 та кемада Мисрга йўл олди. Қуруқликда француз қўшинлари Миср отлиқ армияси устидан ғалаба қозондилар. Аммо тезда инглиз флоти Миср соҳилларига етиб келиб, француз кемаларини ёндириб юборди. Наполеон қўшинлари Франциядан ажратиб қўйилиб, ҳалокатга маҳкум этилди. Сурияга қилинган ҳужум араблар билан турк қўшинларининг қаттиқ қаршилигига дуч келди. Шу пайтнинг ўзида А. Суворов қўмондонлигидаги рус армияси Шимолий Италияда француз қўшинларини мағлубиятга учратди. Наполеон ўз армиясини ташлаб, пойтахт – Парижга шошилди; у ҳокимият учун курашда асосий даъвогарлардан бири эди. Наполеон Францияга қайтган пайтда мамлакатда вазият оғир эди. Директория ўз обрўсини йўқотиб, кўпчилик Наполеон Бонапарт шахсида ўз нажоткорини излаётган эди. У армия ва халқ ўртасида катта обрўга эга эди. Наполеон Францияга қайтиб келгач, орадан бир ой ўтар-ўтмас, 1799 йилнинг 9 ноябрида Директория аъзоларининг истеъфо беришларига эришди. Эртаси куни ўз укаси, депутат Люсьен Бонапарт ёрдамида садоқатли қўшинлари билан қонун чиқарувчи корпусни қуршаб олди. Депутатларга ҳокимиятни Наполеон бошчилигидаги уч консулга топшириш тўғрисидаги талаб тақдим этилди. Тез орада янги Конституция лойиҳаси ишлаб чиқилди ва консуллар ичида Наполеон кенг ваколатларга эга бўлиб, у 10 йиллик муддат давомида шу лавозимни эгаллаб туриши керак эди.
1804 йилда Сенат Наполеон Бонапартни Наполеон I номи билан Франция императори деб эълон қилди, мамлакатда монархия тизими қайтадан тикланди. Бироқ мазкур монархия феодаллар, дворянлар, руҳонийларга эмас, балки тобора ривожланиб келаётган ўрта табақалар, банкирлар, зодагонлар, армия ва амалдорларга таянувчи ҳарбий бюрократик монархия эди. Мулк, оила, савдо тўғрисидаги қонунларнинг мажмуалари, жиноят кодекси тузиб чиқилди. “Наполеон кодекси” деб ном олган “Фуқаролик кодекси” уларнинг энг муҳими эди. Ҳар қандай миқдордаги хусусий мулкка эга бўлиш ҳуқуқини мустаҳкамлаб бериш бу кодекснинг асосий вазифаси бўлди. Наполеон орқа-ўнгига қарамай ҳаракат қилиб, Европада янги-янги ерларни босиб олаверди. Унинг фармонига биноан, Пьемонт ва Генуя Францияга қўшиб олинди. Бонапарт Англияга десант тушириш режасини тузди, бунда у туманли об-ҳавога ва Испаниянинг ёрдамига умид қилди. Аммо Англия билан бирга Австрия ва Россия Наполеонга қарши чиқдилар. Наполеон Англияга десант туширишни тўхтатиб, ўз қўшинлари билан Рейндан ўтиб, генерал Мак бошчилигидаги Австрия армиясини Ульм шаҳрида қуршаб олди. Австрия қўшинлари жангсиз таслим бўлдилар. Аммо Трафальгар бурни яқинида 1805 йил октябрь ойида Франция ва Испаниянинг деярли барча кемаларини инглиз эскадраси ёндириб, ғарқ қилиб юборди. Эскадрага қўмондонлик қилаётган истеъдодли инглиз адмирали Нельсон шу денгиз жангида қаттиқ яраланди. Унга ғалаба нашидасини суриш насиб этмади: у тезда вафот этди. Аммо француз армияси қуруқликда катта муваффақиятларни қўлга киритди, 1805 йил 2 декабрда Наполеон Аустерлиц ёнида Австрия ва Россия армиялари устидан ҳал қилувчи ғалаба қозонди. Биринчи империя (1804–1814) тузуми ўн йил давомида Францияда ҳукмронлик қилди. Шу давр мобайнида Европанинг турли бурчакларида Наполеон ҳарбий санъат нуқтаи назаридан ажойиб ғалабаларни қўлга киритди. Ҳатто, биргина унинг номини эслаш ёки тилга олиш Европа монархларини ва уларнинг атрофидаги зодагонларни даҳшатга солар эди. Ульм, Аустерлиц, Иена, Эйлау, Фридланд, Ваграм – бу жойларда Наполеон қўшинлари юксак маҳорат билан ўз душманлари устидан қатор ғалабаларни қўлга киритдилар. Бу ғалабаларни таъминлашда жонбозлик кўрсатган, француз армиясига қўмондонлик қилган, ҳарбий режаларни ишлаб чиққан, қўшинни руҳлантирган шахс ҳам Наполеоннинг ўзи эди. Англиянинг Наполеон Франциясига қарши ишлатган яна бир қуроли – бу тарғибот эди. Франция ва, айниқса, Наполеон шахсига қарши турли бўҳтонга тўла адабиётлар Англияда француз тилида нашр этилар ва Франция ҳудудида халқ ўртасида тарқатилар эди. Бу адабиётлар мақола, памфлет, варақа, карикатура шаклида бўлиб, ёлғон бўлса-да, французларга салбий таъсир кўрсатар эди. Англиядан Франция ҳудудига тарқатилган сохта хотиралар ҳам қуруқ ёлғон ва туҳматдан иборат бўлиб, асосан, Наполеон шахсига тегувчи уйдирмалар эди. Шундай қилиб, ташқи сиёсатда Наполеон I Европада Франция ҳукмронлигини ўрнатиш учун урушлар олиб борди. 1810–1811 йилларда бошланган бу урушлар француз аскарлари ва ҳукмрон доираларнинг тинка-мадорини қуритди. Наполеон I урушлари узил-кесил босқинчилик урушларига айланди. Наполеоннинг 1812 йили Россиядаги уруши Биринчи империя армиясини ҳалокатга олиб келди. Наполеон I 1812 йил 7 сентябрда бўлган Бородино жангидан сўнг Москвани қўлга киритган бўлса-да, Россияни таслим бўлишга мажбур қила олмади. Наполеон I янги қўшин тўплаш учун Россияда қўшинларини ташлаб Францияга жўнаб кетди. Инглиз қўшинлари Наполеон армиясини Испаниядан ҳайдаб чиқардилар. 1813 йил октябрь ойида Лейпциг яқинида иттифоқчиларнинг 300 минг кишилик қўшини уч кунлик жангда Наполеон қўшинларини тор-мор қилди. 1814 йилда иттифоқчиларнинг қўшинлари Парижни ишғол қилдилар. Наполеон тахтдан воз кечди ва Италия соҳили яқинидаги Эльба оролига сургун қилинди.



Download 0,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish