92
7-боб. Хорижий инвесторлар учун Ўзбекистон иқтисодиѐтини
жалб қилувчанлигини оширишнинг асосий йўналишлари
7.1.Хорижий инвестицияларни мамлакат иқтисодиѐтига жалб қилиш учун
амалга оширилаѐтган ишлар
Халқаро молия институтлари билан ҳамкорликнинг
мунтазам равишда
кенгайтириб борилиши, узоқ муддатли инвестициявий қарзларнинг ва
тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг жалб этилиши Ўзбекистондаги
Инқирозга қарши чоралар дастурида етакчи ўрин тутади. Ўзбекистон
Республикаси Президентининг қарори билан 2009 йилнинг 12 мартида
тасдиқланган дастур доирасидаги инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш
учун халқаро
молиявий ташкилотлар, икки томонлама шартномалар ва етакчи
хорижий компанияларнинг кредитлари ва инвестицияларни жалб этиш кўзда
тутилган эди. Ҳозирги кунда умумий қиймати 19 миллиард доллардан ортиқроқ
бўлган 80 дан зиѐд лойиҳаларни инвестициялаш ва молиялаш бўйича аниқ
манбалар белгиланиб, хорижий шериклар билан шартномалар имзоланди.
Узлуксиз макроиқтисодий барқарорлик, иқтисодий ўсишнинг юксак
суръатларини
таъминлаш, тузилмавий ўзгаришларни изчил амалга ошириб
бориш, шунингдек, иқтисодиѐтни ҳамда
унинг таянч ва ижтимоий
инфратузилмаларини босқичма-босқич модернизациялаштириб боришни
таъминлашга қаратилган Ўзбекистон иқтисодий стратегияси халқаро молиявий
институтлар билан ҳамкорлик кўламининг янада жадал ўсиб боришига замин
яратади.
Умуман
айтганда, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида
Ўзбекистон иқтисодиѐтининг муваффақиятли ва барқарор ривожланишининг
асосида чуқур ўйланган, Ўзбекистонга хос ҳусусиятлар тўла ҳисобга
олинган
иқтисодий ислоҳотларнинг ўзига хос ва ўзимизга мос модели мужассам. Ушбу
дастурнинг ўтган 18 йил мобайнида изчил амалга ошириб келиниши собиқ
"Марказ»га ҳар томонлама боғланиб қолган аграр, паст технологияли ва
самарасиз иқтисодий тузилманинг диверсификациялашган, жаҳон
бозорига
рақобатбардош, кенг даражада хилма-хил тайѐр маҳсулотлар билан чиқаѐтган,
узлуксиз юқори суръатлардаги иқтисодий юксалишга мойил, жиддий расмий
омиллар ва бенуқсон
кредит тарихига эга
бўлган замонавий иқтисодиѐтга
айланишини таъминлайди.
Бу, ўз навбатида, инқирознинг нафақат салбий оқибатларини юмшатишга,
балки Ўзбекистон иқтисодиѐтини янада кучли ва бардошли иқтисодиѐтга
айлантиришга қаратилган инқирозга қарши чораларнинг кенг миқѐсли
комплекс дастурини ишлаб чиқиш ҳамда уни тезроқ амалга ошириш имконини
берди. Бунда эса энг ҳал қилувчи вазифа - хорижий инвестициялар ва узоқ
муддатли инвестициявий кредитларни жалб этиш эвазига иқтисодиѐтнинг
ишлаб чиқариш асосини тубдан модернизациялаш, уни техник ва технологик
жиҳатдан қайта жиҳозлашдан иборат.
Маълумки, молиявий мақсадларни мамлакатимиз иқтисодиѐтига жалб
этиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш юқори ликвидли
93
рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш, иқтисодиѐтнинг реал
секторини жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг салбий таъсиридан ҳимоя
қилиш имконини беради. Мазкур мақсадларни амалга ошириш учун ўтган 2009
йилда Президентимиз қарорлари асосида
республикада инфратузилмани
ривожлантиришга қаратилган бир қанча қарор ва дастурлар қабул қилиниб,
ҳаѐтга кенг татбиқ этилди.
Do'stlaringiz bilan baham: