88
Б. Ф. Ломов фаолиятни
таҳлил этишнинг умумий психологияда қабул қилинган схемасини
кўриб чиқиб, бу фаолиятни бажарувчи шахснинг бошқа шахслар билан ҳамкорлиги бошқача
қурилиши зарурлигини таъкидлаб ўтади. Якка шахс фаолиятининг психологик таҳлили фаолият
субъектининг бошқа одамлар билан алоқасини мавҳумлаштиради. Лекин бу мавҳумлаштириш
ниҳоятда муҳимлигидан қатъи назар, ўрганилаётган ҳодисаларни бир томонлама ёритиш имконини
беради.
Ўқитувчи ва ўқувчининг ҳамкорликдаги фаолиятига доир тадқиқотларда, асосий эътибор
ўзаро муносабатнинг ривожланишини ўрганишга қаратилган, ўқитишни гуруҳли ташкил қилиш
жараёни баён қилинган.
А. В. Петровский жамоадаги шахслараро муносабатлар фаолиятдан келиб чиқишини ўрганиб,
таълим жараёнида ўқитувчининг ўқувчилар билан ҳамкорлигини ташкил қилиш фақат уларнинг
мулоқотга эҳтиёжини қондириш воситаси эмас, балки ўқув материалини ўзлаштиришнинг ҳам
воситаси эканлигини таъкидлаган эди.
Бу муаммога бошқачароқ ёндашган А. А. Бодалев ўқитувчи билан ўқувчининг муносабати
уларнинг самарали, ҳамкорлигини вужудга келтириш учун қулайлик яратиши зарур деб ҳисоблайди.
Бунинг учун ўқитувчилар ўқувчиларнинг шахс сифатидаги хусусиятларини, мақсад ва эҳтиёжларини
ҳисобга олишлари шартдир.
Юқоридаги фикрларга қарамай, ўзлаштиришнинг турли босқичларида ўқитувчи билан
ўқувчиларнинг турли ҳамкорлиги қандай уюштирилиши масаласи ҳал бўлган эмас. Бинобарин,
ўқитувчида ўқув фаолиятини ҳамкорлик асосида ташкил қилиш кўникмалари йўқлиги қатор
муаммоларни келтириб чиқармоқда.
Ҳамкорликдаги маҳсулдор фаолиятни психологик жиҳатдан ўрганишни В. Я. Ляудис
бошчилигидаги психологлар гуруҳи амалга оширди. Унинг асосий мақсади янги психик
фазилатларнинг шаклланишида ўқитувчи билан талаба ҳамкорлигининг ролини ифодалаш эди.
Ушбу назарияга биноан ўқув фаолиятининг шаклланиши фан асосларини ўзлаштиришнинг негизи
эмас, балки шахснинг ижтимоий-маданий қадриятларини эгаллаш жараёнидир. Мазкур назария
асосида ўқув вазиятини талаба шахсининг ривожланишидаги «яқин камолот зонаси»нигина эмас,
балки «перцептив ривожланиш зонаси»ни ҳам яратадиган йўсинда, лойиҳалаш мумкин.
В. Я. Ляудис ўқув вазияти таркибидаги 4 та ўзгарувчан ҳолатни кўрсатади: а) ташкилий ўқув
жараёнининг мазмуни (унинг хусусияти, ўқувчи ўзлаштирадиган фаолият дастури, эгалланадиган
билиш фаолиятининг турлари; б) таълим мазмуни ва ўқув фаолияти усулларини ўзлаштириш: бир
босқичдан бошқасига ўтиш тартиби, в) талаба билан ўқитувчининг ўзаро таъсири ва ҳамкорлик
системаси; г) таълимдаги ўзгарувчан омилларнинг ўзаро алоқасининг такомиллашуви.
Ўзаро ҳамкорликнинг муҳим омили ва талабаларнинг ўзаро муносабати хусусиятини
белгиловчи асос ўқитувчи билан талаба ҳамкорлигининг шаклларидир. Ҳамкорликдаги ўқув
фаолияти (ўқитувчи ва талаба муносабатларининг ва биргаликдаги хатти-ҳаракатларининг алоҳида
туридирки, у ўзлаштириш объектини, билиш фаолиятининг барча қисмларини қайта қуришни
таъминлайди.
Хамкорликдаги ўқув фаолиятининг мақсади ўзлаш-тириладиган фаолият ва биргаликдаги
ҳаракатлар, муносабат ва мулоқотнинг бошқариш механизмини яратишдир. Ҳамкорликдаги
фаолиятнинг маҳсули талабалар мустақил ҳолда илгари сурган янги ғоялар ва ўзлаштирилаётган
фаолиятнинг моҳиятига боғлиқ мақсадлар ва шерикликда шахс позициясини бошқариш
истакларининг юзага келишидир. Ҳамкорликдаги фаолият усули деганда ўқитувчи билан талабанинг
биргаликдаги хатти-ҳаракатларининг системасини тушуниш керак. Бундай хатти-ҳаракатлар
ўқитувчининг талабага кўрса тадиган ёрдамидан бошланади, талабаларнинг фаоллиги аста-секин ўса
бориб, бутунлай уларнинг ўзи бошқарадиган амалий ва ақлий ҳаракатига айланади, ўқитувчи билан
талаба ўртасида ги муносабат эса шериклик позицияси хусусиятига эга бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: