24
нигоҳини ўзига тортиб, мафтун қилиб, қўзғатувчи вазифасини бажариб, боланинг қидириш, мўлжал
олиш, чамалаш фаолиятини кучайтиришга хизмат қилади.
Француз психологи Анри Валлон гўдакда ижтмоий таъсирланиш ортиб боришини атрофлича
тадқиқ қилган олимдир. Унинг таъкидлашича, ярим ёшли болада бошқа одамлардан фарқли равишда
жавоб реакцияси (таъсири) ўзининг юқори босқичига кўтарилади. Бола олти ойлигида бошқа
кишларнинг имо-ишорасиз таъсирига жавоб бериши (таъсирланиши) 50 фоизни ташқил қилади, етти
ойлигида эса айнан шу реакция 20 фоизга камаяди, аммо имо-ишора орқали мулоқот 41 фоизга
ортади; етти-саккиз ойликда бошқа кишиларга талпиниш, табассум қилиш биринчи ярим
йилликдагидан тўрт марта кўпдир.
М. Ю. Кистяковская бир ёшгача болаларда катталар билан мулоқотга киришишнинг
мураккаблашиб боришини ўрганиб, болалар психологияси фани учун энг зарур материаллар
тўпланган ва уларни атрофлича изоҳлаган. Олиманинг фикрича, 3 ойликдн 6 ойликкача болада катта
ёшдаги одамлар билан танлаб муносабатда бўлиш вужудга келади. Уч ойли гўдак бегоналар
орасидаги туққан онасини ажрата олса, ярим ёшдан бошлаб эса бегоналар ичидаги қариндошларини
ҳам фарқлай билади. 3-4 ойлик гўдак унга юзланган, эркалатган, мулоқотга киришган ҳар қандай
одамга табассум қилади ёки эркаланади, 5-6 ойликда у муомала қилаётган нотаниш шахсга бир оз
тикилади, кейин ё кулимсирайди ёки ундан юзини ўгиради, ҳатто, қўрқиб йиғлаб юборади. Болада
ўзини парвариш қилаётган, боқаётган яқин кишиларга боғланиб қолиш содир бўлади. Ана шу
сабабли онаси ёки эгасини кўрсаёқ қийқириб қаршилайди, талпинади, қўл-оёғини ихтиёрсиз
типирчилатади. У ярим ёшга тўлганида атрофидаги яқин кишилар қатори қариндош-уруғларига,
ҳатто, қўни-қўшниларга ҳам боғланиб (ўрганиб) кўникиб қолади. Тахминан 8-9 ойлигидан катталар
билан дастлабки ўйин фаолиятини бошлайди.
Ўйин фаолиятидаги табассум, жонланиш, шодлик туйғулари аввал фақат катталар
иштирокида намоён бўлади, вақт ўтиши билан ўйиннинг ўзи болага қувонч бағишлайди. Гўдак бир
ёшга яқинлашган сари катталарнинг хатти-ҳаракатларини изчил кузатишдан ташқари, унда аста-
секин уларнинг фаолиятида иштирок этиш туйғуси, истаги пайдо бўлади, кейинчалик уларга кўмак
бериш иштиёғи туғилади. Натижада бола индивидуал фаолият туридан ҳамкорликдаги фаолиятга
ҳам ўта бошлайди. Маълумки, ҳамкорликдаги фаолият мулоқот кўлами кенгайтиришга ёрдам
беради.
Тадқиқотчилардан Н. Л. Фигурин ва М. П. Денисова гўдакнинг бир ёшгача давридаги психик
ўсишини ўрганганлар. Олинган маълумотларидан келиб чиқиб бир ёшгача кулги инсон чеҳраси ва
товушидан таъсирланиш асосида вужудга келишини таъкидлаганлар. Боланинг бошини буриб
қараши асосан инсоннинг товушига жавоб реакцияси тарзида намоён бўлса-да, у кейинчалик бошқа
товушлардан таъсирланишда ҳам кўринади.
Болада қўрқув ҳисси кишиларни таниш ва нотанишга, қариндош ва бегонага ажратиш,
ниқобни фарқлаш жараёнида вужудга келади. Шунинг учун ижтимоий тажриба ва кўникмаларни
ўзлаштиришда, бирор ҳолатни яққол акс эттиришда гўдак катталарга тақлид қилади. Тақлидчанлик
боланинг ижтимоийлашувига кенг имкониятлар яратади ва уни фаолиятининг янада
такомиллашувига туртки бўлади.
Юқоридаги тадқиқотчиларнинг фикрларини умумлаштирсак, қимматли умумпсихологик
фикрларни муайян тартибда, изчил жойлаштириш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: