Макроскопия маълумотларига кўра:
а) кексалик даврида миянинг оғирлиги 20–30 фоиз
енгиллашади: б) бир даврнинг ўзида мия билан калла суягининг ҳажми ўртасида диспропорция
кучаяди; в) кексайиш даврида мия бурмалари камаяди ва ариқчалари кенгаяди: кузатилади, булар
айниқса мия қобиғининг пешона қисмида яққол кўринади ва етук ёшдаги одамларга қараганда 3–4 та
йўл қисқаради; г) миянинг зичлиги ортади.
Микроскопиянинг натижаларига биноан:
1) нерв ҳужайраларининг умумий миқдори
камаяди, бу ўзгариш қобиғининг III-V зоналарида аниқ билинади; 2) Пуркинье ҳужайраларининг
миқдори кескин камаяди, ҳужайраларнинг йўқолиши етук кишиларга нисбатан 25 фоиз кўп бўлади;
3) нерв ҳужайралари ажинлашади: ядро эса нотўғри кўринишга эга бўла бошлайди; 4) нерв толалари
йўғонлашади; 5) хабар олиб борувчи йўлда миелин толаларининг миқдори озаяди.
Сенсор-перцептив функцияларнинг қариши.
Кўриш Функциясининг ёш даври
динамикасига бағишланган қатор тадқиқотлар мавжуд бўлиб, америкалик психолог Крук
тадқиқотининг маълумотларига қараганда, агар вақт ҳеч бир чекланмаса, кўрув стимулларини идрок
қилиш 20–50 ёшли одамларда бир текис, аниқ ва тўғри амалга ошиши мумкин. Мабодо вақт
чекланган бўлса, идрок қилинаётган жисм қисқа вақт намойиш қилинса, қўзғатувчинининг кучи
ўзгариб турса, ёшлар билан катталар ўртасида кескин фарқ вужудга келади. Оддий турмушда бу ҳол
жисмларга узоқ муддат термулиш имконияти ва сунъий ёруғликдан фойдаланиш кўрув идроки
пасайишининг олдини олади ва муваққат узилишни барҳам топтиради.
Бир гуруҳ психологларнинг уқтиришича, идрок функциясидаги ёш даврига боғлиқ
пасайишнинг асосий сабабларидан бири мия пўстининг гностик зонасидаги нейронлар миқдорининг
камайишидир. У. Майлс ва А. Уелфорд унинг пасайишини айтганлар.
Эшитиш.
Эшитиш қобилиятининг энг юқори даражасини 14-15 ёшларга тўғри келади, ундан
кейинги камолот даврларида бироз пасайиш юз беради. Кўпгина олимларнинг фикрича, инсон
ёшининг улғайиши билан эшитишнинг заифлашуви мўътадил ҳолат ҳисобланиб, организмнинг
биологик қариши билан узвий боғлиқ равишда кечади. Ишлаб чиқаришдаги кучли шовқин одамнинг
эшитиш қобилиятини ёмонлаштиради. Эшитиш уқувини йўқотиш эркакларда аёлларга қараганда
кўп учрайди.
Таъм билиш
сезгисида ҳам ёш улғайиши ва кексалик туфайли айрим ўзгаришлар вужудга
келади. Масалан нордон, ширин ва аччиқни сезиш 50 ёшгача кескин ўзгармасада, лекин ундан
кейинги ўсиш даврида маза сўрғичлари миқдорининг камайиши эвазига сезги чегараларининг
кенгайиши содир бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |