Жавоблар (% ҳисобида)
ҳа
йўқ
1
.
Ўқитувчилар
муносабатдан қониқаман.
. Репититорлар билан шуғулланишни
афзал кўраман.
. Ўқитувчи айтганига итоат этмаслик
билан
ўзаро
32,2
67,8
2
67,8
85,3
32,2
14,4
3
муносабатнинг бузилишига олиб келади.
Синфда эгаллаган мавқеимдан
қониқаман.
. Ўқитувчининг жавоби фақат ўқитувчи
томонидан баҳоланиши керак.
4
.
34,2
40,2
67,8
59,8
5
Ўқувчилар ва ўқитувчилари ўқувчи шахсини етарли тушунмаслиги, уни ҳурмат
қилмаслиги, ўқувчини алоҳида шахс деб эмас, балки бўйсуниши, итоат этиши шарт
бўлган шахс деб қабул қилишларида деб асослайдилар. Шунинг учун ҳам улар ўқувчи
шахсини ҳурмат қилувчи, унинг қизиқиш ва лаёқатларини ҳисобга олувчи, ўқувчиси
билан дўстона муносабатни ўрнатишга ҳаракат қилувчи репититорлар билан
шуғулланишни афзал кўришларини билдирадилар. Ўқитувчиларимиз кўпинча ўзлари
сезган ёки сезмаган ҳолда «қулоқли болаларни» ёқтирадилар, уларни бошқа болаларга
ўрнак қилиб кўрсатадилар, улар билан муносабатлари ҳам яхши бўлади. Лекин,
«қулоқли ўқувчилар» - қандай ўқувчилар? ёки «қулоқли ўқувчи»лардан келажакда ким
етишиб чиқади? Ана шу «қулокли ўқувчи»лар туфайли ўқитувчилар билан бузилган
муносабат қандай натижаларга олиб келади? Бу саволлар ўқитувчи бугун ўйлаши ва
бугун тўғри ечимни топиши зарур бўлган масалалардан. Демак, ҳар бир ўқитувчи ўз
ўқувчилари шахсини кўра олиши, аниклай олиши ҳамда ҳурмат қила олиши,
шунингдек, ўзининг ўқувчилари билан ўзаро муносабатини тўғри йўлга қўя олиш
зарур. Бу эса албатта, ўқитувчининг ўқувчиларга таълим-тарбия бериш ишидаги
муваффақиятини ошишида асос бўлади.
Илғор ўқитувчилар бугунги кунда ўқувчидаги ўзига хосликни чуқур билишга
ёрдам берувчи психодиагностик услубларнинг зарурлигини англаб етадилар. Лекин,
афсуски, ўқитувчилар билан ўтказиладиган анкета натижаларига кўра уларнинг 18%
игина ўқувчи шахсини ўрганишда ўз педагогик фаолиятларида айрим
психодиагностик
услублардан
фойдаланадилар.
Ўқитувчиларни
оддий
психодиагностик услублар билан қуроллантириш малака ошириш тизимида фаолият
кўрсатаётган психологларнинг вазифаларидандир. Малака ошириш институтларининг
фаолият кўрсатиши ўқитувчиларнинг психодиагностикани чуқурроқ англаб етишлари
ва ўз фаолиятларида фойдалана олишлари зарур билим ва малакалар билан
қуролланишлари учун ёрдам беради. Ўқувчида «ўқишга хоҳиш»ни юзага келтириш
ўқитувчи олдида турган асосий муаммолардандир. Ўқитувчи ўз маҳоратини оширган
ҳолда ўз диққатини ўқувчилар ўқув мотивларини аниқлашга, уларнинг билишга
нисбатан қизиқишлари шаклланишида ривожлантирувчи ижодий мотивларни
шакллантиришга қаратмоғи лозим. Шунингдек, ўқитувчи ўқувчилари билан бўладиган
муомала муносабатга алоҳида эътибор бериши, ҳамда ўқувчи шахсининг
ривожланишини (ўзлаштириш даражасидан қатъий назар). Бу борада асосий
масъулият мактаб маъмуриятига тушади, чунки, мактаб жамоаси ўртасида ташкил
этилган маънавий-психологик иқлим ўқувчилар жамоаси билан бўладиган муомала-
муносабатга ўз таъсирини ўтказади. Ўқув иши шундай ташкил этилиши керакки,
бунда ўқувчилар ҳар бир инсонга хос бўлган, бошқалардан бирон бир яхши томони
билан ажралиши; ўзини эркин, мустақил шахс сифатида ҳис қилиши, бошқалар
эътиборини қозониши, атрофдагилар томонидан етарли баҳо олишга нисбатан бўлган
эҳтиёжини қондириши лозим. Шунингдек, ўқувчи ўқитувчи учун ўқкитиш
объектигина бўлиб қолмасдан, балки фаолият субъекти ҳам бўлиши даркор. Бунда
ўқувчилар ўқкиётганларини, ўрганаётганликларини, ўқитувчи эса уларга ўқиш ва
ўрганишлари учун ёрдам бераётганини англасинлар.
Хулоса қилиб айтиб ўтиш мумкинки, ўқитувчиларга психологик малакаларини
ошириш ҳамда таълим-тарбия самарадорлигини ошириш учун ўзларида мавжуд
бўлган психологик муаммоларни аник билишлари ва бу муаммоларни ўз малака
ошириш дастурлари асосида ечишлари мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |