81
а
-
даврий равишда тозалаш;
б
- узлуксиз равишда тозалаш;
в
-
тишли гарнитураларни чархлаш;
г
- Ўтмас тиш (чапда) ва ўткир тиш
(ўнгда).
62 - расм. Пневматик тозаловчи асбоб схемаси.
Пневматик тозаловчи асбоб (62-расм) кенг тарқалган бўлиб, у
қуйидагича ишлайди. Икки сопло 1 ва 2 бош барабан ва ажратувчи
барабанлар сиртига жуда яқин (1,5 мм) ўрнатилган; улар эгилувчан енг
ѐрдамида вентиляторга борадиган труба билан боғланган; соплони
олиб юрувчи каретка
3
йўналтирувчи валик
4
да винт
5
ѐрдамида
сурилиб туради. Винтни ѐ тишли узатма ѐки
тасмали ва занжирли
узатма айлантиради. Каретка сопло билан бирга ажратувчи
барабаннинг узунасига ва унинг ясовчиларига параллел равишда
йўналтирувчи валик
4
бўйлаб харакат қилади. Шунда тозалагич бош
барабан ва ажратувчи барабан сиртларини бирданига тозалайди.
Асбоб махсус даста ѐрдамида юргизилади ва тўхтатилади. Асбоб
юргизиб юборилгандан кейин вентилятор юборадиган ҳаво сопло
ичига кириб, игналар орасида тўпланиб қолган калта толалар ҳамда
хас-чўпларни чиқаради ва труба орқали тўрли барабанга ҳайдайди.
Тарандилар тўрли барабан сиртида қолади, ҳаво эса тўрдан ўтиб,
вентиляторга боради ва чангни машинанинг ѐн каналлари орқали
чангни филтр тизимига олиб кетади.
82
Тишларнинг орасини бундай усулда тозалаш учун 1-1,5 мин вақт
кетади; тозалаш вақтида машинани таъминлаш тўхтатилади ва пилта
узиб қўйилади. Пневматик тозалаш усули қўлланилганда
тараш
цехидаги иш шароити яхшиланади, кам ишчи кучи талаб қилинади ва
машиналарнинг тўхтаб қолиши камаяди. Аммо бу усулда тозаланган
тишлар орасида баъзан калта толалар ва хас-чўплар қолади, шунинг
учун хафтада бир марта бош ва ажратувчи барабанларни игнали валик
ѐрдамида тозалаб туриш керак бўлади.
Тишли
сиртларни
чархлаш.
Тараш
жараѐнида
таровчи
органларнинг тишлари ўтмаслашиб қолади, натижада толаларни яхши
илаштириб кетолмайди ва яхши тарамайди (61-расм,
г).
Шунинг учун
устига жилвир қоғоз қопланган валикларни тараш машинасига
ўрнатиб, бош барабан ва ажратувчи
барабанларнинг тишларини
чархлаш тавсия қилинади (61-расм,
в).
Шляпкалар машинанинг жорий
таъмирлаш вақтида чархланади, бунинг учун уларни машинадан
ажратиб олиб, фабриканинг чархлаш устахонасига келтирилади.
Устахонада шляпкаларнинг игналари ўтмаслашиб қолган эластик
ленталари ўрнига янги игнали ленталар, қабул барабани устига эса
аррасимон тишли лента қопланади, сўнгра
улар махсус мосламада
чархланади.
Одатда, чархланган игналар калталашади, натижада икки игнали
сирт орасидаги масофа (разводка) кенгайиши мумкин. Шунинг учун
чархлаш тамом бўлгандан кейин игнали сиртлар орасидаги масофани
текшириб,уларни тўғри ўрнатиш зарур. Акс холда эндигина чархланган
ўткир игналар разводканинг нотўғрилигидан ѐмон ишлаши мумкин.
Гарнитураларга қаров вақтида пачоқланган, эзилган ва тишлари
жуда ўтмаслашиб кетган карда
ленталар албатта олиб ташланиб,
ўрнига янги ленталар ўрнатилиши керак.
Ип йигирув фабрикаларида тишли металл лента тараш
машиналарининг бош ва ажратувчи барабанларига қопланади, ушбу
83
гарнитуралар орасига калта толалар ва нуқсонлар унча кирмайди,
шунинг учун улар тозалаш учун жуда кам (25-100 соат ишлагандан
сўнг) тўхтатилади. Тишли металл лента қопланган барабанларнинг
сиртлари бир неча йилгача чархланмайди. Шунинг учун бундай
машиналарнинг иш унуми анча юқори. Бундан ташқари, бундай лента
қопланган машина қисмларини (барабанларни) юқори
тезликда
айлантириб ишлатиш мумкин, бунда тарам сифати пасаймайди, бир
текис таралган пилта олинади. Бирок, тишли металл лента қопланган
тараш машиналари барабанларининг сиртлари орасидаги разводка аниқ
ўрнатилиши, машиналарнинг ҳолати доимо кузатиб турилиши керак.
Тараш машинаси ишчи органларининг сиртига таровчи
гарнитурлар қоплаш, уларни чархлаш, машинани мойлаш ва монтаж
қилиш тўғрисида В.В.Жоховский ва Ш.Р.Марасуловларнинг «Пахта
йигириш машиналарининг монтажи» китобида тўлароқ маълумот
берилган.
Тараш машиналарининг ишчи қисмларини меѐрда ишлаши учун турли
фирмалар машинага қўшимча
назорат мосламалари, компьютер дастурлари
ва қўшимча ишчи мосламалар ўрнатмоқдалар. Шулардан яна бири ―Rieter‖
фирмасининг IGS қурилмаси бош барабандаги гарнитурани доимий чархлаш
учун қўлланилади. Ушбу қурилманинг ўрнатилиши сабабли гарнитуранинг
ишлаш муддати ошиши билан бирга маҳсулот сифатини доимий меѐрда
бўлишини, машина иш унумдорлигининг ошишига олиб келади.
-расмда ―Rieter‖ фирмасининг бош барабан ва шляпкадаги гарнитурани
доимий чархлаш учун қўлланилади IGS қурилмаси ўрнатилиши кўрсатилган.
Ушбу қурилманинг ўрнатилиши сабабли гарнитуранинг ишлаш муддати
ошиши билан бирга маҳсулот сифатини доимий меѐрда бўлишини, машина
иш унумдорлигининг ошиши таъминланади.