I-БОБ. ТОЛАЛАРНИ ТИТИШ, АРАЛАШТИРИШ ҲАМДА ТОЗАЛАШ
ЖАРАЁНЛАРИ, УСУЛЛАРИ ВА МАШИНАЛАРИ
1.1.
Титиш жараѐни ва машиналари
Пахта толаси йигириш корхоналарига той ҳолатида келтирилади.
Тойнинг оғирлиги 200-250 кг, хажмий оғирлиги эса 500 кг/м
3
гача бўлади.
Кўриниб турибдики, бундай қадоқланган толалали маҳсулот зичлик кучи
таъсирида қаттиқ қатламлар ҳолатида бўлади. Уларни навбатдаги технологик
жараѐн аралаштириш ва тозалаш учун аввало толаларни кичик бўлакларга
ажратиш, яъни титиш керак бўлади.
Толаларни титишнинг зарурийлигини қўйидагилар белгилайди:
1. Аралашма компонентлари яхши аралашиши учун керакли шароит
титиш натижасида яратилади.
2. Толали маҳсулотни нуқсонлардан тозалаш жараѐнини амалга
оширишда титиш зарурий шарт бўлиб, маҳсулот кичик бўлакчаларга
ажратилиб, нуқсон билан толали массанинг илашиш кучи камаяди ва бунинг
натижасида нуқсонлар механик тарзда ажратиб ташланади.
3. Толаларнинг тўғриланиши ва чигалликларнинг тарқалишида
маҳсулотни кетма-кет титиш катта аҳамиятга эга.
4. Толали маҳсулотни майдароқ бўлакчаларга ажратишда титиш зарур
тадбир ҳисобланади.
Титиш жараѐнининг мақсади
–
толали маҳсулотни тозалашга ва
аралаштиришга тайѐрлашдан иборатдир.
Титиш жараѐнининг моҳияти
эса – тойланган толаларни майда
бўлакчаларга ажратиб, уларнинг ўртача оғирлиги ва зичлигини камайтириш.
Титиш жараѐнида иккита механик усулдан фойдаланилади: зарбий
таъсир ва чимдиш ускуналари.
Толали маҳсулотларни майда бўлакчаларга ажратишда қўйидаги титиш
усуллари ишлатилади:
чимдиб титиш;
такрорий зарбий кучлар таъсирида титиш;
7
кучли ҳаво оқими таъсирида титиш;
комбинациялашган воситалар таъсирида титиш.
Толали маҳсулотни титиш игна сиртли, пичоқли ва аррасимон ишчи
органларга эга бўлган машиналарда амалга оширилади.
Игна сиртли машиналарда титиш дастлаб қўлда, сўнгра камера ичидаги
игнали панжаралар воситасида бажарилади. Автотитгичлар эса тойнинг
пастки ѐки устки қисмидан қозиқли, пичоқли ва аррасимон дискли ишчи
органлар воситасида пахта қатламининг керакли бўлакчасини ажратиб олиш
орқали титишни амалга оширади. Пахта толасининг шикастланмаслиги учун
ишчи органларнинг шакли, ўлчами ва тезлигини тўғри танлаш катта
аҳамиятга эга.
1
Машина ишчи қисмларининг сиртлари гарнитура билан қопланган
бўлиб, улар етарли даражада юқори ҳаракатланиш тезлигига эгадир, бу
гарнитура элементлари нафақат толали маҳсулотни қисиб титади, балки
толаларга маълум даражада зарбий таъсир кўрсатади. Толали массага
йўналтирилган бундай зарбий таъсирлар титиш самарасини оширади ва
толалар силкиниб титилиш хусусияти амалга ошиб, тутам таркибидаги
толалар силжиш ҳолати рўй беради. Шу сабаб толалар орасидаги боғланиш
даражаси камайиб, катта тутамчалар майда тутамчаларга ажралишини
таъминлайди. Тола табитан эгилувчан бўлганлиги сабаб тутам таркибидаги
толаларга таъсир этиб, эркин холатда толалар жойлашади ва бунинг
натижасида толали маҳсулотнинг хажмий оғирлиги камаяди.
Толали материалларни титувчи қозиқли, пичоқли ва арра тишли
барабанлар тагида уч қиррали панжара, думалоқ шаклдаги ѐки тўрсимон
панжара тўсиқлар бўлади, айниқса уч қиррали панжаралар кўпроқ қўлланади.
Пичоқ ѐки қозиқ зарбасига учраган титилган бўлакча ана шу қиррага урилиб,
яна ҳам кўпроқ титилади, йигиришга яроқсиз нуқсонлар, калта тола ва момиқ
панжаралар орасидан камерага ажралади ѐки ҳаво қувири орқали сўриб олиб
кетилади. Хас-чўп, нуқсонларни массаси бўлакчани массасига нисбатан бир
1
Hwanki Lee. Quality Control of Latest Spinning Process and Prevention of Textile Defects. Seoul, 2015, 14-19 б
8
неча маротаба кўплигидан панжарани ишчи сиртига урилиб камерага
йўналади. Толали қатламдан зарба таъсирида ажралган ѐки эркин холатдаги
бўлакча ҳам зарба таъсирида марказдан қочувчи ва инерция кучи билан
ўткир қиррага урилганида бўлакчани ташкил этган толалараро илашиш кучи
емирилади, шунингдек йигирувга яроқсиз нуқсонлар, хас-чўплар билан тола
орасидаги илашиш кучи емирилиб, бўлакча кучли тебранганида,
силкинганида нуқсонлар осон ажралади.
Бўлакчада қолган майда ѐпишқоқ нуқсонлар ва тола орасидаги илашиш
кучи ҳам озайиб, бўлакча кейинги машинада нуқсонлардан яхши тозаланади.
Тўсиқлар толали материални тозаланиши, титилишини яхшилабгина қолмай
йигиришга яроқли толаларни чиқиндиларга ўтиб кетишидан ҳам сақлайди.
Бўлакчани титилиши, тозаланиши бўлакчани панжара қиррасига
қандай тўқнашувига ҳам боғлиқ.
Пичоқли, қозиқли ва арра тишли барабан пичоқлари, қозиқлари ѐки
арра тишлари билан толали бўлакчага зарба берганида (урганида) бўлакчани
орасидаги нуқсонлар билан тола орасидаги илашиш кучи кескин озаяди,
емирилади бу жараѐн бабабанлар остидаги қўзғалмас панжарага бўлакчалар
урилганида янада кучаяди.
Шундай қилиб, зарбий таъсир титиш жараѐни билан биргаликда
самарали усул ҳисобланади.
Титиш машиналарниг ишлашини ва уларни тахлил қилишни
ўрганишда ундаги асосий жараѐнлар билан биргаликда қўшимча ва ѐрдамчи
жараѐнларга эътибор қаратиш керак. Ушбу охирги жараѐнлар самарали
булиши мумкин, лекин баъзи холларда зарарли бўлиши мумкин.
Титиш машиналарида асосий жараѐн титиш ҳисобланади. Бироқ баъзи
бир машиналарда титиш жараѐни тозалаш жараѐни билан биргаликда кечади
ва бу машина учун ушбу икки жараѐн хам асосий иш жараѐни ҳисобланади..
Бу холат зарбий таъсир натижасида вужудга келади, чунки бунда хам титиш
хам тозалаш жараѐнлари содир булади. Масалан пахта ва жун тозалаш
9
машиналарида юқорида келтирилган икки жараѐн хам юқори самарадорлик
билан хамда жадаллик билан кечади.
Пахтани титиш машиналарида биринчи босқичларда, яъни эски
конструкциядаги таъминлагичларда ва асосий таъминлагичда чиқиндилар
ажралиши жуда кам миқдорда ажралади ва бунда асосий жараѐн титиш
ҳисобланади. Кейинги машиналарга ўтиш натижасида пахта толасининг
титилиши давом этади хамда толалар тозаланиши ошиб боради, шунинг учун
икки жараѐн асосий ҳисобланади.
Баъзи таъминлагичларда пичоқли барабан ўрнатилган, бу барабанга
титилган пахта игнали панжара сиртидан ажратувчи валиклар билан
ажратилгандан кейин иккита таъминлаш валиклари билан узатилади. Бу
машиналарда титиш тозалаш жараѐнлари асосий ҳисобланади. Титиш
жараѐни аралаштириш жараѐни билан биргаликда кечади. Титиш жараѐнида
амалга ошириладиган қўшимча ва ѐрдамчи жараѐнларга қуйидагилар киради:
Чангли хаво ѐрдамида майда ифлосликлар ва чангни тозалаш
жараѐни;
Маълум даражада содир бўладиган аралашиш жараѐни, бу жараѐн
асосий жараѐнлардан бири бўлиши ҳам мукин;
Намликни ўзгариши, маҳсулот жуда юқори намликка эга бўлганида
ўзининг намлигини йўкотиши натижасида кузатилади.
Таъкидлаб ўтиш керакки камерали титиш машиналарида, масалан
пахта учун таъминлаш-аралаштиргичларда аралаштириш жараѐни яхши
кечади, агар машинага аралашма компонентлари бир меъѐрда ва узлуксиз
таъминланса. Агар таъминлаш узилишлар билан ѐки бир меъѐрда кечмаса
аралаштириш жараѐни самарали бўлмайди, чунки игнали панжара сиртига
компонент таркибида бўлган толалар турли хил илашади хамда толалар
турли бўлгани учун уларнинг титишга қаршиликлари ҳам турли хил бўлади.
Толаларни титиш жараѐнида уларни титиб-таъминловчи машиналардан
ҳам фойдаланилади. Таъминловчи машина компонентлар улушининг бир
меъѐрда таъминланишини назорат қилиш имкониятига эга. Янги авлод
10
машиналарида технологик параметрлар компьютер дастурлари асосида
бошқарилади. Асосий титувчи қисимлар 1 расмда кертирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |