2
www.iqtisodiyot.uz
бўлиши зарур” деб таъкидлаган ҳолда “жаҳон иқтисодиётининг ривожланиш
жараёнларини чуқур таҳлил қилган, ўзимизнинг ресурс ва имкониятларимизни
реал баҳолаган ҳолда, биз олдимизга аниқ мақсадни – яъни, 2030 йилга
бориб мамлакатимизда ялпи ички маҳсулот ҳажмини камида 2 баробар ошириш
вазифаси” ни белгилаб бердилар [1].
Мазкур вазифаларни тўлиқ ижросини таъминлаш юқори қайд этиб
ўтилганидек, маҳаллий бюджетларнинг молиявий мустақиллиги билан бевосита
боғлиқ.
Турли даражадаги бюджетларнинг вертикал ва горизонтал тартибда
мутаносиблигини таъминлаш бюджет жараёнининг бир-бири билан узвий
алоқадорликда икки муҳим жиҳати ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, бюджет
тизими бўғинлари мутаносиблигини таъминлаш юзасидан дунё олимлари,
тадқиқотчилари томонидан илмий изланишлар олиб бориш XX-асрнинг
бошларига келиб оммавий тус олган. Мазкур йўналишдаги тадқиқотларга Тибу
(Tiebout, 1956 й.), Масгрэйв (1959 й.) томонидан бошланган бўлиб, Оутс (Oates,
1972 й.) томонидан асос солинган [2]. Шундан келиб чиқиб, турли давлатларда
бюджетлараро мутаносибликни таъминлашга оид турли назарий ёндашувлар
шаклланган.
Хусусан,
турли
даражадаги
бюджет
даромадларини
мутаносиблигини таъминлашнинг қуйидаги учта модели илгари сурилади (1-
расмга қаранг).
1-расм. Бюджетлараро мутаносибликни таъминлашнинг халқаро
моделлари
Хитой модели
•Солиқлар ҳудудий давлат ҳокимияти томонидан йиғилади, марказ (қисман
ўрнатилган методикага асосан) томонидан ҳудудга қолдириладиган маблағ
миқдорини белгиланади. Солиқ тўловларини марказий бюджетга ўтказиш татбиқ
этилмоқда. Провинция ишига марказ аралашмайди.
Америка
модели
•АҚШда классик бюджет федерализмидан фойдаланилади. Федерация, штатлар,
муниципиалитетлар ўз солиқлари ва ҳатто автоном солиқ хизматлари мавжуд.
Федерал солиқлардан штатлар бюджетларида ажратмалар йўқ. Штатлар
даромадларни
шакллантириш
борасида
мутлоқ
мустақил,
яъни
солиқ
ставкаларишини ошириш, янги турдаги солиқлрани қўллаш ёки облигациялар
эмиссия қилишлари мумкин.
Немис модели
•"Кооператив" федерализм идеологиясига асосланади. Бюджет тизими унинг
бўғинлари ўртасида тақсимланадиган "умумий" солиқларга асосланади. Шу боис
уларни қисман қайта тақсимлаш амалга оширилади, яъни ажратма меъёрлари
татбиқ этилади. Ушбу қайта тақсимлашнинг мақсади донор ерлар ва қарам ерлар
ўртасидаги фарқни қисқартиришдан иборат.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил
Do'stlaringiz bilan baham: |