“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил
1
www.iqtisodiyot.uz
А.Х. Исламкулов,
и.ф.н., доц. Ўзбекистон Республикаси
Президенти ҳузуридаги ДБА
МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТЛАР ДАРОМАДЛАРИ БАРҚАРОРЛИГИНИ
ТАЪМИНЛАШ МАСАЛАЛАРИ
В данной статье изучена доходы местных бюджетов, особенности
моделей обеспечения пропорциональности доходов бюджетов разных уровней,
меры реализации по устойчивости доходов местных бюджетов в Узбекистане
в частности финансовой независимости. А также выражены идеи по
обеспечению пропорциональности доходов бюджетов разных уровней в
Германии по средством распределение налогов между уровнями бюджетов.
This article studied the revenues of local budgets, features of revenue models to
ensure the proportionality of budgets of different levels, the implementation of
measures for the stability of incomes of local budgets in Uzbekistan, in particular the
financial independence. Also expressed the idea to ensure the proportionality of
revenue budgets of different levels in Germany by means of distribution of taxes
between the levels of budgets.
Калит сўзлар:
Давлат бюджети, маҳаллий бюджетлар, бюджет тизими
бўғинлари, солиқ, солиқлар тақсимоти, бюджет даромадлари мутаносиблиги.
Давлатнинг аҳолини ижтимоий неъматлар билан таъминлаши маҳаллий
бюджетлар молиявий мустақиллиги,
улар даромад ва харажатлари
мутаносиблиги, даромадлари барқарорлиги билан бевосита боғлиқ.
Республикамиз мустақиликка эришгандан сўнг бюджет тизими бўғинлари
даромад ва харажатларини мутаносиблигини таъминлаш борасида кенг кўламли
ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда. Бюджет тизими ривожланишининг
дастлабки босқичида маҳаллий бюджетларга бюджет дотациялари, субвенция ва
бошқа турдаги молиявий ёрдамлар тақдим этилди.
Бюджет тизими
тараққиётнинг кейинги босқичларида ҳудудларни дотациядан чиқиш дастурлари
ишлаб чиқилиб, вилоят бюджетлари, бюджетдан ташқари жамғармалар
дотациядан чиқарилди. 2014 йилдан бошлаб ҳудудларни субвенциядан чиқариш
бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, хусусан 2014
йилда Андижон
вилояти, 2015 йилда Хоразм вилояти субвенциядан чиқарилган бўлса, 2016
йилда Самарқанд вилояти субвенциядан чиқариш назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-
иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий
дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлисида “Биз
учун асосий вазифа – ишлаб чиқаришни техник ва технологик жиҳатдан узлуксиз
янгилаб бориш, доимий равишда ички имконият ва захираларни излаб топиш,
иқтисодиётда чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш,
саноатни
модернизация ва диверсификация қилишни изчил давом эттиришдан иборат