А. Бурханов, К. Рахматов


-жадвал.Ўзбекистонда инвестиция кўрсаткичлари динамикаси



Download 4,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet157/239
Sana23.06.2022
Hajmi4,95 Mb.
#696682
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   239
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма

13.5-жадвал.Ўзбекистонда инвестиция кўрсаткичлари динамикаси
Кўрсаткичлар 
2008 
йил 
2009
йил 
2010
йил 
2011
йил 
2012
йил 
2013
йил 
2014
йил 
2015
йил 
2016 
йил 
2017
йил 
январь-
сентябрь 
2018 
Инвестициялар 
млрд. АҚШ долл. 
7,2 
8,5 
10.0 
10,5 
12,1 
13,7 
15,2 
16,3 
16,2 
13,4 
8,9 
Хорижий 
инвистициялар, 
млрд. АҚШ долл. 
2,2 
2,8 
2,8 
2,2 
2,5 
2,6 
3.0 
3,2 
3,6 
3,3 
2,2 
Тўғридан-тўғри 
хорижий
инвистициялар, 
млрд. АҚШ долл. 
1,8 
2,4 
2,5 
1,9 
1,9 
2,1 
2,4 
2,4 
2,5 
2,5 
0,9 
Аҳоли жон 
бошига
инвистициялар, 
АҚШ долл. 
265,2 
307,9 
353,6 
356,8 
405,1 
452,8 
495,6 
525,4 
509,1 
412,5 
270,1 
Аҳоли жон 
бошига Хорижий
инвистициялар, 
АҚШ долл. 
79,5 
99,7 
100,1 
76,6 
82,7 
87,3 
98,2 
103,8 
112,3 
103,4 
67,5 
Аҳоли жон 
бошига 
тўғридан-тўғри 
хорижий
инвистициялар, 
АҚШ долл. 
66.0 
85,7 
87,1 
63,9 
65,2 
68,1 
77,2 
76,6 
77,9 
77.0 
27,4 
 


453
2017 йили 2010 йилга нисбатан 524 фоизга ортган. Электр, газ, буғ 
билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш соҳасига 2010 йилда 895,9 
миллиард сўм инвестициялар жалб этилган бўлса, 2017 йили унинг ҳажми 
5472,2 миллиард сўмга етган ёки 611 фоизга ортган. Ўзбекистон саноати 
ривожланишининг асосий мақсади нафақат ушбу иқтисодиёт секторида ўсиш 
суръатларини оширишга интилиш, балки бой табиий ресурслар салоҳиятидан 
фойдаланиш 
орқали 
устувор 
тармоқлар 
ва 
ишлаб 
чиқаришни 
ривожлантириш, унинг замонавий таркибини шакллантириш, ташқи ва ички 
бозорда мамлакат саноати рақобатдошлиги ва самарадорлигини ошириш 
учун чора-тадбирлар мажмуасини шакллантиришдан иборат. Стратегик 
йўналиш саноатнинг экспортга йўналтирилган таркибини вужудга келтириш 
ва экспортда хом-ашёга нисбатан чуқур қайта ишланган маҳсулотлар 
улушини ошириш ҳисобланади.
Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳалар 
рўйхатини шакллантириш, шунингдек, 2018–2019 йилларда бошланган, 
маъқулланган, шакллантирилаётган инвестициявий ва инфратузилмавий 
лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида қарорда саноат 
тармоқлари ва корхоналарига хорижий ва ички инвестицияларни жалб этиш 
назарда тутилган. 2019 йил ва ундан кейинги йилларда амалга ошириладиган, 
тўғридан-тўғри инвестициялар иштирокидаги тармоқ инвестиция лойиҳалари 
рўйхатидан бир қатор катта лойиҳалар ўрин олган. Жумладан, 2019 йилда 
умумий қиймати 24 880,5 миллион АҚш доллари эквивалентида инвестицион 
лойиҳалар режалаштирилган бўлиб, 2019 йилнинг ўзидаёқ 2 417,3 миллион 
АҚш доллари ўзлаштирилиши башорат қилинмоқда. Ушбу инвестицион 
лойиҳаларни молиялаштириш манбалари бўйича таҳлил қиладиган бўлсак, 
2019 йил ва ундан кейинги кейинги йилларда 2 882,6 миллион АҚш доллари 
корхоналарнинг ўз маблағлари ҳисобидан, 51,6 миллион АҚш доллари 
тижорат банклари кредитлари ҳисобидан ва 21 946,3 миллион АҚш доллари 
тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан молиялаштирилиши 
режалаштирилмоқда. Режалаштирилаётган инвестицион лойиҳаларнинг 


454
иқтисодиётнинг қуйидаги тармоқлари ва корхоналарида ўзлаштирилиши 
назарда тутилган:
Геология, ёқилғи-энергетика мажмуаси, қимё, нефть-қимёси ва 
металлургия саноати масалалари мажмуаси бўйича 19 988,30 миллион АҚШ 
доллари, жумладан: «Ўзбекнефтегаз» АЖ бўйича 19 158,60 миллион АҚШ 
доллари;
«Ўзбекэнерго» АЖ бўйича 230 миллион АҚШ доллари;
«Ўзкимёсаноат» АЖ бўйича 71,7 миллион АҚШ доллари; Геология 
давлат қўмитаси бўйича 193 миллион АҚШ доллари; «Тошкент металлургия 
заводи» АЖ бўйича 335 миллион АҚШ доллари;
Ташқи савдо фаолиятини, экспорт салоҳиятини, машинасозлик, 
автомобилсозлик, электротехник, мудофаа, пахтани қайта ишлаш ва енгил 
саноат, 
маҳсулотларни 
стандартлашни 
ривожлантириш 
масалалари 
мажмуаси 
бўйича 
629 
миллион 
АҚШ 
доллари, 
жумладан 
«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси бўйича 629 миллион АҚШ доллари;
Ҳудудларни ва коммунал соҳани, экология, атроф-муҳитни, транспорт, 
капитал қурилиш, қурилиш саноатини комплекс ривожлантириш масалалари 
мажмуаси бўйича 801,4 миллион АҚШ доллари, жумладан: «Ўзбекистон 
темир йўллари» АЖ бўйича 180 миллион АҚШ доллари;
«Ўзқурилишматериаллари» АЖ бўйича 566,4 миллион АҚш доллари; 
экология давлат қўмитаси бўйича 55 миллион АҚШ доллари; Қишлоқ ва сув 
хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва истеъмол маҳсулотларини қайта ишлаш 
масалалари мажмуаси бўйича 562,3 млн. АҚШ доллари, жумладан: «Ўзбек- 
озиқовқатхолдинг» 
ХК 
бўйича 
530,6 
миллион 
АҚШ 
доллари; 
«Ўзбекбалиқсаноати» уюшмаси бўйича 24,5 миллион АҚШ доллари; 
«Ўзпахтаёғ» АЖ бўйича 7,2 миллион АҚШ доллари;
Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт, туризм 
масалалари мажмуаси бўйича 51 миллион АҚШ доллари, жумладан: 
фармацевтика соҳасини ривожлантириш агентлиги бўйича 21 миллион АҚШ 
доллари; соғлиқни сақлаш вазирлиги бўйича 30 миллион АҚШ доллари;


455
Инвестициялар, иқтисодиётни инновацион ривожлантириш, эркин 
иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш 
масалалари мажмуаси бўйича 2 848,50 миллион АҚШ доллари, жумладан: 
«Асака банк» АТБ бўйича 448,8 миллион АҚШ доллари; Ташқи иқтисодий 
фаолият Миллий банки бўйича 1 618,50 миллион АҚШ доллари; 
«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ бўйича 660,3 миллион АҚШ доллари;
«Ўзшаробсаноат» АЖ бўйича 65,4 миллион АҚШ доллари; 
«Ўзчармсаноат» уюшмаси бўйича 55,5 миллион АҚШ доллари қийматида 
ўзлаштириш режалаштирилмоқда.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, жалб этилаётган хорижий ва 
ички 
инвестициялар 
фaoлият 
юритaётгaн 
устувор 
тармоқлардаги 
кoрxoнaлaрни тexник вa тexнoлoгик жиҳaтдaн янгилaш, ишлaб чиқaрилaётгaн 
мaҳсулoтлaр нoмeнклaтурaсини кeнгaйтириш вa рaқoбaтдoшлигини oшириш 
бўйичa aмaлгa oширилaётгaн чoрaлaр мамлакат иқтисодиётининг янaдa 
ривoжлaнишини тaъминлaшга хизмат қилади.

Download 4,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish