13.7-расм. Тўқимачилик корхоналарини йиллик қуввати.
Пахта толаси ип-калаваси – 650
минг.тн.
Пахта толаси матоси – 425 млн.кв.м.
Трикотаж мато – 140,7 минг. тн
.
Трикотаж маҳсулотлар – 660 млн. дона
Пайпоқ буюмлари маҳсулотлари – 132
млн. жуфт
457
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14.12 даги ПФ-5282
сонли фармони билан «Ўзбекенгилсаноат» АЖ нинг тугалланиши ва
«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг ташкил қилиниши кўзда тутилган
эди. Ушбу ислоҳотлар, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг тўғри
танланган стратегияси ва саводли менежменти мамлакатимиз тўқимачилик
компанияларига ижобий ўсиш динамикасини намойиш қилиш имконини
берди. Бугунги кунда Уюшма ўз таркибида Ўзбекистон тўқимачилик
бозоридаги 1400 дан зиёд ишлаб чиқарувчиларни бирлаштиради. Ишлаб
чиқарилаётган енгил саноат маҳсулотларининг салмоқли қисми, хусусан, 706
минг тонна пахта толасини қайта ишлаш ва турли навдаги 510 млн. кв. метр
матоларни, жумладан, қуйидагиларни ишлаб чиқариш тўғри келади:
Трикотаж газламалар – 89 корхона;
Тайёр тўқимачилик маҳсулотлари – 495 корхона;
Тикувчилик маҳсулотлари – 354 корхона;
Пайпоқ-носки маҳсулотлари – 54 корхона;
Тўқимачилик галантереяси – 20 корхона.
Бунда 156 тўқимачилик компаниялари Жанубий Корея, Ҳиндистон,
Сингапур, Германия, Швейцария, Италия, Япония, АҚШ каби давлат
инвесторлари иштирокида ташкил қилинган.
Уюшма корхоналари шунингдек кенг турдаги ва ўзига хос профилдаги
маҳсулотларни, хусусан, тиббиёт йўналишидаги товарлар, нотўқима
материалларни ишлаб чиқариб, пахта маҳсулотлари, махсус иш кийими,
бошқа маҳсулотларга бўлган эҳтиёжни қондириб келмоқда, айни пайтда
ишлаб чиқаришга янги авлод маҳсулотларини – янги инновацион
маҳсулотлар ишлаб чиқилиши ва жорий қилинишини таъминламоқда.
Тўқимачилик соҳасида пахтага оид ишлаб чиқариш занжирида энг
юқори қўшимча қиймат тайёр трикотаж ва тикувчилик маҳсулотлари
соҳасида кузатилади.
Мамлакат иқтисодий ривожланишида тўқимачилик соҳасининг муҳим
аҳамиятидан келиб чиқиб, Ўзбекистонда 2017-2019 йилларда тўқимачилик ва
458
тикувчилик-трикотаж саноатини янада ривожлантириш бўйича чора-
тадбирлар дастури амалга оширилмоқда. Дастурга мувофиқ, 2020 йилга
келиб ип калава ишлаб чиқаришни 2,5 баравар, тайёр матоларни – 2,8
баравар, нотўқима материлларни – 1,5 баравар, трикотаж матоларни – 2,7
баравар ошириш режалаштирилмоқда. Тикувчилик маҳсулотлари ишлаб
чиқаришни 3,2 баравар, трикотаж маҳсулотларни 2,1 баравар, ипак хом
ашёси етиштиришни 2,1 баравар ошириш мўлжалланмоқда. 2011 йилда
матоларни ишлаб чиқариш ҳажми 85,63 млн. кв. метрни ташкил қилган
бўлса, 2020 йилга келиб, ушбу кўрсаткич 459,2 млн. кв.метрдан ошади ва
ишлаб чиқариш ҳажмининг 5,4 баравар ўсишини таъминлайди.
2017 йилда қарийиб $1,2 млрд. АҚШ долл. га тенг тўқимачилик
маҳсулотлари экспорт қилинди. Бунда, инқироз шароитида хом ашё ва
тўқимачилик маҳсулотларининг асосий турлари нархлари пасайиб кетган
эди.
Тўқимачилик
маҳсулотларини
экспорт
қилувчи
асосий
мамлакатлар Россия (36,8%), Туркия (18,8%), Хитой (16,2%), Европа
Иттифоқи мамлакатлари (15,3%), Жанубий Корея (5%) ҳисобланади.
Тўқимачилик маҳсулотлари экспорти номенклатураси қуйидагича:
Ип калава – 67,2%;
Ип газламалар – 7,3%;
Ип газламали трикотаж матолар – 6,2%;
Тайёр трикотаж маҳсулотлари – 17,4%;
Бошқа тўқимачилик маҳсулотлари – 6,4%.
Республика ички истеъмолчилари томонидан пахта толасини қайта
ишлашнинг солиштирма салмоғи ишлаб чиқариш ҳажмига нисбатан 50%
гача бўлган кўрсаткичга етди.
Ўз ичига бўяш, ишлов бериш, тўқиш ва тикишга оид ишлаб
чиқаришларни қамраб олувчи замонавий тўқимачилик корхоналари ишга
туширилди.
459
Хом ашёга қайта ишлов бериш даражаси пастлиги туфайли Ўзбекистон
тўқимачилик маҳсулоти экспорти унчалик салмоқли эмас. 2016 йилда
республика тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳажми 1 млрд. 146,5
млн.АҚШ долларини ташкил этган бўлса, Хитой 104,6 млрд. долл., Туркия –
10,9 млрд. долл., Ҳиндистон – 16,2 млрд. долл., Бангладеш – 1,76 млрд. долл.,
Покистон – 7,68 млрд. долларга тенг тўқимачилик маҳсулотларини экспорт
қилган. 2012-2016 йилларда тўқимачилик тармоғида экспортнинг ўсиши
(пахта толасини ҳисобга олмасдан) 132,5% ни ташкил этди. 2016 йилда товар
маҳсулотининг умумий ҳажмида экспортнинг улуши 40% ни ташкил этди.
Натижада, жаҳон пахта хом ашёсини етиштириш бозорида Ўзбекистоннинг
улуши 3,6% ни ташкил этса-да, жаҳон газлама ва матолар, тайёр трикотаж ва
тикувчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича улуши бирмунча кам.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўқимачилик ва тикув-
трикотаж саноатини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва унинг экспорт
салоҳиятини кенгайтириш чора-тадбирллари тўғрисида»ги қарорига биноан
корхоналарга преференциялар берилади.
69
Do'stlaringiz bilan baham: |