13.4- жадвал. Асосий капиталга инвестицияларнинг молиявий
манбалари (млн. АҚШ доллари)
Кўрсаткичлар
2008
йил
2009
йил
2010
йил
2011
йил
2012
йил
2013
йил
2014
йил
2015
йил
2016
йил
2017
йил
январь-
сентябрь
2018
Жами
инвеститциялар
7241,3
8548,5
9712,7
10468.0
12062
13695
15243
16445
16213,3
13361
8878,6
Давлат бюджети
618,8
695,4
588.0
672,9
655,3
783,6
736,8
745,8
749
678,5
312,4
Корхоналар маблағи
2985,9
3103,8
3124,4
3643,8
3950
4767,2
5187,6
5272,6
5089,2
4121,1
2763,4
Аҳоли маблағи
632,4
903,8
1554,2
1947
2414
2797,2
3157,5
3440,4
3245
1821,1
1118,9
Банк кредитлари
390
444,4
943.0
1209,1
1333
1407,3
1700,1
1944,5
1862,6
1782,2
1499,1
Хорижий
инвестициялар ва
кредитлар
2170,2
2768,2
2824,5
2247
2462
2640,6
3019,7
3248,5
3578,1
3348,1
2220,1
Тикланиш ва
тараққиёт фонди
112,1
245,9
366.0
366,3
625,9
398,2
486,3
730,6
788,5
1111,5
574,4
Болалар спортини
ривожлантириш
фонди
х
х
х
х
х
х
х
107,2
104,3
30,7
15,3
Бюджетдан ташқари
фондлар
331,9
387.0
312,6
381,9
622,1
901
945,5
х
х
х
х
Давлат мақсадли
фодлари
х
х
х
х
х
х
х
955,5
796,6
467,8
375
Ушбу расмдан хорижий инвестициялар ва кредитларнинг йилдан йилган
ўсиб бораётганини биргина 2017 йилда 2016 йилга нисбатан 134,9 фоизга
ўсганлигини кўришимиз мумкин. Юртимиз салoҳиятининг тoбoра юксалиб
бoраётгани, сўнгги йилларда ишга туширилаётган янги замoнавий қувватлар,
ишлаб чиқариш ва ижтимoий инфратузилманинг ривoжи, тизимли равишда
амалга oширилаётган ислoҳoтлар ва иқтисoдиётнинг эркинлаштирилиши,
мамлакатимизда яратилган ниҳoятда қулай инвестиция муҳити кейинги 30
йилда иқтисодий ривожланишнинг янада юксак мақсадли кўрсаткичларини
белгилаш имконини беради. Иқтисодиётнинг таркибий тузилишини
такомиллаштириб бориш, чуқур қайта ишланган, тайёр, қўшилган
қийматнинг ҳиссаси юқори бўлган маҳсулот ишлаб чиқарувчи тармоқларни
451
жадал ривожлантириш ва уларнинг ЯИМ ҳамда мамлакат экспортидаги
улушини кўпайтириш муҳим аҳамиятга эга.
Мамлакатдаги иқтисодий ўсиш омиллари ва манбалари таҳлилининг
кўрсатишича, инқирозга қадар бўлган даврда иқтисодий фаолликнинг юқори
суръатларига
асосан
экспорт
салоҳиятини
ривожлантиришни
жадаллаштириш, иқтисодиётга йўналтирилган инвестицияларнинг миқёси,
иқтисодиёт таркибини тизимли ва босқичма-босқич янгиланиши ҳисобидан
эришилган.
Иқтисодий ўсишни иқтисодиёт эркинлашувининг чуқурлашуви ва
миқёси кенгайиши, валюта бозорининг барқарорлашуви, кичик бизнес ва
хусусий тадбиркорлик секторининг жадал суръатларда ривожланишини
таъминлади. кейинги йилларида хом-ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш,
юқори қўшилган қийматли товарлар улушининг ортишига қаратилган
таркибий сиёсатни амалга ошириш натижасида мамлакат ялпи ички
маҳсулоти таркибида қишлоқ хўжалиги улушининг пасайиши ва саноат,
хизмат кўрсатиш соҳаларининг улуши ортиши кузатилмоқда.
Бу эса банк тизимининг мамлакат иқтисодиётининг барқарор ўсиш
суръатларини сақлаш ва миллий устувор тармоқлар рақобатдошлигини
ошириш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларини модернизация қилиш,
техник ва технологик жиҳатдан янгилашдаги ўрнини кенгайтиришга хизмат
қилди.
Ушбу вазифалар доирасида банк тизими назоратини Базель
қўмитасининг янги тавсиялари асосида такомиллаштириш, банк тизими ва
алоҳида банкларнинг юқори халқаро рейтинг баҳоларига эга бўлишини
таъминлаш, тижорат банкларининг ресурс базасини янада кенгайтириш,
уларнинг инвестициявий фаоллигини кучайтириш ҳамда иқтисодиётни
таркибий ўзгартириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва
технологик қайта жиҳозлаш бўйича стратегик муҳим инвестиция
лойиҳаларини амалга оширишга, тармоқларни молиявий қўллаб-қувватлашга
йўналтириладиган кредитлар ҳажмини кўпайтириш каби муҳим чора-
452
тадбирларни
давом
эттириш
режалаштирилмоқда.
Албатта
ушбу
натижаларга иқтисодиётдаги модернизация ва таркибий ўзгаришлар
жараёнини жадаллаштириш, унинг муҳим тармоқларига хорижий ва ички
инвестиияларни кенг жалб этган ҳолда, техник ва технологик жиҳатдан
янгилаш орқали эришилади
2010-2017 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси бўйича жами
асосий капиталга инвестициялар қарийб 4,5 барробар ортган. Унинг хажми
2010 йилда 15338,7 миллиард сўмни ташкил этган бўлса, 2017 йилда 68423,9
миллиард сўмгача ортиб борган. Саноат соҳасидаги тоғ-кон саноати ва очиқ
конларни ишлаш йўналишига йўналтирилган инвестициялар таҳлил даври
бошида 1514,6 миллиард сўмни ташкил этган бўлса, давр охирида 14203,8
миллиард сўмгача ёки қарийб 9,4 марта ортган. Бу кўрсаткич мамлакат
бўйича ўсиш даражасидан икки марта кўпдир. Ўзбекистон иқтисодиётининг
саноат тармоқларида ҳам асосий капиталга инвестицияларнинг динамикаси
ўсиш тенденциясига эга бўлиб, 2010 йилда унинг хажми 2334,9 миллиард
сўм бўлгани ҳолда, 2017 йилда 12238,1 миллиард сўмни ташкил этган.
Do'stlaringiz bilan baham: |