13.5. Минтақада хорижий инвестицияларни жалб этиш борасида
амалга оширилган ишлар
2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг
бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига асосан кейинги
йиллардаги давлат дастурида таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш,
миллий
иқтисодиётнинг
етакчи
тармоқларини
модернизация
ва
диверсификация қилиш ҳисобига унинг рақобатбардошлигини ошириш
йўналишида корхоналарнинг маблағлари, ЎзТТЖ, тижорат банклари
кредити, хорижий инвестиция ва кредитлар ҳисобига 2017–2021 йилларда
умумий қиймати 40 миллиард АҚш доллари миқдоридаги 649 та инвестиция
лойиҳасини назарда тутувчи тармоқ дастурлари амалга оширилмоқда.
Жумладан, «2018 йилда 18 та давлатлараро расмий ташрифлар амалга
оширилди ва 52 миллиард долларлик 1 минг 80 та лойиҳа бўйича
келишувларга эришилди. Жаҳон банки, европа тикланиш ва тараққиёт банки,
Ислом ва осиё тараққиёт банклари, бошқа халқаро молия институтлари билан
445
ҳамкорликдаги инвестициялар ҳажми 8,5 миллиард долларни ташкил этди.
Бугунги кунда юртимизда, чет эл инвестициялари ҳисобидан қиймати 23
миллиард долларлик 456 та лойиҳа амалга оширилмоқда»
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев 2019 йил учун
мўлжалланган энг муҳим устувор вазифалар ҳақидаги Олий Мажлисга
Мурожаатномасида инвестицияларга алоҳида тўхталиб, «Жаҳон тажрибаси
шуни кўрсатадики, қайси давлат фаол инвестиция сиёсатини юритган бўлса,
ўз иқтисодиётининг барқарор ўсишига эришган. шу сабабли ҳам инвестиция
– бу иқтисодиёт драйвери, ўзбекча айтганда, иқтисодиётнинг юраги, десак,
муболаға бўлмайди. Инвестиция билан бирга турли соҳа ва тармоқларга,
ҳудудларга янги технологиялар, илғор тажрибалар, юксак малакали
мутахассислар кириб келади, тадбиркорлик жадал ривожланади», деб
таъкидлаб ўтди
68
.
Инвестициялар барча халқаро операцияларни амалга оширишда кичик
корхоналар ва микрофирмалар учун муҳим аҳамиятга эга. Хорижий
инвестициялар асосида молиявий муаммоларни ечиш учун мурожаат
қилинади. Хорижий корпорацияларнинг молиявий бўлимлари маблағларидан
қисқа муддатли инвестициялар қаторида юқори фойда олиш мақсадида
фойдаланиш моддий манфаатдорликни белгилашга олиб келади. Бундай
инвестициялар кўпинча хусусий тадбиркорлар капиталига асосланган
бўлади, баъзида эса улар ўз қимматбаҳо қоғозларини чиқаради ва хорижий
қимматбаҳо қоғозларини сотиб олади.
Ўзбекистон бугунги кунда инвестицияларнинг кириб келишига тайёр
турган мам лакат ҳисобланади. Бу ерда олиб борилаётган маҳаллий сиёсат,
тинчликнинг сақланиши, макроиқтисодий кўрсаткичлардаги ижобий ҳолат –
буларнинг барчаси хорижий ин- вестицияларни фаол жалб этишда асосий
омил бўлиб хизмат қилади. Мана шундай вазиятнинг мавжудлиги хориж
инвесторларида ҳам катта қизиқиш уйғотаётганлиги бежиз эмас.
68
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2019 йил учун мўлжалланган энг муҳим устувор
вазифалар ҳақидаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси. https://kun.uz
446
Ўзбекистон хорижий инвесторлар билан тенгма-тенг иқтисодий
алоқалар олиб бориш асосида шерикчилик муносабатларини ўрнатмоқда.
Ҳар қандай инвестициялар мамлакатимизга кириб келишига йўл қўйилмайди.
Агар улар мамлакатимиз иқтисодиётига, унинг ривожланишига кенг
имкониятлар яратса, бундай хорижий инвестициялар албатта қўллаб-
қувватланади.
Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, қулай инвестиция муҳитини
шакллантирмасдан ва хорижий инвестицияларни миллий иқтисодиётга фаол
жалб этмасдан туриб, бозор иқтисодиётига ўтаётган мамлакатлар жаҳон
иқтисодий ҳамжамиятига муваффақиятли интеграциялаша олмайди.
Ўзбекистон раҳбариятининг мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва
хусусийлаштириш, тадбиркорлик ва бизнесни ривожлантириш сари тутган
изчил йўли хорижий инвестицияларни мамлакат иқтисодиётига жалб этиш
жараёнини фаоллаштириш учун реал шарт-шароит яратмоқда.
Миллий иқтисодиёт тузилмасини тубдан ўзгартиришнинг ҳозирги
босқичида бевосита хоржий инвестициялар катта қизиқиш уйғотмоқда.
Уларни жалб этишнинг асосий усуллари қуйидагилардир:
– қўшма корхоналар очиш (шу жумладан, хорижий инвесторларга ўзбек
эмитентлари акциялар пакетларини сотиш йўли билан);
– Ўзбекистон ҳудудида бутунлай хорижий капиталга тегишли
корхоналарни рўйхатдан ўтказиш;
– концессиялар асосида хорижий капитални жалб этиш;
– хорижий инвесторларни мамлакатнинг муайян минтақаларига фаол
жалб этишга қаратилган эркин иқтисодий зоналарни (ЭИЗ) кўпайтириш.
Ҳозирда жалб этилган хорижий инвестициялар тузилмасини таҳлил
этиш шуни кўрсатмоқдаки, бундай инвестицияларнинг катта қисми экспортга
мўлжалланган тармоқларга – ёқилғи-энергетика мажмуаси, нефть-кимё,
олтин қазиб олиш ва пахтани қайта ишлаш саноатига ёхуд ўз-ўзини қоплаш
муддатлари қисқа бўлган ва кўп фонд талаб қилмайдиган юқори рентабелли
лойиҳаларга: савдо, телекоммуникация, умумий овқатланиш, йирик
447
шаҳарларда офис ва меҳмонхона бинолари қуриш, озиқ-овқат саноати ва
молия хизматига йўналтирилмоқда.
Ўзбекистонда иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида хорижий
инвестицияларни жалб этишни бошқариш, рағбатлантириш ва қўллаб-
қувватлаш сиёсати комплекс тарзда амалга оширилмоқда. Бу жараённи
муваффақиятли юритиш учун республикада қатор фармонлар, қонунлар ва
меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди.
Улар орасида Президентнинг 2018 йил 1 августдаги «Ўзбекистон
Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари
тўғрисида»ги ПФ-5495-сонли Фармони ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлади.
Ушбу меъёрий ҳужжат мамлакатда тўғридан-тўғри инвестиция- ларни жалб
этиш учун энг қулай инвестиция муҳитини шакллантириш мақсадида иқти-
содиётни
либераллаштириш,
давлат
бошқарувини
ислоҳ
қилиш,
тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашувни чеклаш, лицензиялаш ва
рухсат бериш тартиб-таомилларини қисқартириш ва соддалаштириш,
товарлар (ишлар ва хизматлар)дан эркин фойдаланишни таъминлаш,
шунингдек, ҳудудларда зарур инфратузилмани яратишни таъминлайдиган
ҳуқуқий асосни янада мустаҳкамлайди.
Ана шу қонун-қоидаларга асосланиб, пул кредитларининг тақчиллиги
туфайли миллий иқтисодиётни ривжлантиришга хорижий инвестицияларни
жалб қилишда кучли рағбатлантирувчилик тадбирларини олиб бориш давом
этмоқда.
Бу тадбирлар орасида чет эл инвесторларига давлат томонидан кафолат
берувчи йўналишлар ҳам мавжудки, булар қуйидагилардан иборат:
– миллийлаштириш ва реквизициядан сақланган ҳолда, сиёсий хавф-
хатарни суғурта қилиш;
– субъектларнинг фойдаси ва олган бошқа маблағларини чет эл
валютасида чегарадан (бошқа давлатларга) ўтказиш;
– макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда инвестиция учун қулай
муҳит яратиш;
448
– жорий инвестициянинг кейинги ҳолати ёмонлашса, инвестиция
киритилган вақтдан бошлаб қабул қилинган қонунларнинг узоқ муддат
давомида қўлланилишини таъминлаш;
– инвесторларнинг ҳуқуқлари тасодифий ҳолатларда бузилган тақдирда
давлат органлари орқали келтирилган зарарларни тўлаш;
– республика банкларида ҳар қайси валютада чексиз ҳисоб рақамларини
очиш;
– республика ҳудудида суғурта компанияларини хорижий капитал
иштирокида ташкил этиш.
Чет эл инвестицияси жалб қилинган кичик корхона (йирик корхона
бўлса ҳам) даромадининг маълум қисми солиқдан озод қилинади. Чунки
бундай кичик корхоналарга ишлаб чиқаришни кенгайтиришда инвестиция ва
янги технологияни жорий қилиш учун имконият яратиш мақсадга
мувофиқдир.
Иқтисодиётни модернизация қилиш, ислоҳотларни чуқурлаштириш,
янги ишлаб чиқариш қувватлари ва асосий фондларни яратиш, мамлакат
иқтисодиётининг тармоқ ва соҳаларида амалда фаолият юритаётган техника
ва технологияларни янгилаш, уларни қўллаб-қувватлаш инвестицион
жараёнларни нечоғлик тўғри ва самарали амалга оширишга боғлиқ. шу
боисдан ҳам, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик
жиҳатдан янгилаш, ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, транспорт-
коммуникация ва ижтимоий инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга
қаратилган фаол инвестиция сиёсатини олиб боришга алоҳида эътибор
қаратилмоқда. Бунинг учун марказлашган, марказлашмаган жамғармалар
маблағлари, хорижий инвестициялар ва кредитларни ўзлаштиришга ҳамда
улардан самарали фойдаланиш масалаларига урғу берилмоқда.
Мамлакат
иқтисодиётини
таркибий
ўзгартириш,
тармоқларни
модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашга доир лойиҳаларни
амалга ошириш учун инвестицияларни жалб қилиш борасида бажарилаётган
ишлар алоҳида эътиборга лойиқ. Жумладан, Ўзбекистон Республикасида
449
асосий капиталга йўналтирилган инвестицияларни молиялаштириш
манбалари бўйича таҳлил қиладиган бўлсак, 2008 йилда хорижий
инвестициялар ва кредитлар 2170,2 миллион АҚШ долларини ташкил этган
бўлса, 2017 йилга келиб 3348,2 миллион АҚШ долларига етган, бу эса
уларнинг ҳажми 2008 йилга нисбатан 130 фоизга ошганлигидан далолат
беради.
2017–2018 йилларда Ўзбекистон Республикасига тўғридан-тўғри ва
бошқа хорижий инвестиция ва кредитлар ҳисобидан амалга оширилган
инвестиция лойиҳаларига мисол сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин:
– Қандим конлар гуруҳини ишлаб чиқаришга тайёрлаш ва газни қайта
ишловчи заводнинг қурилиши; – Хаузак ва шади конларини ишлаб
чиқаришга тайёрлаш, шунингдек, Қувачи-олот конларини кенгайтириш; –
Хисор инвестиция блоки ва Устюрт ҳудудида маҳсулотни тақсимлаш бўйича
битим асосида конлар билан ишлаш ва углеводород қазиб чиқаришни ташкил
этиш; – Ҳожисаят газ конденсати конини, Денгизкўл, Ҳожидавлат ва шарқий
олот газ конденсати конларини ишлаб чиқаришга тайёрлаш; – уяли алоқа
тизимини ривожлантириш, кенгайтириш, техник ва технологик қайта
жиҳозлаш; – миллий мобиль алоқа оператори тармоғини яратиш.
Ўзбекистон
Республикасида
асосий
капиталга
киритилган
инвестицияларнинг умумий хажми 2008 йилда 9555,9 миллиард сўмни
ташкил этган бўлса, 2017 йилга келиб 68423,9 миллиард сўмни, 2018 йилнинг
уч чорагида 71068,1 миллиард сўмни ташкил этган. Жумладан, мос равишда
жами инвестициялар таркибида хорижий инвестиция- лар ва кредитлар 2008
йилда 2863,9 миллиард сўмни, 2017 йилда 17146,5 миллиард сўмни ва 2018
йилнинг уч чорагида 17770,6 миллиард сўмни ташкил этганлигини
кўришимиз мумкин. Бу эса, ўз ўрнида хорижий инвестициялар ҳажми йилдан
йилга ўсиб бораётганлигини кўрсатади. 2018 йил (январь-сентябрь)да жами
асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар (71068,1 миллиард сўм)
таркибида хорижий инвестициялар ва кредитлар (17770,6 миллиард сўм) 25
фоизини ташкил этмоқда.
450
Ўзбекистон
Республикасида
асосий
капиталга
йўналтирилган
инвестицияларни молиялаштириш манбалари, ўсиш суръати фоизларда,
миллиард сўмда 2008 йилдан 2018 йил ўсиш динамикаси келтирилган (13.4-
жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: |