А. Бурханов, К. Рахматов


экспорт ва  импортни ривожлантириш



Download 4,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet152/239
Sana23.06.2022
Hajmi4,95 Mb.
#696682
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   239
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма

экспорт ва 
импортни ривожлантириш
орқали қандай имкониятларга эга бўлиши 
мумкин? 
Биринчидан
, ташқи бозорга ўзининг тайёр маҳсулотлари билан 
чиқаётган 
ишлаб 
чиқарувчилар 
рағбатлантирилади, 
яъни 
улар 
маҳсулотларини экспорт қилиш орқали барқарор валюта захираларига эга 
бўладилар. 


438
Иккинчидан
, ишлаб чиқарувчилар ўз эҳтиёжидан келиб чиқиб ишлаб 
чиқаришни кенгайтириш мақсадида техника ва технологияларни ҳарид 
қилиш имкониятига эга бўлади. 
Учинчидан
, ташқи бозорларни мониторинг қилиш орқали ички ва 
ташқи бозорларда талабгор бўлган импорт ҳамда экспорт товарлари ўрнини 
босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқарадиган янги корхоналарни қуриш, янги 
иш ўринларини шакллантириш имконини беради. 
Тўртинчидан
, миллий иқтисодиётда технологик янгиланиш амалга 
ошади ва миллий саноат ишлаб чиқаришига янги техника ва замонавий 
ускуналар ўрнатилади ва натижада жаҳон бозорида рақобатлаша оладиган 
миллий маҳсулотлар ишлаб чиқарила бошлайди. 
Бешинчидан,
мамлакатимизда 
халқаро савдо-иқтисодий алоқалар 
ривожланиши орқали миллий иқтисодиётнинг жаҳон иқтисодиётига 
интеграллашуви янада мустаҳкамланади.
Бир сўз билан айтганда мамлакат иқтисодиёти учун экспортнинг 
аҳамияти қуйидагиларда ифодаланади: 
1. ЯИМнинг 
ошишига 
ёрдамлашади ва 
корхона 
ҳамда 
ташкилотларнинг янги иш ўринларини яратиш имкониятини беради. Экспорт 
ҳажми қанча катта бўлса, шунча кўп маблағ давлат бюджетига 
тушади. Бошқа томондан, бу янада кўп маҳсулот ишлаб чиқариш 
зарурлигини шакллантиради, бу учун эса янада кўпроқ ишчи-ходимлар 
ёлланишини тақозо этади. Демак, экспорт нафақат иқтисодиётни яхшилаш 
усули, балки ишсизликнинг юқори даражасига курашнинг энг муҳим 
воситаларидан бири ҳамдир. 
2. Мамлакатга чет эл валютаси оқимининг ошишига ёрдам беради. 
Хорижга ўз товарларини сотиб, Ўзбекистон компания ва корхоналари АҚШ 
доллари ёки еврода фойда оладилар. Шу учун экспорт мамлакатга чет эл 
валютасини жалб этишнинг муҳим манбаи ҳисобланади. Экспортнинг ўсиши, 
миллий валютани мустаҳкамлаш имконини беради ва давлатнинг 
мувозанатлашган савдо балансини ушлашга ёрдам беради. Аммо, шуни ҳам 


439
айтиш жоизки, экспортнинг импортдан кескин ошиб кетиши савдо балансига 
салбий таъсир кўрсатиши ҳам мумкин.
Агар миллий валюта курси кескин кўтарилиб кетса, бундай ҳолда 
товарлар ва хизматлар нархларининг қимматлашуви натижасида уларнинг 
ҳаридоргирлиги, рақобатбардошлиги ташқи бозорда тушиб кетади ва 
натижада экспортнинг камайишига олиб келади. Шу сабабдан ҳам 
мамлакатлар экспорт ва импортнинг балансини сақлашга ҳаракат қиладилар. 
Республиканинг ташқи савдо айланмаси 2018 йилнинг январь-декабрида 
33 809,1 млн. АҚШ долларини, жумладан экспорт – 14 253,9 млн. АҚШ 
долларини, импорт – 19 555,2 млн. АҚШ долларини ташкил этди. Ташқи 
савдо сальдоси – минус 5 301,3 млн. АҚШ долларини, шу жумладан МДҲ 
давлатлари билан минус 1 846,5 млн. АҚШ долларини ва бошқа давлатлар 
билан минус 3 454,8 млн. АҚШ долларини ташкил этди.

Download 4,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish