Модератор ким?
Форумнинг ташкилотчилик администраторлик ҳуқуқига эга шахс - у маълум тажрибага эга, Муҳокама этилаётган мавзу мазмунини чуқур, пухта ўзлаштириб олган шахс. Аудиторияда форум қатнашчилари айрим тажрибаларга эга бўлиши, уларни қизиқиш, хоҳишлари ҳисобга олиниши керак.
Модератор форумни бошқаради, консультациялар беради, саволларга жавоб беради, (зарур пайтларда иштирокчилар жавобини зарур ғояларда тузатади, қўшимча материаллар такдим этади, яъни форум ишини тўғри ва мақсад сари бошлайди.
Модератор форумда фаол иштирок этиш, мулоқот қилиш муҳитини яратади. Бундай фаолиятни олиб бориш учун модератор ўз билимини ва малакасини доим ошириб бориши зарур.
Модераторлик ролини раҳбар ходимлар, администраторлар, ўқитувчилар, ўқувчилар, талабалар ва интернетдан фойдалана оладиган бошқа шахслар олиб бориши мумкин.
Форум қатнашчилари - қатнашчи - бу шундай инсонки, маълум мавзу бўйича ўз билимини ошириши ёки эгаллаган билимини бериши мумкин. Муҳит интерфаол, индивидуал ҳолда кетгани сабабли ўқув предметини чуқур, ўз эҳтиёжига мос ўзлаштириши мумкин.
Ўқув материалининг очиқлиги, қулайлиги, кўрсатма-кўргазмалилиги, олаётган билимини мустаҳкам эгаллайди. Ўзига ишонч хисси ортади ва унинг тингловчидан фаол иштирокчига айланишига шароит яртилади. Ўқув-билиш жараёнига, ўқув мехнатига шахсий масъулияти ортади. Форум иштирокчилари администрация, ўқитувчи, ўқувчилар ва бошқа интернет иштирокчилари бўлиши мумкин.
Форумда рўйхатдан ўтган, ҳатто ўтмаганлар ҳам қатнашиши мумкин.
Форумда ишлаш қоидалари
1. Форумга кириш.
2. Форумга кириш учун рўйхатга ёзилиш.
3. Форум да иштирок этиш.
4. Форумда ахборот олиш, ахборот юбориш.
Хулоса қилиб айтганда, ўқув жараёнига форумнинг кириб бориши ўқувчига таълим олишда энг қулай муҳит яратади. Унинг шахсий қизиқиш, эҳтиёжлари кондирилади. Ўқув мехнатига ўқувчининг масъулияти ошади. Мақсад сифат ва самарадорликни оширишга олиб келади.
Абдулла Авлоний номидаги Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш малакасини ошириш Марказий институтида интернет ресурсларидан фойдаланилган ҳолда ПРООН ташкилоти билан ҳамкорликда сайтимиз орқали масофадан ўқиш йўлга қўйилган. Бунинг учун институтда масофадан ўқитишни ташкил этиш ва олиб бориш учун Ижодий гуруҳ шакллантирилган. Институтда бу ўқишни олиб бориш учун "Мактабда лойиҳа асосида таълимни ташкил этиш" ва "Замонавий дарс" мавзулари танлаб олинди. Республикамиздаги интернет тармоғига уланган мактаблар билан алоқа ўрнатилди. Масофадан ўқишга хоҳиш билдирувчилар рўйҳатдан ўтказилди. Улардан 50 киши рўйхатга киритилди. Анкеталар олинди. Курс икки ой давомида олиб борилди. Курсда ўрта мактаб ўқитувчилари, методистлар, айрим мактаб раҳбарлари иштирок этади. Курс ўзининг махсус режа, дастур ва катор материалларига эга. Ўқув режа, дастурлар институтнинг илмий кенгашида муҳокама этилиб, маъқулланган.
Форум ҳар ҳафта аввалдан эьлон қилинган дастур, мавзулар асосида олиб борилди. Айрим ҳолларда форумнинг бориши савол жавоблар, аудиториялар, экранларга туширилиб, курс тингловичлари иштирокида олиб борилди. Бу жараён тингловчиларнинг қизиқишини қозонди. Алоқалар электрон почта ва форум асосида кечди. Машғулотлар давомида тингловчилар интернет ресурсларидан фойдаланиш жараёнини кузатиб, уни ўзлаштириб олдилар. Шу жараён саккиз хафта давом этди, энг муҳими замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларига эга бўлдилар.
Шу аснода кечган масофадан ўқиш орқали форум қатнашчилари 40 таси курсни муваффақиятли тугатиб, сертификат олишга сазовор бўлдилар.
Шунингдек, институтда "Мактаб раҳбар ходимларининг тармок Академияси" янги инновацион технологияни жорий қилиш мақсадида Он-Лайн фестивали ҳам утказилди. Бўлар уз навбатида интернет тармогига уланган мактаб ўқитувчи, раҳбарлари учун касбий махрратларини оширишда янги имкониятлар очиб берди.
Интернет ресурсларидан бундай фойдаланиш ўқитувчига қулайликлар яратаётгани, индивидуал уз малакасини узи оширишига яқиндан ёрдам бераётгани ҳақида мактублар олинди.
Ундан ташқари форум натижалари бўйича ўтказилган таҳлил натижаларига кўра ўқитувчилар интернет орқали алоқа қилиш, сайтдан фойдаланишда, курс материаллари амалиётга ва ўқитувчига қулайлигини, тезкорликда ахборот олиш мумкинлигини, ахборотни олиш ва қайта ишлашга имкон яратилаётганини ва ниҳоят масофадан малака ошириш жуда қулай эканлигини таъкидлаганлар.
Он-Лайн орқали янги билим, малака кўникмаларга эга бўлиб, замонавий технологиялардан бохабар бўлаётганларини таъкидладилар.
Энг асосийси, ўқитувчиларнинг касбий ва методик маҳоратларини узлуксиз ошиб бораётганлигини таъкидладилар.
Юқоридаги маълумотлар халқаро конференциялар, мамлакатимиздаги даврий матбуотларда ёритилмокда. Айниқса, форум материаллари ва якунлари асосида "Замонавий дарс" рукнида кетма-кет 2 та қўлланма 2007 йилда яратилди ва таълим ходимлари ва тингловчиларга етказилди.
Медиатаълим нима?
Медиа таълим интерфаол, ўқувчига индивидуал таъсир этадиган усул сифатида таълим жараёнига жадал суръатлар билан кириб келмокда. Медиатаълим ўқувчини шахсий фикр юритишга, ижодкорлик фаолиятларини ривожлантиришга, ахборот олиш уни қайта ишлаш, синтез қилиш, шахсий хулосалар чиқаришга ўргатади.
Синф хоналарига матбуот, телевидения, радио, кино, видео ва интернетлар олиб кирилмокда. Буларнинг барчаси медиа дарслар номи билан таълим жараёнини ташкил этишга ёрдам бермокда.
Шу муносабат билан мактаб таълимига медиа дарслар киритилмокда. Медиа дарсларнинг қандай методик имкониятлари бор ва улар қандай афзалликларга эга:
Ўқув жараёнида дарс сифати, самарадорлигини оширишга ёрдам беради. Бундай жараёнда бир вақтни узида ўқитувчи назарий ахборотларни бериш билан материалларни юқори даражадаги замонавий техника воситасида намойиш этиш имкониятига эга бўлади. Ўқув объектларини ва воқеаларини моделлаштиради, уни автоматик равишда тест кетма-кетлигида намойиш этади. Тасвирини туширади.
Ўқув меҳнат фаолиятларини ташкил этишда компьютер техникаларини қўллаш, фойдаланиш имкониятини тугдиради. Шахсан ўзлари ўқув материалини амалиётда синаб, бажариб бориш имкониятига эга бўладилар.
Ўқувчининг якка тартибда ишлаган ҳолда қизиқиш ва ижодий ишларини такомиллаштириш имконияти яратилади.
Мультимедиа техникаси уларнинг ўқув мазмунини ўзлаштиришларига кизиқишини янада оширади.
Ўқувчида кўргазма - образли таъсирда фикр юритишга, моторик ва вербал коммуникатив кўникмаларнинг шаклланишига олиб келади.
Ахборот билан ишлаш, (ахборот қидириш, зарурларини ажрата билиш, қайта ишлаш, тартибга келтириш. Ахборотлардан мазмунни тушуниш. мантиқий яқинларини ажратишга ўрганади. Шулар асосида ахборотни олиш маданияти шаклланади.
Медиатаълимнинг бош мақсади - асосий қонунларни тушунишга ёрдам бериш, оддий йўналишлардаги медиа ахборотлар тилини ўрганиш; ўқувчини бадиий ўсиши, ривожланишига ҳисса қўшиш, медиа текстларни малакали таҳлил эта олиш, ўргатиш ва қабул қилиш кўникмасини шакллантиришдан иборат.
Медиа таълимнинг асосий мазмуни медиа маданият тилини, унинг тарихини билиш (кино санъати, бадиий телевидение ва бадиий медиа) материал текстларини тушунишдир.
Унинг педагогик стратегияси медиатекстларни бадиий таҳлил кила олиш, унга интерпретация асосида баҳо бера олишдан иборатдир. Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, медиа қандай шаклланади, у бир хақиқатни ифодалайдими, кимнинг манфаатини кўзлайди, унинг мазмуни нималардан иборат ва ўқувчилар уни қандай қабул қиладилар.
Лекин шуни ёдда тутиш керакки, медиатаълимнинг марказида ўқувчи шахси туради, унинг қизиқиш, хоҳиш, истаклари ҳисобга олиниши, олинган ахборотларга танқидий кўз билан қараб, уларни танқидий фикрлашга ўргатиш керак.
Медиатаълим ҳақидаги Россия ва чет эллик олимлар фикрига кўра медиатаълим тарбиявий, таълимий аҳамиятга эга бўлиб, ўқувчиларни ўқув-билиш жараёнида креатив фикрлашга ўргатади.
Медиатаълимнинг ўқув-билиш жараёни қуйидаги босқичлардан иборат:
• Медиатаълим тарихи ҳақидаги билимлар, унинг тузилиш назариясини
ўрганиш-ўзлаштириш;
• Медиатекстларни онгли қабул кила олиш, унинг тилини билиш ва "ўқита олиш" шу ҳақида тасаввурларини кенгайтириш, кўриш орқали хотирасини мустаҳкамлаш, танқидий, мантиқий, ижодий, образли, муаммоли фикр юритишни ўрганиш;
• Медиа материалларни креатив фикрлаш орқали амалиётда фойдаланишдан иборат.
Медиатаълимнинг энг муҳим вазифаларидан бири ўсиб келаётган янги авлодни тобора жадаллашиб бораётган ахборотлар оқимида ҳар хил ахборотларни олиш, тушуниб етиш, уни инсон психикасига таъсирини билиш ва ундан тўғри, мақсадли фойдаланишга олиб келади.
Медиатаълим олинган ахборотларни интеграция қилиш шу асосида шахсий фикрини билдириш ва қайта олишга чорлайди. Ўз фикрини эркин билдириш, шахсий ривожланиш, турли информацион хуружларга қарши фикр билдириш орқали унинг ижтимоий жамиятдаги фаоллиги ошади. Медиа ахборотлардан фаол ва тўғри фойдаланиш маданияти шаклланади. Шу орқали берилаётган ахборот ҳақида фикр юрита бошлайди.
Медиатаълимда ўқувчи креатив фикр юритади, яъни янги тушунчаларни ўзлаштира бошлайди. Жумаладан, "фабула", "сюжет", "мавзу", "конфликт", "композиция", "кадр", "план", "монтаж" каби тушунчаларни ўқув жараёнига алоқадорликда тушуниб, амалда қўллаб, ўзлаштириб боради.
Шунинг учун ҳам медиа-дарслар:
"Бадиий-иммитацияли" - кичик сценариялар, минисценария, медиа-текстлар тузиш, уни интерфаол усулда намойиш этиш;
Театрлашган вазият ҳосил қилиш, (медиатекст асосида айрим эпизотларни инсценировка қилиш, медиатекст жараёнини намойиш этиш);
Тасвирий-иммитация тайёрлаш (афишалар яратиш, фотокўргазма, маълум мавзуда асарлардаги расмларни намойиш этиш) кабиларни тушуниш, қўллай олиш кўникмасини ҳосил қилади.
Юқоридаги дидактик материалларни тайёрлаш, намойиш этиш, таҳлил асосида хулоса қилиш, ўқувчини эмоционал қабул қилиш орқали нафис санъатни тушунишга олиб келади. Бу ҳолат ўқувчини умуминтеллектуал ривожланишида, билим олиши, тарбия топишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Медиа дарслар берилаётган ахборотларни қабул қилиб олиш, ўзлаштириб олиш жараёнида икки янги компонентлар иштирокини таъминлайди.
1. Медиа дарсларда компьютерлар универсал ҳолда қўлланиши ва иштироки билан характерланади.
2. Анъанавий технологиялар воситалари ёнига дастурли воситалар тўлдирувчи бўлиб киради. У ҳолда айрим предметлар, темаларни ўқитишга,
ўзлаштиришга қулай муҳит яратади. Унда таълим мазмуни текста аниқ,
равон шакллантирилган бўлади. У таълим мазмуни тасвирланган ҳолда
схема, расмлар, таблицалар, видеофрагментлар, овозли, анимацион
таъминотлар билан намойиш этилади.
Юқоридаги фаолиятни амалга оширишда компьютер ва дастурлар бир бири билан уйғунлашган, мослашган ҳолда бир-бирини тўлдириши керак; таълим мақсади, мазмуни, шакли, ўқитиш методлари, ўқитувчи ва ўқувчилар фаолияти мувофиқлаштирилади.
Бундай ҳолда ташкил этилган медиа таълимнинг дидактик принциплари, имкониятлари кенгаяди, бойиб боради. Бу эса таълимни янги принцип - индивидуаллаштирилган, фаоллаштирилган ҳолда ташкил этишни таъминлайди.
Медиа дарсларнинг энг афзаллик томони шундаки, таълим жараёнида ўқувчиларнинг ҳозирги ахборот оқимлари жадаллашаётган бир вақтда мустақил ижод кила олиш имкониятлари, қобилиятларини ривожлантириб боради. Шу муносабат билан медиа дарслар мазмунини белгилаш, ташкил этишда фақатгина предмет ёки мавзу мазмунига қараб қолмай, балки унинг таълимий, тарбиявий, умумривожлантирувчи томонларини ҳам ҳисобга олиш керак бўлади. Улар ахборотдан фойдаланиш маданиятини шакллантиришга йўғрилган бўлмоғи, яъни, керакли ахборотни олиш қобилиятини, уларни янги техникалар ёрдамида қайта ишлаш, амалиётда қўллаш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилиши талаб этилади.
Медиа дарслар компьютерлаштирилган синфларда, мультимедиани проекторлар билан жиҳозлашда ўтказилади.
Бу дарсларни ташкил этишнинг ўзига яраша санитар-гигиеник меъёрлари, узлуксиз ишлаш меъёрлари мавжуд.
М: 1-синфларда- 10 минут
2-5 синфларда - 15 минут
6-7 синфларда - 20 минут
8-9 синфларда 25 минутгача ишлаш мумкин.
Компьютерлашган синфларда ўқув фаолиятининг намунали-самарали кечиши учун у ерда қўшимча жойлаштирилган ўқув столларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Бу ҳолат санитар меъёрларга риоя этиш, ўқувчининг ўқув фаолиятини бошқа жойда ташкил этиш имкониятини яратади. Бундай алмашинувлар ўқувчини тентиратиб қўйишдан саклайди.
Агар ўқитувчи кўргазмали тасвирлардангина фойдаланса, уларни бир комплект компьютерда экранга намойиш этиш билан чекланади. Синфда ўқувчилар билан ишлашни қуйидагича ташкил этиш мумкин:
Видео фрагментларни фронтал кўриш.
Топшириқ, машқларни бажаришда амалий машғулотларни индивидуал ишлаш;
Умумий ўқув лойиҳаларини моделли экспериментни бажаришда кичик гуруҳларда ишлаш;
Медиа-дарсларни ташкил этишда ҳам ўқув жараёнининг ҳамма компонентлари ўз аксини топиши ва фаолият компьютер ва компьютерсиз алмашиниб туриши мумкин;
Фаоллаштириш (ўқув материалини такрорлаш, материални биринчи бора ўзлаштириш, компьютерда ёки компьютерсиз.
Билим, кўникма, малакаларни шакллантириш, ўқув ахборотлари блокининг моҳиятини билиб, тушуниб олиш ва уни мустаҳкамлаш) компьютерда ёки унинг иштирокисиз.
Ўқув материалларини амалда қўллай олиш, ўқув материалини ўзлаштирганлигини назорат қилиш: компьютер ва компьютерсиз вариантда.
Юқоридагилардан маълум бўлдики, медиа дарсларни тайёрлаш, самарали ўтказиш ўқитувчилардан кўп нарсаларни талаб этади.
юқори даражадаги касбий маҳоратга эга бўлиш;
замонавий методик тайёргарликка эга бўлиш;
ўқувчи билан мулоқотга киришиш, малакали психологик, педагогик билимларга эга бўлиш;
юксак маънавий, маърифий маданиятга эга бўлиш;
замонавий ахборот ва коммуникация технологияларини ўзлаштириб олиш ва интернетдан фойдаланиш;
ўқув фаолиятига инновация, педтехнология, интерфаол усулларни ўзлаштириш орқали ўқув жараёнини ташкил эта билиши талаб этилади.
Бир сўз билан айтганда мактаблар малакали медиапедагогларни кутмовда. Медиапедагогларни тайёрлаш эса педагогика олий ўқув юртларида амалга ошириш заруриятини келтириб чикармокда.
Мактабларда фаолият кўрсатаётган ўқитувчилар қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида медиадарс назарияси, дидактикаси, методикаси, амалиётини ўқиб ўзлаштиришлари шу куннинг талабларига айланди.
Бизнинг фикримизча, ўқитувчилар ўзларининг индивидуал дастурларида медиа дарс нима, унинг моҳияти, мазмуни нимадан иборатлигини шахсан ўзлаштириш орқали мактабларда медиатаълимни йўлга қўйишлари мумкин.
Таълимда - инновация
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга оширишда ёш авлодга чуқур билим берадиган, фикрлаш доираси кенг, касбий кўникмаларга эга бўлган, ҳуқуқий демократик жамият аъзоларини озод ва эркин яшашга, мустақил фикр юритишга ўргата оладиган юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш асосий вазифа қилиб белгиланган. «Илгари бирор бир мамлакатнинг тараққиёти ва куч-қудратини ифодалаш ва баҳолаш учун унинг мавжуд бўлган табиий бойликлари ва иқтисодий салоҳияти ҳақида сўз юритилар эди. Бугун дунё тараққиётнинг шундай босқичига қадам қўйдики, ҳар қандай миллат ва давлат имкониятларининг хал қилувчи белгиси-бу маърифат, инсонларнинг интеллектуал, касбий ва маънавий салоҳиятидир»-деб таъкидлайди Президентимиз И.А.Каримов.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга оширишдаги асосий тамойиллардан бири - бу таълим тизимини тузилиш ва мазмун жиҳатидан ислоҳ қилиш учун ўқитувчи ва мураббийларни қайта тайёрлаш, юқори малакали, рақобатга қодир мутахассислар тайёрлаш бўйича таълим муассасаларининг фаолиятини уйғунлаштириш, илғор педагогик технологияларни, педагогик инновацияларни таълим жараёнига киритиш ҳисобланади.
Аммо илғор педагогик технологиялар ва инновациялар ўз-ўзидан таълим тизимига кириб келмайди. Бу ўқитувчи фаолияти ва унинг мотивациясига боғлиқ жараён. Ўқитувчи фаолиятини ўзгартирмай туриб, унинг масъулияти ва фаоллигини оширмасдан таълимда бир кадам олдинга силжиб бўлмайди. Академик А.Н. Леонтьев «Дунёни идрок қилишнинг биринчи шарти -фаолият, иккинчи шарти - тарбиядир. Фаолият жараёнида кишиларнинг қобилияти, билим ва малакалари шаклланади, демак, фаолият-ижтимоий ходиса бўлиб, ҳаётий курашнинг асосий шартидир»,- деб таъкидлайди. Яъни фаолият ижтимоий ҳодиса бўлиб, шахсий, гуруҳий, миллий ёки умуминсоний эҳтиёжларга жавоб берувчи мақсадлар сари йўналтирилган ҳаракат ҳисобланади.
Инсон фаолияти ўз олдига қўйган мақсадларига кўра бир-биридан фарқ қилади. Масалан, ижодий фаолият, илмий фаолият, педагогик фаолият, тадбиркорлик фаолияти, ўқув-билув фаолияти, бошқарув фаолияти ва инновацион фаолият кабилар. Фаолиятнинг мазмуни, шарт-шароитлари, воситалари ўзгариб бориши натижасида инсоннинг ахлоқий маданияти такомиллашиб боради.
«Педагогик фаолият - жамиятнинг таълим-тарбияга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида умуминсоний сифатлар ва миллий фазилатларни шакллантиришни илмий асосланган режа-дастурга мувофиқ амалга ошириш, яъни ёш авлодни ҳаётга тайёрлайдиган ижтимоий зарур фаолият»,-дея таърифлайди Б.Зиёмуҳаммедов .
Педагогик фаолият, унинг тузилиши ва таркибий қисмлари ҳақида жуда кўп олимлар илмий изланишлар олиб борганлар. Жумладан, С.Л.Кузьмина ўз тадқиқотларида педагогик фаолиятнинг гнесеологик (билиш), лойиҳалаш, ташкилотчилик, коммуникатив таркибий кисмлари мавжуд эканлиги баён этиб ўтган.
Бугунги кунда педагогика сохасида янги илмий йўналиш - педагогик инновация ва таълим жараёнини янгилаш ғояларининг пайдо бўлиши натижасида ўқитувчининг педагогик фаолиятида ҳам янги йўналиш «ўқитувчининг инновацион фаолияти» тушунчаси пайдо бўлди.
Педагогикада инновация, инновацион фаолият, инновацион педагогика, таълимда инновацион жараёнларни бошқариш каби тушунчалар XX аернинг 60-йилларида дастлаб АКШ ва ғарбий Европа мамлакатларида «таълим технологияси» тушунчаси эътироф этилган вақтда пайдо бўлди. Ўша вақтдаёқ Европада педагогик инновациялар маркази ва институти ташкил этилди. Бу тушунчаларнинг пайдо бўлиши ва инновацион таълим назариясининг яратилиши тўғрисида маълумот берувчи манбалар таҳлили шуни кўрсатадики, бу тушунчалар таълим тизимини технологиялаштириш, педагогик технологияларни таълим тизимига киритиш орқали таълим тизимини ислох қилиш, таълим самарадорлигини ошириш, шахс ижтимоийлашувини таъминлаш, бу борада муайян муваффақиятларга эришиш учун таълим жараёнида болага дўстона муносабатларни шакллантиришга уриниш натижасида вужудга келди. Олиб борилган илмий изланишлар натижасида ўтган аернинг 80-йиллари иккинчи ярмида педагогик фаолият бу -ижодий жараён ва педагогик инновациялар бирлашмаси, деган янги илмий йўналиш таркиб топди. Бу эса ўқитувчининг инновацион педагогик фаолиятининг шаклланиши ва ривожланиш жараёнини таҳлил қилиш имконини берди.
Ўқитувчи инновацион фаолиятининг умумий ва алоҳида жиҳатларини К.Ангеловский, Г.И.Горская, В.А.Кан-Калик, С.Л.Кузьмина, В.А.Сластенин, Л.М.Фридман каби олимлар ўзларининг илмий тадқиқот ишларида ёритиб бердилар. Мамлакатимизда педагогик инновацияни ривожлантириш муаммолари устида педагог олимлардан Н.Азизхўжаева, Б.Фарберман, У.Нишоналиев, Н.Сайидахмедов, М.Очиловлар илмий изланишлар олиб бормоқдалар.
И.Шумпатер ва Н.Кондратевлар «Инновация» тушунчасининг илк ва улкан назариячилари ҳисоблансалар, К.Ангеловский, В.А Сластенин ва В.И.Слобадчиковлар ўз илмий тадқиқотларида инновацион фаолият педагогик фаолиятнинг алоҳида шакли эканлигини исботлашга ҳаракат қилдилар ҳамда бу борада муайян натижаларга эришган олимлар, деб тан олинадилар. Жумладан, В.И.Слобадчиков шундай ёзади: «Аввало, инновацион фаолиятни илмий ижодиёт сохасидаги фаолиятга ухшатиб бўлмайди, чунки бундай ўхшатиш «Инновацион фаолият» термини маъносини саёзлаштириб юборади. Чунки ҳар қандай илмий-техникавий фаолият ўз табиатига кўра инновацион ҳисобланади. Шунинг учун инновацион фаолиятни маълум бир ижтимоий амалиёт майдонида кўриб чиқиш зарур. Бу амалиётни конкрет субъект нуқтаи назаридан ва амалдаги анъанага нисбатан жиддий ўзгаришларга олиб келадиган ҳар қандай фаолиятни инновацион деб ҳисоблаш мумкин».
Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, 80-йилларда педагогик фаолиятни аввалдан пухта ишлаб чиқилган дастур ғояларига мувофиқ, амалга ошириш ва дастурлаштирилган мустақил малака оширишни ташкил этиш ташаббуси кутарилди. Натижада, ўқитувчиларнинг масофадан малака ошириш тизимини яратиш кун тартибидаги асосий масалага айланди.
«Инновацион фаолият» тушунчасини таҳлил килар эканмиз: Г.А.Мкритичяннинг бу ҳакдаги фикри диққатга сазовар: - «Педагогик тажриба-синов фаолиятининг 3 та асосий шаклини ажратиш мумкин: хусусий тажриба, тажриба-синов иши, ўқитувчининг инновацион фаолияти. Педагогик фаолиятда инновациялар қанча кўп бўлса, ўқитувчи хусусий экспериментни шунча яхши тушунади»
Инновацион фаолият-педагогнинг ўз касбини такомиллаштиришдаги мавжуд шакл ва воситаларни эгаллашга ижодий ёндашувини назарда тутади. Таълимдаги инновациялар ва инновацион педагогик фаолият ҳақида барқарор ва ҳаммага маъқул бўлган илмий тасаввурлар ва таснифлар шу пайтгача мукаммал таркиб топган эмаслигини ҳам эътироф этиш лозим. Бундай ҳолатнинг асосий сабабларидан бири таълимга йўналтирилган илмий билимлар тизимлари ўртасидаги қийинчилик билан енгиб ўтиладиган узилишлардир. Яна муҳимроқ сабаб эса таълимий билим ва амалий педагогик фаолият ўртасидаги узилишдир. Ўқитувчи инновацион фаолиятнинг субъекти ва ташкилотчиси сифатида янгиликни яратиш, қўллаш ҳамда оммалаштиришда иштирок этади. У фандаги билим, анъаналардаги ўзгаришлар мазмунини ва моҳиятини таҳлил эта билиши керак.
Инновацион фаолият тушунчаси инновация, инновацион жараён каби тушунчалар билан чамбарчас боғлиқ,. Шу сабабли бу тушунчалар мазмунини изоҳламасдан туриб, инновацион фаолият мазмунини англаш мумкин эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |