А. Авлоний номидаги Халқ таълими ходимлари қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Марказий институти Ж. Йўлдошев, Ф. Йўлдошева, Г. Йўлдошева


ОНЛАЙН лойиҳали технологияларни ўқув жараёнида фойдаланиш



Download 1,52 Mb.
bet46/62
Sana23.02.2022
Hajmi1,52 Mb.
#164331
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   62
Bog'liq
Интерфаол

ОНЛАЙН лойиҳали технологияларни ўқув жараёнида фойдаланиш
Ахборот технологияларининг жадал суръатлар билан ривожланиши ўқув жараёнига кетган вақт ва масофани қисқартиради. Бу эса таълим мазмунини тингловчига етказишда жуда муҳим рол ўйнайди. Сир эмаски, ўқув жараёнига ахборот технологияларини жорий этиш ўқув-билиш жараёни самарадорлиги, сифатини ошириш имконини беради. Бу ўз навбатида таълим олишга қулай муҳит, имконият яратади. Шунинг учун ҳам ахборот-коммуникациялари асосидаги ўқув жараёнини ташкил этиш кенг қулоч ёзиб бормоқда. Булар ичида он-лайнли лойиҳалар технологияси ўқув жараёнига интенсив кириб келмоқда.
Он-лайн лойиҳали методлар - шундай педагогик технологияси, ўқувчиларнинг ўқув-билув жараёнларини амалга оширишда жуда қўл келади.
Бу зайлдаги технологиялар ўқувчининг билим олишида уни изланишга, таҳлил этишга ундайди, ижодий ва амалий малакаларининг ривожланишига жуда катта таъсир қилади.
Он-лайнли ўқув дастур лойиҳалари қуйидаги босқичларда амалга оширилади.
1. Ўқувчига ечиш учун бирор муаммони ёки саволни қўядики, у
ўқувчидаги қизиқишни орттиради.

  1. Муаммонинг ечимини топиш учун ўқувчи бирор гипотезани мустақил ишлаб чиқади ёки ечимини топиш учун мантиқий фикр юритади.

  2. Ўқувчи муаммони ечиш давомида, турли манбалардан (адабиёт, қўлланма, таблица, график, карта, интернетдан) ахборотларни тўплайди.

  3. Тўпланган ахборотларни ўрганади, қайта ишлайди, қўйилган муаммони ечиш бўйича хулосалар чиқаради. Бошқача айтганда муаммо устида мушоҳада юритади, ечим топади.

  4. Ўқувчилар хулосага келгач, ечимини текширади ва янги гипотезаларни кўз олдига келтириб, шакллантиради.

Шундай қилиб, ўқувчиларнинг Интернетда ишлай олиши ўқув дастурларини ўзлаштиришда янги ресурсларидан фойдаланиш кўникмасини ҳосил қилади. Бу ҳолат ўқув дастурни Интернетдан топиш, электрон почталар билан ва форум муҳитида ишлаш кўникмаларини талаб этади.
Шу ўринда форум нима? Форум шароитида ишлаш қоидалари, унинг иш режими ва унинг имкониятлари ҳақида фикр юритамиз.
Форум - сайтда мулоқот юритиш шаклидир. Форумда ахборот берувчининг ўз муаммолари бўлиб, у ахборот мазмунини белгилайди. Форумлар маълум мавзуларга эга бўлади. Унда иштирок этувчи маълум томон мазмунини очишга ҳаракат қилади. Форум мазмуни, мавзулари интернетда узоқ вақт сақланиши мумкин.
Форум - шундай жойки, мавзу ёки муаммоларнинг ечимини ҳамкорликда муҳокама этиш мумкин. Қисқача қилиб айтсак, Форум - бу интернет имкониятларидан биридир.

Форум қуйидаги имкониятларни яратиб беради


• Тезкорликда муҳокама эта олиш:
Унда тезликда ахборотни ўқиш, жавоб бериш ёки ўз шахсий фикрини билдириш, ёки савол бериш, берган саволига маълум вақт ўтиши билан жавоб олиш имконини беради.

  • Бирор лойиҳа ёки ҳужжатларни яратишда ҳамкорликда ишлаш. Форумда ҳужжатларни, расм, схемаларни намойиш этиш, муҳокама этиш, тахрир қилиш мумкин. Бу ўз навбатида ғоялар, ҳужжатларни иштирокчилар фикрини ҳисобга олиб яратиш имконини яратади.

  • Иштирокчи ўзига қулай вазиятда мурожаат этиши, материаллар билан танишиши, шулар асосида жавобларини ёзиб юбориши мумкин.

  • Ўзаро тажриба алмашиш, маълум мавзулар бўйича билим ва ахборотларни олиш - бериш мумкин. Иштирокчи пассив ҳолда фақат мавзу мазмунини эркин олиши мумкин. Зарур мавзулардаги маълумотларни олиш орқали касбий, методик маҳоратларини ривожлантириш имконига эга бўлади.

  • Форумда ўз ҳамкасбларингиз, дўстларни кидириб топиш имконияти тугилади. Қатнашчилар ўз касбий ва ижодий ишларини намойиш этиши ва аксинча ахборотларни Он-лайн хабарлар орқали олиши мумкин.

Электрон форумлар - интернет ва электрон почталардан фойдаланиб ўтказиладиган семинардир.
Семинарнинг модератори иштирокчиларга материалларни беради. Унинг мазмун-моҳиятини тушунтиради, сўнг савол беради ёки мавзу мазмунини муҳокама эттиради. Семинар иштирокчиларини материал билан таништиради, саволларга жавоб беради, ўз хулосаларини чиқаради. Ҳар бир иштирокчи муҳокамада иштирок этади. Музокара натижалари асосида хулосалар чиқарилади.
Хулосалар асосида семинар қатнашчиси тўғри, якуний жавобни олади. Бу эса олган билимларини мустаҳкамлашга таъсир этади.
Модератор - форумга бошчилик қилади, мунозаранинг тўғри боришини таъмин этади, керакли жойда уни йўналтиради. Зарур ҳолларда тузатишлар, таклифлар киритади. Форум қатнашчилари саволлар бериш, айрим нарсаларни англаб олиш орқали иштирок этишлари керак. Мунозара қатнашчилари бошқалар савол-жавобларини эшитган ҳолда ўзлари ҳам фаол иштирок этишлари мақсадга мувофиқ.
Форумларнинг қуйидаги кўринишлари мавжуд:

  • Умумқатнашчилар иштироки - барча типдаги қатнашчилар учун очиқ форумлар.

  • Мақсадли - мақсадли аудитори иштирокчилари учунгина мўлжалланган.

У ҳолда уларнинг ўзларигина материални ўқиши, ахборот йуллаши мумкин. Бундай форумларда парол орқали иштирок этилади.
• Модерлаштирилган - бунда барча типдаги қатнашчилар иштирок этадилар. Форум қатнашчилари ахборотни ўқишлари ва хабар юборишлари мумкин. Форум хабарлари модераторнинг рухсати билан нашр этилиши мумкин. Форумда иштирок этувчилар модератор ва унинг иштирокчиларидир.

Download 1,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish