Масофавий ўқитиш ўзи нима?
Масофавий ўқитиш бу, махсус психологик-педагогик ва ахборот коммуникацион технологиялар муҳитида, бир-биридан узоқда бўлган қатнашчиларнинг билвосита алоқасига асосланган ҳолда билим, малака, кўникма ва уларни эгаллаш усулларини узатиш ва ўзлаштириш жараёнидир.
Масофавий таълимнинг ўзига хос муҳим жиҳатлари:
таълим олувчининг ахборотни яратувчи ва уни етказувчи манбаадан узоклиги;
технологик жиҳатдан мулоқот муҳитининг, шунингдек, психологик ва педагогик жараён муҳитларининг ўзига хослиги;
масофавий ўқитиш жараёни қатнашчиларнинг ахборот технологиялари воситалари ёрдамидаги синхрон ва асинхрон мулоқотига асосланганлиги;
таълим олувчиларнинг таълим дастурларини танлаш ва ўқиш траекторияларини белгилашларидаги эркинликлари;
таълим олувчининг: асосан мустақил равишда, компьютер технологияларидан фойдаланган ҳолда ўз устида астойдил ишлашни назарда тутилган.
Масофавий таълим шахсни ўз-ўзини ривожлантиришга, келажакда зарур мутахассис бўлишга йўналтиради. Масофавий таълимни жорий қилишнинг моделини белгилаб олиш стратегик режалаштириш нуқтаи назаридан муҳим, масофавий ўқитишнинг ўқув, ўқув-услубий, ўқув меъёрий ва дидактик материалларини тайёрлаш, уларни оптималлаштириш, системалаштириш, дизайн, шунингдек, ўқув жараёнини ташкил қилиш ишлари илгаритдан танланган модел лойиҳалар асосида амалга оширилади.
Ўзбекистонда таълим жараёнида АКТни ва масофавий таълимни қўллаш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда ва унинг ҳуқуқий ва меъёрий асослари яратилган.
Жумладан: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 30 майдаги "Компьютерлаштирни янада ривожлантириш ва ахборот технологияларини жорий этиш тўғрисида"ги ПФ-3080 сонли фармонига биноан:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2002 йил 6 июндаги "Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 200-сонли қарори;
Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 11- декабрда қабул қилинган "Ахборотлаштириш тўғрисида"ги Қонуни;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 8-июлдаги "Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ 117-сонли қарори;
Халқ таълими вазирлиги томонидан 2004 йил 12 октябрда қабул қилинган. "Таълим муассасаларини ягона ахборот маконига айлантириш, интеграциясини чуқурлаштиришни ҳисобга олган ҳолда замонавий мактабни жиҳозлаш Концепцияси";
Ўзбекистон Республикасининг Осиё тараққиёт Банки билан ҳамкорликда амалга ошираётган "Таълим секторини ривожлантириш дастури" ҳамда "Умумтаълим мактабларига ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш" лойиҳалари;
Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикаси билан ҳамкорликда амалга ошираётган "Ўзбекистон Республикаси умумтаълим мактабларини ахборотлаштириш лойиҳаси;
Халқ таълими вазирлигининг 2006 йил 3 августдаги "2006-2007 ўқув йилини "Ахборот-коммуникация технологиялари кадрлари салоҳиятини ошириш ўқув йили" деб номлаш тўғрисида"ги 6/5-сонли буйруқлари.
Юқорида қайд этилган концепциялар, лойиҳалар ва халқ таълими вазирлигининг буйруқлари таълим жараёнида АКТларни қўллаш ва бу орқали таълим сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган.
Масофавий ўқитиш жараёни таълим соҳасига нафақат замонавий педагогик ва ахборот технологиялари, балки бир қатор янги тушунча ва атамаларни олиб кирди:
виртуал синф (гуруҳ)
ўқитишнинг таъминоти
ўқув телекомуникация лойиҳалари
тескари алоқа
диологли технология
компьютер алоқаси
телеконференция
кординатор, модератор, телеконференция фасилитаторлари, тьютор.
Юқоридаги мақсадларни амалга оширишда ўқитувчи шахсидан, таълимда янги ахборот-коммуникацияларидан унумли фойдаланиш, масофавий таълимни ўқув жараёнига киритишда қуйидаги технологиялардан кенг фойдаланиш ва амалда жорий этиш талаб этилади.
Улар:
Электрон дарсликлар, тьюторлар, тренажёрлар, лаборатория амалиётлари, тест тизимларидан иборат компьютерли ўқиш дастурлари;
Персонал компьютерлар, видеотехника, оптик дискли ахборот тўплагичлардан фойдаланиш асосида яратилган мультимедиа технологиялари асосидаги ўқитиш тизимлари;
Турли ўқув фани, предметлари соҳаларида фойдаланиладиган интеллектуал ва эксперт ўқитиш тизимлари;
Фан, ўқув предмети соҳалари бўйича маълумот базалари.
Электрон почта, телеконференциялар, локал ва алоқа тармоқлари, маълумотлар алмашинуви тармоқлари.
Электрон кутубхоналар, марказлашган ва тарқоқ тармоқ, ҳолдаги нашриёт тизимларини ўз ичига олади.
Бу максдаларни амалга ошириш мақсадида ва лойиҳа дастурларни яратиш, тарқатиш мақсадида мультимедиа таълими дастурларини ривожлантириш маркази ишлаб турибди. Марказ буюртмачи сифатида иш юритади, мувофиқлаштириш ишларини олиб боради.
Масофавий таълимнинг ўқув жараёнига киритилиши билан ўқувчиларда ахборот билан ишлаш маданиятини ўсмоқда ва шаклланмоқда.
Ахборот маданияти - ўқувчининг кундалик ҳаёти ва фаолиятида ахборот технологияларининг барча турларидан тегишли, ўқув билув жараёнида фойдалана олиш кўникма ва малакасидир.
Таълим тизими олдида кенг ўқувчилар оммасини ахборот олиш ва қайта ишлаш маданиятини ўстириш ва шакллантиришдек вазифалар турибди. Бу жараённинг муваффақиятли кечишида ўқитувчининг ўзи тобора маслаҳатчига, йўл-йўриқ кўрсатувчига, ўқув жараёнининг бошқарувчисига айланиб боради. Ўқитувчи ахборот эгаси, тарқатувчи функцияларини ахборот технологиялари зиммасига юклай боради.
Бунда бош масала билимлар ва билимлар оламига кириш, у бу оламнинг ресурсларидан қандай фойдалана олиш ва ўзлаштира олишига боғланиб қолади.
Ўқувчи ахборот уммонида янгича қоидаларни ўрганиши, барча ўқув фанлари кесимида ахборот олиши, уни қайта ишлай олиши зарур бўлади.
Таълимда ўқитишнинг ва билимларни ўзлаштиришнинг нутқ, сўз, товуш билан боғланган усуллари иккинчи навбатга ўтиб, ўқитишнинг тасаввурлар, шакллар, ранг, тасвирий кўрсатувлар билан боғлиқ усуллари биринчи ўринга ўта бошлайди.
Глобал компьютер тармоқларининг пайдо бўлиши кишилар мулоқотининг китоб, газета ва телевидениядан фарк қилувчи янги ўзига хос усул ва шаклларини вужудга келтирмоқда.
Бу усуллар энди кишилик муносабатларининг янги шакллари, фаолиятларининг янгича турлари, тафаккур қилиш ва ўзини-ўзи англашнинг ўзгача тарзи билан характерланади.
Масофавий таълимга компьютер техникасининг кириб келиши янги муаммони - "инсон-компьютер" муносабатларини келтириб чиқаради. Ҳозирги кунда бир қатор мамлакатлар масофавий таълим амалиётида қўлланаётган масофавий таълимнинг қуйидаги икки модели: қисқача таҳлил ва изоҳлаш орқали масофавий таълим мазмунини ва моҳиятига тўхталамиз.
I. Ўқитишнинг кундузги - синф - дарс ва масофавий интеграциясига асосланган модел. Бу модел асосидаги масофавий таълимда ягона ўқув жараёнининг бир кисми синф-дарс шаклида, қолган бошқа қисми эса масофавий шаклда ўтказилади.
Ўқитувчи бу жараённи самарали ташкил қилишдан олдин уни лойиҳалайди - ўқув предметининг қайси кисмини синф - дарс шаклида, қайси кисмини масофавий олиб боришни режалайди. Бу ўқитувчи раҳбарлигида ва унинг сценарийси асосида ўтади. Бунда таълим олувчининг ўқув жараёнига таъсир этиши назарда тутилмайди. Бу модел икки вариантга ажратилади.
Биринчи вариантда асосий (базавий) ўқувчилар синф-дарс шаклида, ўқувчиларнинг бир қисми эса масофавий шаклда олиб борилади. Ўқувчиларнинг бу қисмини таъминлаш ва моделни амалга ошириш учун махсус сайт очилиб, унга керакли материаллар жойлаштирилади.
Иккинчи бир вариантда эса асосий ўқувлар масофавий асосда олиб борилади. Таълим олувчилар вақти-вақти билан таълим муассасасида обзор лекциялар, семинарлар, амалий ва лаборатория машғулотларини бажариш, масофадан эгаллаган билим ва малакалари бўйича муҳокама ва мунозараларга қатнашадилар.
II. Компьютер алоқа тармоғида ўқитишга асосланган модел (сетевое
обучение). Бу модел қуйидаги 3 вариантда амалга оширилиши назарда тутилади.
Биринчи вариант. Тармоқ орқали автоном курсларни ўқитиш (айрим фактлар бўйича махсус курс профилли йўналиш, тил ўрганиш ва хоказо). Моделнинг бу вариантини амалга оширишда таълим олувчиларга керак бўладиган барча материаллар (ўқув-тематик режалар, модуллар, қўшимча материаллар, турли хил WЕР-саҳифалар тестлар ва х.к.) таълим муассасасининг сайтида жойлаштирилади. Бу вариантда ўқитувчи билан юзма-юз учрашув назарда тутилмайди. Барча жараёнлар тартиб билан амалга оширилади.
Иккинчи вариант: ахборот-таълим муҳити. Бундай ҳолда барча материаллар виртуал муассасанинг ичида жойлаштирилади. Таълим олувчи учун бўладиган барча материаллар (шу жумладан, назорат материаллари ва назорат ўтказиш механизми) шу порталнинг у ёки бу қисмида жойлашади. Бир қатор чет мамлакатларнинг "очиқ университетларида масофавий таълим айнан шу модел асосида олиб борилаётганлигини кузатиш мумкин.
Учинчи вариант: Кейс-технологияга асосланган тармоқ ўқувчилари. Бу модел масофадан ўқитишни ташкил қилувчи таълим муассасаси томонидан ўқитиш воситаларининг комплекси сифатида тайёрланадиган масофадан ўқитишнинг барча материаллари, вазифалар, тавсия ҳамда кўрсатмалар ва бошқалардан иборат мажмуани (кейин) почта орқали таълим олувчига етказишни назарда тутади. Қоғозга туширилган, шунингдек, электрон ахборот ташувчи воситаларга киритилган материаллардан иборат бўлади. Кейс-технологияда дискларга ёзилган ёки видеокассеталарга туширилган видеоматериаллар, сиди-маърузалар, видеоклиплар, иллюстратив-изоҳли маърузалар кенг ўрин олади.
Масофавий таълим жараёнини бошқариш ва назорат қилиш асосан интернет технологиялари ёрдамида амалга оширилади. Ўқитувчи билан таълим олувчилар орасидаги ўзаро алоқалар, таълим олувчиларнинг ўзаро алоқалари электрон почта, интернет алоқаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Бундай таълимни амалга оширишда таълим муассасасининг сайтида кейсга илова сифатида:
турли хил куншмча материаллар, маълумот-ахборот воситалари, шунингдек, бошқа сайтларга мурожаатлар;
автоматик бошқарувни назарда тутувчи назарий ишлар, тестлар;
маълум бир масала ёки муаммони жамоа равишда муҳокама қилиш учун теле-конференция WEP-саҳифаси;
махсус хоналар, шунингдек пайдо бўладиган муассасалар саволларига жавоб топиш ҳамда ўқитувчиларнинг консультациясидан фойдаланиш учун форум;
Видеоконференция (имкон даражасида) жойлаштирилади.
Бу моделда ўқув материали таълим олувчи томонидан асосан мустақил ўзлаштирилиши, лекин кейсда кўрсатилган баъзи вазифаларни бажаришда ўқитувчи ва ўқувчи, шу билан бирга ўқувчилар ўртасида виртуал ҳамкорлик назарда тутилади.
Энди лойиҳа ғояларига мос моделни аниқлаш ёки бошқача қилиб айтганда бу ғояларнинг юқорида кўриб чиқилган моделларининг қайси бирини танлаб олиш кераклигини кўриб чиқамиз.
Юқорида шархланган моделларга яна бир назар ташласак., масофадан ўқитишнинг "интеграциясига" асосланган моделда ўқувчиларнинг қайсидир бир қисми бари бир синф - дарс шаклида ўтказилишини назарда тутилиши билан масофадан ўқитишнинг "сайтли ўқитиш" моделининг "кейс-технология" вариантида ҳам гарчи таълим олувчилар билан ўқитувчиларнинг юзма-юз рўпара бўлишлари инкор қилиниши билан баъзи бир жиҳатлар билан мос келмайди.
Масофавий таълим ўзига хос қуйидаги хусусиятларга эга:
• эгилувчанлик жадвал асосида ўқитиш ҳар бир ўқувчи танлаган мутахассислиги бўйича курсни ўзлаштириш учун зарур бўлган ихтиёрий муддатда ўқийди;
параллел ўқиш имкониятининг мавжудлиги. Ўқиш ишдан ажралмаган ҳолда амалга оширилади;
ўқувчи ва тьюторнинг таълим муассасасининг қаерда жойланганлигига боғлиқ эмаслиги. Таълим хизмат қилиш марказлари ва муассасаларига қатнашмасдан, яъни йўл, турар жой, овқатланиш ва хоналарни ижарасига кетадиган ҳаражатларсиз амалга оширилади;
билимларни сиртдан назорат қилиш имкониятининг мавжудлиги. Объектив назоратнинг қийинлиги ва ўқувчида тўғри фикр (масалан, билим олиш учун эмас, аттестат олиш учун ўқиш мўлжалланган) бўлса, таълим олишни суиистеъмол қила олади;
ўқув-методик материалларни тақдим қилишнинг махсус шаклининг устунлиги;
ўқувчиларнинг таълим муҳитида мустақил ишлаш кўникмаларини жадаллаштириш имконияти борлиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |